Миллий валютадаги пул маблағлари – бу давлат томонидан метал ва қоғозларда қиймати ифодаланган, муомала, айирбошлаш, баҳолашда умумий эквивалент ролини бажарувчи махсус банк белгилари.
Чет эл мамлакатлари пул маблағлари – бу ўзга давлатларнинг метал ва қоғозларда қиймати ифодаланган, муомала, айирбошлаш, баҳолашда умумий эквивалент ролини бажарарувчи махсус банк белгилари.
Кассадаги пул маблағлари – бу корхонанинг кунлик эҳтиёжлари учун зарур бўлган, турли мақсадлар ва манбалардан келиб тушган, белгиланган муддатлар ва миқдорларгача сақланадиган кассадаги пул маблағлари.
Йўлдаги пул маблағлари – бу корхона кассасидан банкга турли йўллар билан топширилган, масалан инкассаторлар орқали, алоқа бўлими орқали, банкнинг кечки кассалари орқали, лекинда ойнинг охирида ҳали ҳисоб-китоб счётига кирим қилинганлиги банк кўчирмаси билан тасдиқланмаган пул маблағлари.
Банкдаги пул маблағлари – бу корхонанинг хизмат қилувчи банкларда очилган депозит счётларида сақланаётган пул маблағлари.
Касса лимити - хўжалик юритувчи субъектлар кассасида сақланадиган нақд пулларнинг чекланган миқдори.
Кирим касса ордери - нақд пул маблағларининг қачон, кимдан, нима мақсадда ва қанча миқдорда олинганлигига гувоҳлик берувчи яхлит шакл ва мазмундаги касса ҳужжати.
Чиқим касса ордери - нақд пул маблағларининг қачон, кимга, нима учун, қанча миқдорда берилганлигига, шунингдек олган шахснинг ҳақиқатда пулни қандай ҳужжат асосида олганлигига гувоҳлик берувчи яхлит шакл ва мазмундаги касса ҳужжати.
Касса китоби – бу кассир томонидан унинг жавобгарлигида бўлган нақд пул маблағларининг маълум давр боши ва охиридаги қолдиғи, шунингдек уларнинг кирими ва чиқими тўғрисидаги маълумотларни ҳужжатли асосда акс эттирувчи касса ҳужжатидир.
Пуллик эквивалентлар – бу маълум қийматга эга бўлган ва унга тенглаштирилган пуллик ҳужжатлардир.
Тўлов топшириқномаси – бу мижознинг унга хизмат кўрсатувчи банкка ўз счётидан топшириқномада белгиланган суммани маблағларни олувчининг счётига ўтказиш тўғрисидаги топшириғи назарда тутилган ҳисоб-китоб ҳужжати.
Do'stlaringiz bilan baham: |