Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Асосий (операцион) фаолият бўйича


Download 1.65 Mb.
bet246/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Асосий (операцион) фаолият бўйича


Биринчидан, асосий фаолият бўйича пул кирими ва чиқими суммаларини топиш учун ҳисобот даврида (давр боши ва давр охирида) баланс моддаларида юз берган ўзгаришлар (кўпайиш ёки камайишлар) аниқланади.
Иккинчидан, асосий (операцион) фаолият бўйича пул оқимларини ҳисоблашда уларнинг кирими ва чиқими “Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот»нинг уларга мос келувчи соф тушум, таннарх, давр харажатлари, солиқ тўловлари каби кўрсаткичлари билан узвий боғланади. Жумладан, пул кирими соф тушум билан, пул чиқимлари ҳисоботнинг таннарх, давр харажатлари, солиқ тўловлари каби моддалари билан боғланади. Пул оқимларини ҳисоблашда молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботнинг юқорида келтирилган кўрсаткичлари асос қилиб олинади ва ушбу кўрсаткичлар уларга таъсир этувчи баланс моддасида ҳисобот даври охири ва бошидаги ўзгариш суммасига тузатилади. Ушбу тузатишлар, жумладан, қуйидагича амалга оширилади:
1.Харидорлардан келиб тушган пул малағлари суммаси (Пк) ни топиш учун молиявий натижалар тўғрисида ҳисоботда кўрсатилган сотишдан олинган даромад (Сд) суммаси корхона балансининг давр бошига ва охирига кўрсатилган харидорлар бўйича дебиторлик қарзларининг (Дқ) кўпайиш ёки камайиш суммасига тузатилади, жумладан дебиторлик суммасини ошиши (+Дқ) пул киримларини камайтиради, аксинча дебиторлик қарзларнинг камайиши (-Дқ) эса пул киримларини кўпайтиради, яъни:

Харидорлардан тушган пул маблағлари
(Пк) =

Сотишдан олинган даромад (Сд)

+ Дебиторлик қарзларнинг камайиши (-Дқ)
- Дебиторлик қарзларнинг кўпайиши (+Дқ)

Мисол учун, сотишдан олинган даромад суммаси (Сд) ҳисобот йилида 500000 минг сўмни, харидорларнинг дебиторлик қарзлари баланc бўйича йил бошида 10000 минг сўмни, йил охирида эса 20000 минг сўмни ташкил этди, дейлик. У ҳолда харидорлардан келиб тушган пул маблағлари (Пк) 490000 минг сўмни ташкил этади (500000 – 10000), агар дебиторлик қарзлари йил охирида 5000 минг сўмни ташкил этганда эди, у ҳолда харидорлардан келиб тушган пул маблағлари (Пк) 505000 минг сўмни ташкил этар эди (500000+5000).

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling