5. ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ ВА ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР
Замонавий ахборот технологиялари: ўқув курси ўқувчиларга слайдлар, мультимедиа воситалари; компьютер воситалари: ноутбук, видеопроектор, принтер, сканер; тарқатма материаллардан фойдаланган ҳолда ўқитилади.
Замонавий педагогик технологиялар: ўқув курсини ўқитиш жараёнида замонавий ахборот технологиялардан фойдаланилган ҳолда интерфаол усуллардан “Ақлий ҳужум”, “Кейс-стади”, “Лойиҳалар” услуби, “Ҳамкорликда ўқитиш”, “Амалий ўйин”, “Интерфаол таълим” услуби, “Муаммоли вазият” каби педагогик технологиялар қўлланилади.
6. НАЗАРИЙ, СЕМИНАР МАШҒУЛОТЛАРИ ВА МУСТАҚИЛ ИШЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА КЎРСАТМАЛАР
Назарий машғулотни ташкил этиш:ўқитувчи ҳуқуқий, маънавий-маърифий адабиётлардан ва қонун ҳужжатларидан фойдаланиб, мавзу юзасидан ўргатилиши лозим бўлган тушунчаларни режа асосида тақсимлаган ҳолда билим беради. Мавзу бўйича минимал даражада билиши лозим бўлган тушунчаларни ёздиради. Ўқувчиларнинг мавзуга оид саволларига жавоб беради, мавзуни мустаҳкамлайди, янги атамалар бўйича қўллайдиган педагогик технологиялар орқали ўқувчиларни ўқув курси бўйича тушунчасини шакллантиради. Ўқитувчи назарий машғулотларга тайёргарлик кўришда ҳуқуқий адабиётлардан фойдаланиши, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиши, газета ва журналлардаги мақолалардан фойдаланиши мақсадга мувофиқ.
Семинар машғулотини ташкил этиш: ўтилган мавзулар бўйича ўқувчилар билан савол-жавоб қилади. Ўқувчилар ўзлаштириши қийин бўлган тушунчалар машғулот давомида қўлланиладиган педагогик технологиялар асосида мустаҳкамланади. Мавзулар бўйича ўқувчиларнинг мавзуни ўзлаштирганлик даражасидан келиб чиққан ҳолда мустақил бажариш учун топшириқлар беради. Семинар машғулоти фуқаролик жамияти институтлари (Маҳалла, “Камолот” ЁИҲ, Нуронийлар жамғармаси ва бошқалар) ходимлари иштирокида давра суҳбати шаклида ўтказилиши ўқувчиларни ўқув курси бўйича олган билимларини амалий жиҳатдан мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Мустақил ишларни ташкил этиш: ўқитувчи ўтилган машғулотлар хусусиятидан келиб чиққан ҳолда мустақил иш мавзулари рўйхатини шакллантиради, мустақил ишни бажариш шаклини белгилайди, мустақил ишни бажариш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |