Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги с. Адилова Ў з б е к т и л и


Download 0.8 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/88
Sana06.04.2023
Hajmi0.8 Mb.
#1329878
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   88
Bog'liq
Ўзбек тили дарслик

 
УНДОВ СЎЗЛАР
Ҳис-ҳаяжон ундовлари: оҳ, воҳ, дод, ҳай, уф, раҳмат, балли, хорманг... 
Ҳайдаш-чақириш ундовлари: ту-ту, кишт, беҳ-беҳ... 
ТАҚЛИДИЙ СЎЗЛАР 
Товушга тақлид: дупур-дупур, тақ-тақ, қий-чув, шивир-шивир… 
Ҳолатга тақлид: ялт, жимир-жимир, лип-лип, апил-тапил... 
 
СЎЗ БИРИКМАСИ 
Мослашув: талабаларнинг рўйхати (талабалар рўйхати), Анварнинг китоби. 
Бошқарув: уйдан чиқмоқ, телефон орқали гаплашмоқ, дарёга қараб кетмоқ. 
Битишув: тилла соат, билимли талаба, биринчи йил, шу одам, бажарилган 
вазифа, эрталаб келмоқ, кулиб гапирмоқ. 
Отли бирикма: ўқимишли бола, асалдай ширин, топшириқни бажариш, 
сардорларнинг барчаси. 
Феълли бирикма: ҳаммани хурсанд қилмоқ, саволни тушунмай, яхши 


138 
билган. 
Равишли бирикма: овоздан тез, жуда кўп. 
ГАП БЎЛАКЛАРИ
Эга, кесим, аниқловчи, тўлдирувчи, ҳол. 
ГАП БЎЛАКЛАРИНИНГ ОДАТДАГИ ТАРТИБИ 
Пайт ҳоли, ўрин ҳоли, эга, тўлдирувчи, мақсад ҳоли, сабаб ҳоли кесим. 
Аниқловчи аниқланмишдан олдин келади. 
Азиза ва Диёра дам олгани кетишди. 
Уй вазифасини бажаришдан аввал дарсда ўтилганларни такрорлаш керак.
Кеча Тошкентда ахборот технологиялари бўйича катта кўргазма ўз ишини 
муваффақиятли бошлади. 
СОДДА ГАП 
Содда йиғиқ гап: Абдумалик кетди. 
Содда ёйиқ гап: Эрталаб Абдумалик дўсти учун совға сотиб олишга кетди. 
Мураккаблашган содда гап: Дилбар, афсуски, ҳеч нарсадан хабари 
бўлмаган Абдумалик эрталаб соат саккизда онасидан пул олиб дўсти 
Музаффар учун кўнглидагидек совға сотиб олишга кетди. 
ҚЎШМА ГАП 
Ўқув йили тугади ва талабалар ёзги таътилга чиқдилар. 
Борис ўзбек тилини яхши билади, бироқ у билимларини янада мустаҳкамлаш
учун ўзбекча телекўрсатувларни доимо кўриб боради. 
Бугунги мусобақада ё биз ғолиб бўламиз, ёки дуранг бўлади. 
Кимки бурчини унутса, ўша ҳурматини йўқотади. 
Охирги фикрим шундан иборатки, қилган ишларингизнинг ҳаммаси бефойда. 
Света шундай гапирдики, атрофдагилар ҳайрон бўлиб қолди. 
Айтингки, уларни биз сабрсизлик билан кутяпмиз. 
Бетоб бўлсангиз ҳам, бу ишни бугун тамомлашимиз зарур. 


139 
Йўллар лой эди, шунинг учун шаҳарга бормадик. 
Машғулот компьютер хонасида ўтказилса, слайдларни намойиш этиш қулай 
бўлади... 
Вақтинг кетди – нақдинг кетди.
Кўп сўзнинг ози яхши, оз сўзнинг ўзи яхши… 

Download 0.8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling