Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


-чизма. Профессионал аудиторлик хизматлари турларида қўлланиладиган усуллар


Download 1.65 Mb.
bet264/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   ...   260   261   262   263   264   265   266   267   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

16.5-чизма. Профессионал аудиторлик хизматлари турларида қўлланиладиган усуллар

Аудиторлар текширувларида ва консалтинг хизматларини кўрсатишда тегишли исботу-далилларни йиғиш ва жамлаш учун танлаб текшириш, тест, хронометраж, аудиторлик иш ҳужжатлари (жадваллари)ни тузишда маълумотларни гуруҳлаш ва таққослаш, фарқларни (четланишларни) аниқлаш, бу фарқларга таъсир қилган омилларни аниқлашда эса занжирли алмаштириш каби тахлил ва математик-статистика усулларидан кенг фойдаланадилар.



Мавзуга оид таянч атамалар


Профессионал хизматлар - бу мазмун-моҳияти, бажариш техника ва технологияси, сифати ва бошқа тавсифлари бўйича махсус билим, амалий кўникма ва тажрибаларни талаб қилувчи, мос равишда, бундай талабларга жавоб берувчи малакали профессионал ходимлар томонидан кўрсатиладиган хизматлардир.
«Аудит» - бу лотинча «auditing» сўзидан олинган бўлиб, рус тилига ўгирилганда «слушаю», рус тилидан ўзбек тилига ўгирилганда эса «эшитаман» маъносини англатади.
«Аудитор» – бу лотинча «auditor» сўзидан олинган бўлиб, рус тилига «слушатель», «ученик», «следователь» маъноларида таржима этилган. Бизнинг тилимизга аудитор сўзини рус тилидан таржима этсак, у мос равишда «эшитувчи», «ўқувчи», «терговчи» маъноларини англатади.
Аудит – хўжалик фаолиятини иқтисодий таҳлил этиш ва назорат қилишнинг нисбатан янги йўналиши.
Аудит – бу бизнесни ўзига хос экспертизаси.
Аудит- бу мустақил малакали мутахассислар томонидан корхонанинг молиявий ҳисоботини ёки у билан боғлиқ молиявий ахборотни, бу ҳисобот ёки ахборотнинг қонун ва бошқа норматив хужжатларга мувофиқлик даражаси тўғрисида хулоса чиқариш мақсадида тадқиқ этилиши.
Аудит ( auditing) –бу даҳлсиз компетент ходим томонидан ахборотларни белгиланган мезонларга мослигини аниқлаш ва холисона хулоса бериши мақсадида хўжалик тизими тўғрисидаги ахборотларни тўплаш ва баҳолаш жараёни.

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   260   261   262   263   264   265   266   267   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling