Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти к. Б. Уразов, Н. У худайбердиев


-модул. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ


Download 1.65 Mb.
bet3/324
Sana30.10.2023
Hajmi1.65 Mb.
#1734343
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   324
Bog'liq
БХА дарслик. 27.06.2021 (2)

1-модул.
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
I боб. Бухгалтерия ҳисобининг предмети ва
объектлари


II боб. Бухгалтерия ҳисобининг методи ва унда
қўлланиладиган усуллар

I-БЎЛИМ.


БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ




I БОБ. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА
ОБЪЕКТЛАРИ



    1. Хўжалик ҳисоби ва унинг турлари тўғрисида тушунча

Кишилик жамиятини унинг турли тармоқ ва соҳаларида юз берган ва бераётган ҳодиса ва жараёнлар, уларнинг натижалари, хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари ва маблағларни ташкил топиш манбалари тўғрисидаги ахборотларни йиғиш, қайд этиш, гуруҳлаш ва узатиш тизимларисиз бошқариб бўлмайди. Бошқарувни ахборот билан таъминовчи асосий тизимлар бўлиб хўжалик ҳисоби ва унинг алоҳида турлари ҳисобланади.


«Хўжалик ҳисоби» атамаси негизида, кўриниб турибдики, «хўжалик» ва «ҳисоб» сўзлари ётади.
«Хўжалик» деганда маълум мақсадларга йўналтирилган, ўзининг базиси ва устқурмасига эга бўлган субъектлар тушунилади. Хўжалик сифатида қараладиган субъектлар бўлиб бир бутун мамлакатнинг ўзи, унинг турли таркибий бўлинмалари, чунончи вазирликлар, идоралар, қўмиталар, агентликлар, бирлашмалар, шунингдек барча корхона, ташкилот ва муассасалар ҳисобланади.
«Ҳисоб» - бу иқтисодиётнинг турли бўғинларида юз берган ва бераётган ҳодиса ва жараёнлар, уларнинг натижалари, хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари ва маблағларни ташкил топиш манбалари тўғрисидаги турли ўлчов бирликларида ахборотларни йиғиш, қайд этиш, гуруҳлаш ва узатиш тизими.
Ҳисобнинг асосий маҳсули бўлиб ахборот, ҳисоб юритишнинг асосий мақсади бўлиб, бу ахборотларни аниқ, тўлиқ ва ўз вақтида йиғиш, қайд этиш, гуруҳлаш ва фойдаланувчиларга етказиб бериш ҳисобланади. Айнан хўжалик ҳисоби берадиган ахборотлар иқтисодиётнинг барча бўғинларини стратегик ва тактик бошқариш воситаси, ўтказиладиган иқтисодий таҳлил ва аудитнинг асосий манбаи, назорат қилиш қуроли ҳисобланади.
Мақсади ва юклатилган вазифаларига кўра макон ва замонда юритиладиган хўжалик ҳисоби асосан қуйидаги учта турга бўлинади:

Download 1.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   324




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling