Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet211/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

13.2. Сотиш таннархининг ҳисоби

21-сон БҲМСга мувофиқ сотилган тайёр маҳсулотлар, товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар таннархининг ҳисоби қуйидаги счётларда юритилади:


9110 "Сотилган тайёр маҳсулотларнинг таннархи" ;
9120 "Сотилган товарларнинг таннархи";
9130 "Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи";
9140 "Даврий ҳисобда ТМЗ сотиб олиш/харид қилиш";
9150 "Даврий ҳисобда ТМЗ бўйича тузатишлар".
Ушбу вақтинчалик (тарнзит) счётларнинг дебетида сотилган тайёр маҳсулотлар, товарлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг ҳақиқий ишлаб чиқариш ёки харид таннархи, кредитида эса, сотиш таннархининг молиявий натижалар счётига ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.
Сотилган тайёр маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг таннархи уларга сарфланган ишлаб чиқариш харажатларидан иборат бўлади. Ишлаб чиқариш харажатлари деганда маҳсулотларни ишлаб чиқариш, хизматларни кўрсатиш ва ишларни бажаришга бевосита сарфланган харажатлар тушунилади.
21- сон БХМСга мувофиқ асосий ишлаб чиқариш харажатларининг синтетик ҳисоби 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” счетида олиб борилади. Ушбу актив счётнинг дебетида харажатларнинг кўпайиши, кредитида эса харажатларнинг ҳисобдан чиқарилиши, яъни камайиши акс эттирилади. Бу счётнинг қолдиғи, мос равишда, давр боши ва давр охирига асосий ишлаб чиқаришнинг тугалланмай қолган қисмини пулда ифодалайди.
2010 “Асосий ишлаб чиқариш “ счётининг дебетида тўпланган сумма (унинг кредитида акс эттирилган айрим суммалардан ташқари, масалан қайтарилган чиқиндиларнинг қиймати, брак суммаси) ишлаб чиқарилган барча маҳсулот (иш, хизмат)ларнинг умумий таннархини пулда ифодалайди. Ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулот (бажарилган иш ва хизмат)ларнинг ҳақиқий таннархи 2010 “Асосий ишлаб чиқариш” счётининг кредити орқали мос равишда 2810 “Омбордаги тайёр маҳсулотлар”, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи 9130 “Бажарилган ишларнинг ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи” счётларининг дебетига ўтказилади.
Маҳсулот, товар, иш ва хизматларнинг ишлаб чиқариш таннархи калькуляция қилиш йўли билан аниқланади. Амалиётда таннархни калькуляция қилишнинг буюртмали, жараёнли, меъёрий ва ҳақиқий усуллари қўлланилади.
Буюртмали усул - бу ҳар бир алоҳида олинган тайёр маҳсулот, товар, иш, хизмат таннархини индивидуал тарзда аниқлаш усули. Ушбу усулда таннарх ҳар бир тайёр маҳсулотни ишлаб чиқаришга, ишни бажаришга, хизматни кўрсатишга, товарни харид қилишга кетган жами харажатлар йиғиндисидан иборат бўлади.
Жараёнли усул - тайёр маҳсулот, иш ва хизмат таннархини уларни ишлаб чиқариш жараёнлари, бажариш босқичларида сарфланган жами харажатлари бўйича аниқлашга асосланган усул. Бу усулда тайёр маҳсулот, иш ва хизмат таннархи барча жараёнлар ва босқичларни амалга оширишда сарфланган харажатлар йиғиндисидан иборат бўлади.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   207   208   209   210   211   212   213   214   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling