Профессионал аудиторлик хизматлари предметини
ташкил қилувчи объектлар
Бошқарув ҳужжатлари
Бухгалтерия ҳисобида акс этувчи барча объектлар
Жисмоний шахслар фаолияти
Бизнес-режа;
Устав хужжатлари;
Буйруқлар;
Қарорлар;
Баённомалар;
Хатлар;
Аризалар
*хўжалик жараёнлари ва операциялар;
*активлар;
*мажбуриятлар;
*хусусий капитал;
*даромадлар;
*харажатлар,;
* фойда ва зарарлар;
*бошланғич хужжатлар;
*журнал-ордерлар;
*қайдномалар;
*бош китоб;
*машинограммалар;
*молиявий ҳисоботлар ва уларга иловалар
16.3-чизма. Профессионал аудиторлик хизматлари предметини
ташкил қилувчи объектлар
Аудит фан сифатида «Бугалтерия ҳисоби”, “Иқтисодий таҳлил”, «Молия», «Солиқ ва солиқ солиш» ва шу каби корхоналарнинг молиявий хўжалик фаолиятини турли жабхаларини ўрганувчи барча бошқа иқтисодий фанлар билан чамбарчас боғлиқдир. Ушбу фанлар берувчи иқтисодий билимларсиз, бир томондан, аудит фанининг моҳиятини тўлиқ тушуниб бўлмайди, иккинчи томондан аудитни амалий фаолият сифатида ўтказиб бўлмайди. Билимдан аудитор бўлиш ушбу тизим ходимларидан барча иқтисодий билимлар соҳаларини назарий асосларини, шунингдек амалий кўникмаларини чуқур билишни тақазо этади.
16.3. Аудитнинг методи ва унда қўлланиладиган усуллар
Аудит профессионал хизмат тури, махсус иқтисодий фаолият сифатида ўзининг предметини ташкил қилувчи объектларнинг макон ва замонда доимий ривожланишда акс эттиради. Шунингдек, аудит махсус фан сифатида уни предметини ташкил қилувчи объектларни, мос равишда, диалектика қонуниятларига асосан ўрганади ва тадқиқ этади. Айнан шундай ёндашиш аудитнинг фаолият ва фан сифатидаги методини ташкил этади.
Аудит методининг моҳияти унинг объектларини акс эттириш ва ўрганишда қўлланиладиган усулларнинг таснифи, тавсифи ва аҳамиятида ўзининг ёрқин аксини топади.
Аудитда қўлланиладиган усулларни уларни аудиторлик хизматларининг қайси турида қўлланилиши қараб 3 та гуруҳга ажратиш мумкин (16.4-чизмага қаранг).
Профессионал аудиторлик хизматларида қўлланиладиган усулларнинг гуруҳлари
Консалтинг
хизматларини кўрсатишда қўлланиладиган усуллар
Аутсорсинг асосида кўрсатиладиган хизматларда қўлланиладиган усуллар
Аудиторлик текширувларида қўлланиладиган усуллар
Do'stlaringiz bilan baham: |