62
6-топшириқ. Интернет ва бошқа манбалардан фойдаланиб, ўзбек халқининг буюк
аждодларидан бири ҳақида қисқа хабар матнини тайёрланг.
7-топшириқ. Матнни ўқинг. Нима учун у шундай номланганини айтинг.
ХХI АСР КОЛУМБЛАРИ
Қизиқ, баъзи одамлар ўз тақдирларини осмон жисмларига қараб
белгилайдилар. Улар осмон жисмларини қандайдир сеҳрли ҳодисалар манбаи
деб биладилар. Хўш, аслида-чи? Аслида ўзга сайёраларга юборилаётган
космик аппаратлар у ерларда ҳам тоғ-у тошлар, океан-у кўллар, водийлар
бўлганини кўрсатмоқда. Ҳозирда биз Қуёш тизимини ўзлаштириш соҳасида,
“Колумб асри“да яшаяпмиз.
Масалан, “Марс Экспресс” сайёралараро станциясидан “Бигл-2“
модули
ажратилиб, Марс юзасига қўндирилди. Марсда бир замонлар океан ва кўллар
бўлганлигининг излари аниқланди.
Қуёш тизимини тадқиқ этиш соҳасида яна бир илмий ғалабага эришилди. Гап
шундаки, Қуёш тизимининг энг сирли жисмларидан бири – Сатурннинг
Титан йўлдошига космик аппарат қўндирилди. У атмосферанинг ғоят
зичлиги жиҳатидан Ердан кейинги ўринда туради.
Ана шу зич атмосфераси
билан узоқ вақт йўлдош юзасини биздан яшириб келган.
“Кассини” космик аппарати Қуёш тизими орқали қарийб етти йилда (!) тўрт
миллиард километр (!) масофани босиб ўтиб,
эсон-омон Сатурнга етиб
борди.
Олимлар
шу
улкан
сайёранинг
ажойиб
ҳалқалари
ҳамда
йўлдошларининг ноёб фотосуратларига эга бўлишди.
Бироқ Қуёш тизими кўламида чинакам кашфиётлар даври энди бошланяпти,
бинобарин, бизни кўплаб ажойиб кашфиётлар кутмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: