15.5-жадвал
ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИ БЎЙИЧА ПУЛ ОҚИМЛАРИ
КИРИМ (+)
|
ЧИҚИМ (-)
|
1. Асосий воситалар, номоддий активлар,
молиявий инвестициялар, тугалланмаган
капитал қурилиш объектларини
сотишдан олинган пул тушумлари
|
1. Асосий воситалар, номоддий активлар,
жиҳозлар сотиб олишга ва капитал
қурилиш, реконструкция, модернизация
ва кенгайтиришга кетган пул маблағлари
|
2.Ўзгаларнинг сотиб олинган қимматли
қоғозларини, таъсис бадали сифатида
берилган ҳиссани, ўзга шахсларга
берилган қарзларни сотишдан тушумлар
|
2.Молиявий инвестицияга сарфланган пул
маблағлари (таъсис бадали, қимматли
қоғозларни сотиб олиш, вақтинчалик
кредит ва қарз бериш)
|
3.Киритилган молиявий инвестицияларнинг
қайтиб келиши
|
|
4. Олинган дивидендлар
|
|
15.6-жадвал
МОЛИЯВИЙ ФАОЛИЯТ БЎЙИЧА ПУЛ ОҚИМЛАРИ
КИРИМ (+)
|
ЧИҚИМ (-)
|
1. Чиқарилган қимматли қоғозлар (акция,
облигация ва бошқалар)ни сотишдан
олинган пул тушумлари
|
1. Чиқарилган қимматли қоғозлар (акция,
облигация ва бошқалар) суммаларини
қайтариш ва уларни қайта сотиб олишга
кетган пул маблағлари
|
2. Олинган кредитлар ва қарзлар
|
2. Олинган кредитлар ва қарзларни
қайтариш
|
3. Тўланган дивиденд ва фоизлар
|
4. Молиявий лизинг тўлови
|
Ҳисоботда пул кирими ва чиқимларини фаолият турлари бўйича акс эттирилиши қайси фаолият турини корхонага кўпроқ пул маблағлари келтираётганлигини, шунингдек уларнинг қайси бирига кўп ёки кам пул маблағлари сарфланганлигини аниқлаш имконини беради.
Ҳисоботнинг муҳим аҳамияти яна шундаки, унинг алоҳида сатрларида ҳар бир фаолият тури бўйича пул маблағларининг соф ўсиши ёки соф камайиши ҳамда пулсиз операциялар суммалари ҳам акс эттирилади.
Ҳар бир фаолият тури бўйича соф ўсиш деганда ушбу фаолиятга доир пул киримининг пул чиқимидан ортиқ қисми (К>Ч), соф камайиш деганда эса пул чиқимининг пул киримидан ортиқ қисми (К<Ч) тушунилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |