Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


БПК счётининг очилишига (манбалари бўйича)


Download 1.65 Mb.
bet137/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

БПК счётининг очилишига (манбалари бўйича):

Дебет 5530 «Банк пластик картаси»
Кредит 5110»Ҳисоб-китоб счёти», 5210 «Мамлакат ичидаги валюта счётлари», 5220 «Чет эллардаги валюта счётлари», 6810 «Қисқа муддатли банк кредитлари» .

  • БПК счётидаги пул маблағларининг ишлатилишига

Дебет 6010 «Таъминотчи ва пудратчилар билан ҳисоб-китоблар», 6990 «Бошқа мажбуриятлар», 1010-1090 «Материаллар», 2910 «Омбордаги товарлар» ва бошқалар
Кредит 5530 «Банк пластик картаси»
Банк пластик картаси счётидаги маблағларнинг ишлатилмай қолган қисми ушбу маблағларнинг ташкил этилган манбасини акс эттирувчи счётга қайтарилиши билан ёпилади, яъни:
Дебет 5110»Ҳисоб-китоб счёти», 5210 «Мамлакат ичидаги валюта счётлари», 5220 «Чет эллардаги валюта счётлари», 6810 «Қисқа муддатли банк кредитлари».
Кредит 5530 «Банк пластик картаси».
Хўжалик юритувчи субъектлар банкларда юқоридагилардан ташқари бошқа махсус депозит счётларни ҳам очишлари мумкин, масалан конвертация счёти, капитал қурилиш счёти, солиқ тўловлари счётлари ва бошқа шу каби счётларни. Ушбу махсус депозит счётлардаги пул маблағларининг ҳисоби ҳам 5530 «Бошқа махсус счётлар» тизимида очиладиган алоҳида счётларда юритилади.


8.6. Йўлдаги пуллар ва пуллик эквивалентларнинг ҳисоби

Кассадан инкассаторларга, банкнинг кечки кассаларига ва алоқа бўлимларига топширилган, бироқ корхона ҳисоб-китоб счётига кирими банк кўчирмаси билан тасдиқланмаган пул маблағлари ой охирида йўлдаги пул маблағлари сифатида тан олинади. Бундай пул маблағларининг ҳисоби 5710 «Йўлдаги пул маблағлари» счётида юритилади. Ушбу актив счётнинг дебетида инкассаторларга, алоқа бўлимларига, банкнинг кечки кассаларига топширилган пул маблағлари суммалари акс эттирилади. Бунда 5010 “Касса” счёти кредитланади. Ушбу ёзувга асос бўлиб кузатув қайдномаси, почта квитанцияси, банк квитанцияси каби ҳужжатлар ҳисобланади. 5710 «Йўлдаги пул маблағлари» счётининг кредитида йўлдаги пулларнинг банкдаги асосий ҳисоб-китоб счётига ёки бошқа депозит счётларга кирими акс эттирилади. Бунда 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”, 5210 “Валюта счёти”, 5530 “Бошқа депозит счётлар” каби счётлар дебетланади.


Корхоналар кассасида пул маблағларидан ташқари пуллик эквивалентлар ҳам сақланиши мумкин.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling