Пулсиз операциялар деганда пул кирими ва чиқимига олиб келмайдиган, бироқ корхона даромади ёки харажатларига таъсир кўрсатадиган операциялар тушунилади. Алоҳида фаолият турларига оид пулсиз операцияларга мисоллар қуйидаги 15.7-жадвалда келтирилган.
15.7-жадвал
Корхонанинг пулсиз операциялари
Фаолият турлари
|
Фаолият турига оид пулсиз операциялар
|
Асосий фаолият бўйича
|
*амортизация ажратмалари;
*бартер
|
Инвестиция фаолияти бўйича
|
*қарзни бошқа актив билан қайтарилиши
*қарзни эвазига берилиши;
|
Молиявий фаолият бўйича
|
*қимматли қоғозларни сотиб олиш ва номинал қиймати ўртасида фарқни (чегирма ёки устамаларни) ҳисобдан чиқарилиши
|
Халқаро амалиётда қўлланиб келинаётган 7-сон БҲХС «Пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳисобот» ва республикамизнинг 9-сон БҲМС “Пул оқимлари тўғрисида ҳисобот”га мувофиқ корхоналарнинг пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботи бевосита ва билвосита усулларда тузилиши мумкин.
Пул оқимлари тўғрисида ҳисоботни тузишнинг бевосита усули. Ушбу усулнинг характерли хусусиятлари сирасига қуйидагилар киради:
> пул кирими ва чиқими ҳар бир фаолият тури бўйича ҳисоботнинг алоҳида бўлимларида акс эттирилади, шунингдек уларнинг ҳар бири бўйича соф ўсиш ёки соф камайиш суммаси кўрсатилади (мос равишда кирим ва чиқим учун ажратилган устунларда);
> пул кирими ва чиқимини аниқлашда пул маблағлари деганда кассадаги, банкдаги депозит счётлардаги ва йўлдаги пул маблағлари тушунилади;
> пул маблағлари харакати пул маблағлари счётлари ўртасида юз берадиган ички алмашувларни ўз ичига олмайди;
>пул маблағлари харакати пул маблағларини фақат четдан келиши ва уларнинг четга чиқиб кетишини ўз ичига олади;
> ҳисоботнинг алоҳида қаторида ҳисобот даврда барча фаолият турлари бўйича биргаликда олингандаги соф ўзгариш (кўпайиш ёки камайиш) суммаси кўрсатилади;
> пул маблағларининг ҳисобот давр охиридаги қолдиғи ҳисобот даври бошидаги қолдиқни соф ўзгариш суммасига тузатиш (қўшиш ёки айириш) орқали топилади.
Пул оқимлари тўғрисида ҳисоботнинг алоҳида фаолият турлари бўйича бўлимлари қуйидаги тартибларга асосланган ҳолда тўлғазилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |