Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


-мавзу. ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИК ТИЗИМИДА ИНСОН ВА ОИЛА ХЎЖАЛИКЛАРИ ХАВФСИЗЛИГИ ҲАМДА УЛАПРНИНГ ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИКЛАРИ


Download 1.32 Mb.
bet64/73
Sana28.10.2023
Hajmi1.32 Mb.
#1730967
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   73
Bog'liq
ЎҚ ИХ ва монопол

11-мавзу. ИҚТИСОДИЙ ХАВФСИЗЛИК ТИЗИМИДА ИНСОН ВА ОИЛА ХЎЖАЛИКЛАРИ ХАВФСИЗЛИГИ ҲАМДА УЛАПРНИНГ ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИКЛАРИ
11.1. Инсон хавфсизлиги тушунчаси ва унинг турлари

Инсон хавфсизлиги икки йирик гуруҳга бўлинади: инсоннинг иқтисодий хавфсизлиги ва инсоннингг ижтимоий-маънавий хавфсизлиги. Инсон иқтисодий хавфсизлигининг белгиларидан бири, унинг фаровонлиги билан белгиланади. Инсон фаравонлиги муаммолари қадимги мутафаккирлар эътиборини ўзига жалб қилиб келган. Бу мавзу нафақат иқтисодчилар, балки, файласуфлар, социологлар каби ижтимоий-гуманитар фанларнинг ва уларга бағишланган асарларнинг бош мавзуси бўлиб келган. Шу билан биргаликда, иқтисодий фанда шундай ўзоқ муддат давомида халқ фаравонлиги масалалари олдида, жамият ва инсоннинг ривожланиш муаммолари иккинчи даражали масала бўлиб қолган. Лекин ХХ асрда инсонга бўлган муносабат тубдан ўзгарди. Инсонга бўлган ёндашиш иқтисодий ўсишнинг муайян омили сифатида тан олинди. «Инсон омили» деган атама пайдо бўлди, у иқтисодий ривожланишнинг хал қилувчи воситаси сифатида қабул қилинди. Фақатгина ХХ асрнинг оҳирларида инсон фаравонлиги ва ривожланиши муаммоларига бурилиш ясалди.


Инсоннинг иқтисодий мақсадлари тизимида унинг иқтисодий хавфсизлиги ҳам муҳим ўрин тутади. Бу тизимда инсон ривожланиши – унинг хавфсизлигининг асосий мезони сифатида тан олинди.
ХХ1-асрнинг эътиборли жиҳатларидан бири, инсоларнинг ижтимоий қарама-қаршиликларни тадқиқ қилишга бурилиш кўзатила бошланди. Шу билан биргаликда иқтисодий назариянинг анъанавий ёндашувлари асосида жамиятдаги кўп муаммоларни хал этиш мумкин эмаслиги хам тан олинди.
Иқтисодий фикрнинг институционал-ижтимоий йўналишларининг кескин ривожланиши ижтимоий-иқтисодий ходислар ва жараёнларни тадқиқот қилишда институционал-услубий ёндашиш жараёнларнинг кегайтирилиши рўй берди. Иқтисодий ўсишни таъминлашда инсон ролининг ўзгариши, иқтисодий фанга социология таъсирини кўчайиши кўзатилди. Натижада фанлар кесимида жуда кўп янги фанлар ҳам вужудга келди.
Шундай қилиб, ХХ асрнинг охири ва ХХ1-асрнинг бошларида инсон ролини янгича талқин қилувчи янги назариялар пайдо бўлиб, уларнинг асосий ғояси инсон-иқтисодий ўсиш мақсади эмас деган кўрсатма чиқди. Аммо, бу неоклассик наммунани бироз замонавийлаштиришга қарамай, инсон омили иқтисодий ўсишнинг эндогенли қисми деб ифодаланмоқда, инсон эса ишлаб чиқаришнинг мақсади эмас, балки унга етишиш воситаси деб талқин қилинмоқда. Бунинг қандай қаралишидан қатъи назар инсон капитали ва унинг хавфсизлиги муҳим кўрсаткичлардан бирига айланди.
Жаҳон иқтисодий адабиётида миллий бойликнинг янги концепцияси пайдо бўлди. Масалан, жаҳон банки миллий бойлик жамғарилган инсоний, табиий ва ишлаб чиқарилган капитал тушунчасини олға суриб, бунинг тузувчилари тажриба баҳоларини дунёнинг 92 мамлакати бўйича ўтказади. Бу баҳолашга кўра жисмоний капиталнинг миқдори (ўртача) миллий бойликнинг 16% тенг, инсоний капиталнинг – 64%га, табий капиталнинг – 20%га. Иқтисодий ривожланган мамлакатларда инсоний капиталнинг қисми миллий бойлигнинг 80% ташкил қилади.
Демак, миллий бойликнинг асосий ташкил қилувчиси бўлиб инсоний капитал тан олинади (инсонинг ўзи ва унинг ривожланиш даражаси эмас, унинг тўпланишнинг дастлабки шарти - аҳолининг хаёт даражаси бўлиб майдога чиқди.
«Инсон тараққиёти» атамаси 1990 йилда «БМТ тараққиет Дастури» халқаро ташкилоти томонидан киритилган эди. Шу йилдан бошлаб ПРОН инсон тараққиёти туғрисида маърузаларни чоп этиб келмоқда. Маърузанинг биринчи нашрида «инсон тараққиёти индекси»номли ўлчагич хам таклиф қилинган эди. ПРОНнинг концепциясига кўра инсон тараққиёти – озодликни танлаш кенгайтириш жараёнидир.
Инсон тараққиётининг концепцияси асосий тўртта негизда жойлашган, улар ишлаб чиқариш самарадорлиги, тенглик, мувозанат ва имкониятларни кенгайтиришдан иборат (11.1-расм).


Download 1.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling