Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet214/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

9430 “Бошқа операцион харажатлар” - ушбу актив, вақтинчалик (транзит) счётнинг дебетида йил мабойнида сотиш ва бошқарувдан ташқари умум фаолиятга доир давр харажатлари (моддий ёрдам, компенсациялар, мол-мулк, эколгия, ер, сув ва бошқа давр харажатларига олиб бориладиган солиқлар, пенсия фондига мажбурий ажратма, мулкни сотишдан ва беришдан кўрилган зарарлар ва бошқа шу каби операцион харажатлар) акс эттирилади. Ушбу счётда акс эттириладиган харажатларнинг аниқ турлари ва таркиби «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом»нинг «Бошқа операцион харажатлар» номли бўлимида тўлиғича келтирилган. Харажатларнинг аниқ турлари ушбу счётнинг дебетида ва бу харажатларни ифодаловчи счётларнинг кредитида (1000, 5110, 5010, 6400, 6710, 6520, 6990, 9210, 9220 ва бошқа счётлар) акс эттирилади. Йил охирида 9430 счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.



13.4. Молиявий фаолиятга доир харажатлар ва фавқулотдаги зарарларнинг ҳисоби

21-сон БҲМС га мувофиқ корхоналарнинг молиявий фаолиятга доир харажатлари ҳисоби қуйидаги счётларда олиб борилади:



  • 9610 “Фоиз кўринишидаги харажатлар”- ушбу актив, вақтинчалик (транзит) счётнинг дебетида йил мабойнида олинган қарзлар ва кредитларга доир ҳисобланган фоиз харажатлари, шунингдек узоқ муддатли ижара учун тўловлар акс эттирилади. Харажатларнинг аниқ турлари ушбу счётнинг дебетида ва 6920 “Ҳисобланган фоизлар” счётининг кредитида акс эттирилади. Йил охирида 9610 счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.

  • 9620 “Валюта курс фарқларидан кўрилган зарарлар”- ушбу актив, вақтинчалик (транзит) счётнинг дебетида йил мабойнида баланснинг валюта моддаларини ифодаловчи счётларга доир операциялар бўйича курслар ўртасидаги салбий фарқлардан кўрилган зарарлар акс эттирилади. Харажатларнинг аниқ турлари ушбу счётнинг дебетида ва бу зарарларни ифодаловчи счётларнинг кредитида (4010,4310,5020,5210,5220,6010,6310 ва бошқа счётлар) акс эттирилади. Йил охирида 9620 счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.


  • Download 1.65 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   210   211   212   213   214   215   216   217   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling