2.Таъминотчиларга ўтказилган пул маблағларининг суммасини топиш (Пчт) учун молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботнинг сотиш таннархи (Ст) кўрсаткичи асос қилиб олинади ва ушбу сумма корхона балансининг давр бошига ва охирига кўрсатилган товар заҳираларининг (Тз), шунингдек таъминотчилар олидиги кредиторлик қарзларининг кўпайиш ёки камайиш суммасига тузатилади, жумладан товар заҳираларининг кўпайиши (+Тз) пул чиқимларини кўпайишига, товар заҳираларининг камайиши (-Тз) эса пул чиқимларини камайишига, таъминотчилар олдидаги кредиторлик қарзларнинг ошиши (+Кқ) пул чиқимларининг камайишига, аксинча кредиторлик қарзларнинг камайиши (-Кқ) эса пул чиқимларининг кўпайишига олиб келади, яъни:
Таъминотчилар-га тўланган пул маблағлари =
(Пчт)
|
Сотиш таннархи
(Ст)
|
+ Товар заҳираларини кўпайиши (+Тз)
- Товар заҳираларини камайиши (-Тз)
|
+ Кредиторлик қарзларнинг камайиши (-Кқ)
- Кредиторлик қарзларнинг кўпайиши (+Кқ)
|
Мисол учун, сотиш таннархи 400000 минг сўм дейлик, товар захиралари ҳисобот давр бошига 60000 минг сўм, ҳисобот давр охирига 55000 минг сўмни, таъминотчилар олидидаги қарзлар ҳисобот давр бошига 20000 минг сўм, ҳисобот давр охирига 10000 минг сўмни ташкил этди дейлик. Ушбу мисолда таъминотчиларга ўтказилган сумма молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот ва баланс маълумотларга кўра 405000 минг сумни ( 400000-5000+10000) ташкил этади.
3.Операцион харажатларга доир пул чиқимлари суммасини топиш (Птох)учун асос қилиб давр харажатлари (Дх) олинади ва топилган сумма баланснинг давр боши ва охиридаги келгуси давр харажатларининг (Кдх) ва мажбуриятларнинг (М) суммаларидаги ўзгаришларга тузатилади, шунингдек тузатишда молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилган амортизация ва бошқа пулсиз харажатлар (Апх) суммалари айирилиб ташланади, жумладан келгуси давр харажатларининг кўпайиши (+Кдх) пул чиқимларини кўпайишига, келгуси давр харажатларининг камайиши (-Кдх) эса пул чиқимларини камайишига, ҳисобланган мажбуриятларнинг ошиши(+М) пул чиқимларининг камайишига, аксинча ҳисобланган мажбуриятларнинг камайиши (-М) эса пул чиқимларининг кўпайишига олиб келади, яъни:
Do'stlaringiz bilan baham: |