Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


“Қимматли қоғозларни чиқариш ва жойлаштириш бўйича харажатлар” -


Download 1.65 Mb.
bet215/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

9630 “Қимматли қоғозларни чиқариш ва жойлаштириш бўйича харажатлар” - ушбу актив, вақтинчалик (транзит) счётнинг дебетида йил мабойнида акция ва бошқа қимматли қо озларни чиқариш ва жойлаштириш билан боғлиқ харажатлар акс эттирилади. Харажатларнинг аниқ турлари ушбу счётнинг дебетида ва бу харажатларни ифодаловчи счётларнинг кредитида (1000,5110,5010, 6710,6520,6990 ва бошқа счётлар) акс эттирилади. Йил охирида 9630 счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.

  • 9690 “Молиявий фаолият бўйича бошқа харажатлар”- ушбу актив, вақтинчалик (транзит) счётнинг дебетида йил мабойнида корхонанинг молиявий фаолиятга доир бошқа харажатлари, масалан молиявий инвестицияларни қайта баҳолашдан кўрилган зарарлар ва бошқа харажатлар акс эттирилади Харажатларнинг аниқ турлари ушбу счётнинг дебетида ва бу харажатларни ифодаловчи счётларнинг кредитида (0600,5800,6990 ва бошқа счётлар) акс эттирилади. Йил охирида 9690 счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.

    21-сон БҲМСга мувофиқ фавқулотдаги зарарларнинг ҳисоби 9720 “Фавқулотдаги зарарлар” счётининг дебетида ҳисобга олинади. Бунда фавқулотдаги ходисалардан кўрилган зарарларни кўрсатувчи счётлар, масалан, 0100, 0400, 0700, 1000, 2900 ва бошқа счётлар кредитланади. Йил охирида 9720 счётнинг дебетида тўпланган сумма унинг кредитига ва 9900 “Охирги молиявий натижа” счетининг дебетига ёзилади ва шу асосда у ёпилади.
    Мавзу бўйича таянч атамалар
    Харажат - ҳисобот даврида корхона активларининг камайиши ёки уни мажбуриятларининг кўпайишидир.
    Асосий фаолиятга доир харажатлар - бу корхона уставида белгиланган асосий фаолият билан боғлиқ харажатлар.
    Асосий бўлмаган фаолиятга доир харажатлар - корхонанинг асосий фаолиятини ташкил этмайдиган молиявий фаолиятига тегишли бўлган харажатлари ва фавқулотдаги зарарлари.

    Download 1.65 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   ...   211   212   213   214   215   216   217   218   ...   324




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling