Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


-мавз. КОРХОНАЛАР ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА РАҚОБАТЧИЛАР ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ ОЛИШ УСЛУБЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ХАВФСИЗЛИКГА ТАЪСИРИНИ БАҲОЛАШ ИМКОНИЯТЛАРИ


Download 1.32 Mb.
bet62/73
Sana28.10.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1730967
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   73
Bog'liq
ЎҚ ИХ ва монопол

10-мавз. КОРХОНАЛАР ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА РАҚОБАТЧИЛАР ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ ОЛИШ УСЛУБЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ХАВФСИЗЛИКГА ТАЪСИРИНИ БАҲОЛАШ ИМКОНИЯТЛАРИ

Мамлакатимизда ҳозирги кунда хизматлар соҳаси билан бевосита ёки билвосита боғлиқ булмаган, ҳеж бўлмаса ушбу соҳа билан дуч келмаган бирон бир корхона ёки ташкилотни топиш қийин. 2018 йилнинг 1 октябри ҳолатида 316,7 мингта фаолият курсатаётган корхона ва ташилот мавжуд бўлиб, шундан хизматлар соҳасида 20 мингтаси ўз фаолиятини юргизмоқда. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ушбу курсатгич 9,2% усган. Натижада 2018 йилнинг январ-сенябр ойларида 105244,8 млрд.сумни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбтан ўсиш сурати 108,9% ни ташкил килди Мамлакатимизда “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлатиришнинг бета устувор йўналиши бўйича ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ” да хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш дастури ишлаб чиқилган ва унга асосан бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу соҳада ҳам кичик бизнесни ривожлантириш муҳим омил бўлди. Ушбу ҳужжатда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш дастурини босқичма-босқич амалга ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш натижасида хизмат кўрсатиш ҳажми 2017 йилга нисбатан 8,9% фоизга, жумладан, аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар 3201,8 минг сумни ташкил этиб, 2018 йил 1 октябр ҳолатида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 107,1 фоизга ошди.


Хизматлар соҳаси иқтисодиётнинг энг асосий сектори сифатида долзарб ва муҳим йўналишларидан бирига айланди. Ишлаб чиқариш жараёнларининг қийинлашуви, бозорнинг кундалик ва шахсий эҳтиёж билан боғлиқ товарлар билан тўйинганлиги, инновацион ривожланишнинг кескин ўсиш суратлари, жамият ҳаётига янги хизмат турларини кириб келишини объектив заруратга айлантирди. Буларни янгича хизмат турларисиз яни информацион, молиявий, транспорт, суғурта, тўлов тизими хизматлари ва бошқаларсиз тасаввур қилб бўлмайди. Биргина 2018 йилнинг 9 ойида жами фаолият кўрсатаётган хизмат кўрсатиш корхоналарининг таркибида аҳоли соғлигини сақлш билан боғлиқ хизматлар 6,6 информация ва алоқа хизматлари 6,8 сақлаш ва ташиш хизматлари 13,0 овқатланиш ва яшаш билан боғлиқ хизматлар 19,2 савдо ва маиший хизмат кўрсатиш хизматлари 69,4 бошқа хизматлар 94,5 минг бирликни ташкил этмоқда. Жами ушбу даврда 209,5 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда. Булар аҳолининг истеъмол товарларига бўлган эҳтиёжини қондириш билан бирга янги иш ўринларининг очилишини, аҳолининг иш билан бандлигини таъминлайди ва шу орқали инсонларни фаровонлигининг оширилишига хизмат қилади.
Ҳозирги пайтда замонавий, аҳолига техник ва технологик жараёнлар билан боғлиқ хизмат турлари пайдо бўлмоқда. Булар жумласига алоқа, ахборотлаштириш, автомобиллар ва бошқа техникаларни таъмирлаш, меҳмонхона ва молия хизматларини киритиш мумкин. 2018 йилда ушбу хизматларнинг ҳажми юқори суръатда ўсди. Кечагина оддий телефонга йиллаб навбат кутиладиган бўлса, бугунги кунда кўпгина оила аъзоларининг ҳаммасида уяли алоқа воситалари мавжуд. Яқиндагина компьютер техникаси битта катта ташкилотда битта бўлган бўлса, ҳозирги кунда кўпчилик хонадонларда ушбу техника мавжуд. Буларнинг ҳаммаси уларнинг мунтазам ишлаб туришини таъминлаш учун алоҳида хизматларини ташкил қилишни тақозо қилади.
Мамлакатимизда ижтимоий аҳамиятга эга бўлган тиббиёт хизматлари турлари купайди, таълим, маданият, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларида, шунингдек, деҳқон ва фермер хўжаликларига хизмат кўрсатиш борасида ҳам анчагина тадбирлар амалга оширилмоқда. Натижада 2018 йилнинг январ-сентябр ойларида ушбу хизматларнинг ҳажми 8,9% фоизга ортди . Бундай ижобий тенденция жаҳонда кечаётган молиявий-иқтисодий инқирознинг давом этаётганлигига қарамасдан мамлакатимизда 2018-2019 йилларда ҳам сақланиб қолмоқда. (10.2-жадвал).
10.2-жадвал

Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling