13.1-расм. Корхона харажатларини молиявий ҳисоб ва ҳисобот мақсадларида таснифлаш асослари
«Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низом»га мувофиқ корхоналарнинг асосий фаолияти билан боғлиқ харажатлари, ўз навбатида, қуйидаги иккита гуруҳга ажратилади:
Таннархга киритиладиган харажатлар деганда маҳсулот, товар, иш ва хизматларнинг ишлаб чиқариш таннархини ташкил қилувчи харажатлар тушунилади.
Таннархга киритилмайдиган харажатлар деганда корхоналарнинг ишлаб чиқарилган ва сотилган маҳсулот (товар, иш ва хизмат)лар таннархига киритилмайдиган бошқа харажатлари тушунилади. Бундай харажатлар, ўз навбатида, давр харажатлари ва молиявий фаолиятга доир харажатларга бўлинади.
Давр харажатлари - бу маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишга, корхонанинг маъмурий-бошқарувига ва бошқа операцион фаолиятга доир харажатлар. Ушбу харажатлар маълум ҳисобот даврида юз беради, шунинг учун улар давр харажатлари деб аталади.
Молиявий фаолиятга доир харажатлар деганда қимматли қоғозларни чиқариш ва жойлаштириш, валюта операциялари, кредит ва қарзларни олиш, узоқ муддатли ижарага доир ва бошқа молиявий фаолиятга тааллуқли харажатлар тушунилади. Буларга фоизлар, салбий курс фарқлари кўринишидаги харажатлар ва бошқалар киради.
Фавқулотдаги харажатлар деганда юз бериши доимий характерга эга бўлмаган, кутилмаган тасодиф ва ҳодисалардан кўрилган зарарлар тушунилади. Буларга давлат қонунларини ўзгариши, табиий офатлар, революцион ўзгаришлар натижасида вужудга келган зарарлар киради.
Қайси ҳисобот даврига тегишлигига кўра корхоналарнинг барча харажатлари учта гуруҳга бўлинади:
ҳисобот даври харажатлари - бу корхонанинг бевосита ҳисобот даври (чорак, ярим йил,тўққиз ой ва йил)га тегишли харажатларидир, улар ҳисобот даврида асосий ва асосий бўлмаган фаолиятга доир, таннархга киритиладиган ва унга киритилмайдиган барча харажатларидан иборат бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |