Мавзу бўйича назорат саволлари
1. Аудит, аудиторлик фаолияти, аудиторлик хизматларинима?
2. Профессионал аудиторлик хизматлари қандай турларга бўлинади?
3. Аудитнинг методи деганда нима тушунилади?
4. Аудитда қандай усуллар қўлланилади?
|
Мавзу бўйича тест савол-жавоблари
1.Қуйидагиларнинг қайси бири тўғри
а) аудит бухгалтерия ҳисобининг давоми
б) аудит бухгалтерия ҳисобининг дастлабки босқичи
в) аудит молиявий ҳисоботга баҳо бериш усули
г) аудит баланс ва ҳисоботнинг бошқа шаклларини тузиш усули
2.Қуйидагиларнинг қайси бири тўғри
а) аудит жисмоний шахслар фаолияти
б) аудит хусусий тадбиркорнинг фаолияти
в) аудит махсус лицензияга эга аудиторлик ташкилотининг фаолияти
г) аудит бухгалтерлик фирмасининг фаолияти
3.Иш ҳақини тўғри ҳисобланганлиги ва ундан ушланмаларни текшириш
а) комплекс аудит ҳисобланади
б) тематик аудит ҳисобланади
в) бошқарув аудити ҳисобланади
г) молиявий аудит ҳисобланади
4.Қуйидагиларни қайси бири аудиторлик ташкилотининг фаолиятига тааллуқли эмас?
а) дебиторларнинг қарзларини ундириб бериш
б) ходимларга иш ҳақи ҳисоблаб бериш
в) қурилиш объекти лойиҳасини тайёрлаб бериш
г) акциялар га дивиденд ҳисоблаб беришсони
5. Аудитнинг объекти ҳисобланмайди
а) пул киримлари
б) пул чиқимлари
в) солиқ тўловлари
г) солиқ органининг қарори
6.Аудиторлик текширувидан мажбурий ўтади
а) қўшма корхона
б) хусусий корхона
в) давлат корхонаси
г) хорижий хусусий корхона
XYII БОБ. АУДИТНИНГ ҲУҚУҚИЙ ВА ТАШКИЛИЙ АСОСЛАРИ
17.1.Аудитнинг ҳуқуқий асослари
Аудит тадбиркорлик асосида амалга ошириладиган махсус иқтисодий фаолият, профессионал хизматларнинг муҳим тури сифатида давлатлар томонидан қабул қилинадиган қонунлар ва қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинади. Бизнинг республикамизда аудиторлик фаолиятини тартибга солиб турувчи асосий меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар бўлиб «Аудиторлик фаолияти тўғрисида Қонун», Президент фармонлари ва қарорлари, Ҳукумат қарорлари ва улар билан тасдиқланган меъёрий ҳужжатлар, аудиторлик фаолияти стандартлари ҳисобланади.
Республикамизнинг 2021 йил 25 февралда янги таҳрирда қабул қилинган «Аудиторлик фаолияти тўғрисида Қонун» таркибан 9 та боб ва жами 55 та моддадан иборат (17.1-жадвалга қаранг).
17.1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |