Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


Download 1.65 Mb.
bet5/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

Ички-ташқи ҳисоб деганда хўжалик фаолияти тўғрисидаги ахборотларни ҳам ички, ҳам ташқи ахборот фойдаланувчиларга тақдим этувчи ҳисоб тизими тушунилади. Корхо
наларда ички-ташқи ҳисобга асосан бухгалтерия ҳисоби киради.
Хўжалик ҳисобининг ички, ташқи ва ички-ташқи ҳисобга ажратилиши улар ахборотларидан фойдаланувчиларнинг аниқ гуруҳларини шаклланишига олиб келди. Бундай фойдаланувчилар сирасига қуйидагилар киради:
*ички фойдаланувчилар - корхона раҳбарияти, бўлим бошлиқлари, ички аудиторлар, касаба уюшма қўмитаси, ходимлар;
*ташқи фойдаланувчилар - инвесторлар, кредиторлар, юқори ташкилот, давлат солиқ идоралари, ижтимоий суғурта органлари, статистика органлари, банклар, прокуратура ва суд органлари, аудиторлик ташкилотлари ва бошқалар.
Давлат томонидан тартибга солинишига (регламентлаштирилишига) кўра хўжалик ҳисоби турлари регламентлаштириладиган ва регламентлаштирилмайдиган ҳисоб турларига бўлинади.
Регламентлаштириладиган ҳисоб деганда шакли ва мазмуни, юритиш техникаси ва тартиби қонунлар ва қонуности меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинган ҳисоб тушунилади. Регламентлаштириладиган ҳисобга Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисоби ва статистика ҳисоби киради. Ушбу ҳисоб турлари шакл ва мазмун жиҳатдан барча хўжалик юритувчи субъектлар учун бир хилдир.
Регламентлаштирилмайдиган ҳисоб деганда шакл ва мазмуни, юритиш тартиби ва техникаси давлат томонидан қатъий белгилаб қўйилмаган ҳисоб тушунилади. Бундай ҳисоб турига оператив (оператив-техник) ҳисоб киради. Ушбу ҳисоб турида қўлланиладиган регистрлар, уларнинг шакллари, юритиш тартиби ҳар бир хўжалик томонидан ўз ҳоҳишига қараб белгиланади.
Хўжалик ҳисоби турлари уларни юритувчи бўлинмаларига қараб ҳам фарқланади. Масалан, оператив (оператив-техник) ҳисоб корхоналарда кадрлар бўлими, таъминот бўлими, ишлаб чиқариш бўлинмалари (цехлар), маркетинг ва бошқа бўлинмалар томонидан юритилади. Статистика ҳисоби корхоналарда кадрлар бўлими, режа-иқтисод ва бухгалтерия томонидан юритилади. Бухгалтерия ҳисоби корхоналарда асосан бухгалтерия бўлими (йирик корхоналарда), шунингдек меҳнат шартномаси асосида ишга олинган бухгалтер, тузилган шартнома асосида аудиторлик ёки бухгалтерлик фирмаси, раҳбарнинг ўзи (микрофирма ва кичик корхоналарда) томонидан юритилиши мумкин.




    1. Download 1.65 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling