2.Қуйидагиларнинг қайси бири ишлаб чиқариш харажатларига кирмайди?
а) Материал харажатлар
б) Маъмурият биносининг амортизацияси
в) Станокни таъмирлаш харажати
г) Цех ходимларига қисобланган иш ҳақи
3.Қуйидагиларнинг қайси бири давр харажати ҳисобланади?
а) Хом-ашё ва материал харажатлари
б) Маъмурият биносининг амортизацияси
в) Станокни таъмирлаш харажати
г) Кредит учун фоиз тўлови
4.Қуйидагиларнинг қайси бири молиявий фаолиятга доир харажат бўлиб ҳисобланади?
а) Хом-ашё ва материал харажатлари
б) Маъмурият биносининг амортизацияси
в) Станокни таъмирлаш харажати
г) Кредит учун фоиз тўлови
4.Банк хизмати учун тўловлар ҳисобланади:
а) ишлаб чиқариш харажати бўлиб
б) маъмурий харажат
в) Бошқа операцион харажат бўлиб
г) Молиявий фаолият харажати бўлиб
5.Мол-мулк солиғи учун тўловлар ҳисобланади:
а) ишлаб чиқариш харажати бўлиб
б) маъмурий харажат
в) Бошқа операцион харажат бўлиб
г) Молиявий фаолият харажати бўлиб
6. Табиий офатдан зарарлар ҳисобланади:
а) ишлаб чиқариш харажати бўлиб
б) маъмурий харажат
в) Бошқа операцион харажат бўлиб
г) фавқулотдаги зарар бўлиб
XIY БОБ. ЯКУНИЙ МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ВА УЛАР ИШЛАТИЛИШИНИНГ ҲИСОБИ
14.1.Молиявий натижаларни ифодаловчи кўрсаткичлар
ва улар ҳисобининг вазифалари
Молиявий натижалар деганда корхонанинг ҳисобот даврда эришган фойдаси ёки кўрган зарари тушунилади.
Ўзбекистон Республикасида корхоналар молиявий натижалари кўрсаткичлари, уларни шаклланиши ва ҳисобга олиниши «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом»,16 шунингдек 3-сон БҲМС «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот”17 ва 21- сон БҲМС «Бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»18 билан тартибга солинади.
Ушбу меъёрий ҳужжатларга мувофиқ корхоналар фаолияти молиявий натижаларини ифодаловчи фойда (зарар)лар қуйидаги кўрсаткичлар билан тавсифланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |