Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Ҳисобот йилининг соф фойдаси (зарари) ва уни


Download 1.65 Mb.
bet222/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

14.3.Ҳисобот йилининг соф фойдаси (зарари) ва уни
тақсимланишининг ҳисоби

9910 “Якуний молиявий натижа” счётига фойдани ишлатилиши ҳисоби счётини, яъни 9800 счётни ёпилиши билан корхонанинг ҳисобот йил якуни бўйича соф фойдаси (қопланмаган зарари)ни аниқлаш имкони бўлади. Бунинг учун 9910 “Якуний молиявий натижа” счётининг дебет ва кредит обороти таққосланади. Ушбу счётнинг кредит оборотини дебет оборотдан катта бўлиши корхонанинг соф фойдасини, кредит оборотдан дебет оборотини катта бўлиши корхонанинг қопланмаган соф зарарини билдиради.


Аниқланган соф фойда суммаси 9910 “Якуний молиявий натижа” счётининг дебетига ва 8710 “Ҳисобот даврнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)“ счётининг кредитига ўтказилади. Йил якуни бўйича зарар билан чиқилган бўлса, ушбу зарар суммаси 9900 “Якуний молиявий натижа” счётининг кредитига ва 8710 “Ҳисобот даврнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) “ счётининг дебетига ўтказилади. Ушбу ёзув билан 9910 “Якуний молиявий натижа” счёти тўлиғича ёпилади.
Ҳисобот йили охирида 8710 “Ҳисобот даврнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари) “ счётида акс эттирилган соф фойда (қопланмаган зарар) тақсимланиши ёки тақсимланмай қолиши мумкин. Бундай тақсимотни амалга ошириш корхонанинг мулкий ва ташкилий шаклига бевосита боғлиқ ҳисобланади.
Ўртоқчилик жамиятларида, масалан, маъсулияти чекланган жамиятларда, қўшма корхоналарда, хусусий корхоналарда, уларнинг устави ва таъсис шартномалари талабларидан келиб чиқган ҳолда ҳисобот йилнинг соф фойдаси (қопланмаган зарари) таъсисчилар йиғилишининг қарорига асосан тақсимланиши ёки тақсимланмасдан корхона ихтиёрида жамланган фойда (қопланмаган зарар) ҳисобига қолдирилиши мумкин. Бу типдаги корхоналарда таъсисчилар йиғилиши қарорига асосан ҳисобот йили охирида уни соф фойдасини тақсимлаш қуйидаги ёзувлар билан акс эттирилади:

Дебет 8710 “Ҳисобот даврнинг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган
зарари) “

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   218   219   220   221   222   223   224   225   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling