Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet218/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

1.Сотишдан олинган фойда ёки зарар (Фс ) ёки (Зс):
Фс (Зс) = Ст –Тс, мос равишда
Фс = агар Ст > Тс , Зс = агар Ст< Тс
Бу ерда: Ст – соф тушум, Тс – сотиш таннархи.
2.Асосий фаолиятдан олинган фойда ёки зарар (Фаф) ёки (Заф):
Фаф (Заф) = Фс (Зс) –Дх + Бод
Бу ерда: Дх- давр харажатлари; Бод – асосий фаолиятдан олинган бошқа операцион даромадлар.
3.Умумхўжалик фаолиятидан олинган фойда ёки зарарлар (Фух) ёки (Зух):
Фух (Зух) = Фаф (Заф) + Фмф – Змф
Бу ерда: Фмф – молиявий фаолиятдан олинган фойда;
Змф - молиявий фаолиятдан кўрилган зарарлар
4.Солиқгача фойда ёки зарарлар (Фст) ёки ( Зст):
Фст (Зст) = Фух (Зух) + Фф –Фз
Бу ерда: Фд –фавқулотдаги фойда; Фз – фавқулотдаги зарарлар

  1. Соф фойда ёки соф қопланмаган зарарлар (Сф) ёки (Сз):

Сф (Сз) = Фст (Зст) –Фс (Ас)
Бу ерда: Фс – фойда солиғи, Ас – айланмадан солиқ
Корхоналар фаолияти молиявий натижалари бўйича бухгалтерия ҳисобининг асосий вазифалари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

  • корхона молиявий натижалари кўрсаткичларини тўғри туркумлаш ва гуруҳларга ажратиш;

  • корхона молиявий натижалари кўрсаткичларини солиқ объекти сифатида тўғри шакллантириш;

  • молиявий натижалар кўрсаткичларини ҳисоблаш тамойилига мувофиқ улар юз берган вақтдан бошлаб тан олиш ва тегишли счётларда акс эттириш;

  • молиявий натижалар кўрсаткичларини молиявий ҳисоботда тўғри акс эттириш ва бошқалар.



14.2. Ҳисобот даври фойда (зарари)нинг ҳисоби

Корхоналарнинг ҳисобот давридаги фойда кўрсаткичлари қуйидагича ҳисобга олинади.


Сотишдан олинган ялпи фойдаси (зарари). Ушбу фойда арифметик йўл билан топиладиган кўрсаткич ҳисобланади. Уни топиш учун сотишдан олинган даромадларни акс эттирувчи счётлар (9010,9020,9030)нинг кредитида тўпланган суммалар 9910 «Якуний молиявий натижа» счётининг кредитига, шунингдек сотиш таннархини акс эттирувчи счётлар (9110,9120,9130)нинг дебетида тўпланган суммалар 9910 «Якуний молиявий натижа» счётининг дебетига қуйидаги ёзувлар орқали ўтказилади:
*сотишдан олинган даромадлар счётларининг ёпилишига:

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling