Мавзу. Иқтисодий таҳлилнинг методи ва унда қўлланиладиган анъанавий усуллар
Download 154.81 Kb.
|
3.docx МАВЗУ (10)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Иқтисодий таҳлилнинг методи
3-мавзу.Иқтисодий таҳлилнинг методи ва унда қўлланиладиган анъанавий усуллар 1. Иқтисодий таҳлилнинг методи ва унинг хусусиятлари. 2.Иқтисодий таҳлил методологияси ҳақида тушунча ва унинг асосий элементлари тавсифи. 3. Комплекс иқтисодий таҳлил методикаси. 4. Омилли таҳлил методикаси. 5. Таҳлил усуллари ва методикасини гуруҳларга ажратиш. 6. Иқтисодий таҳлилда таққослаш усули. 7. Иқтисодий таҳлилда кўп ўлчовли таққослаш. 8. Кўрсаткичларни таққосланма кўринишга келтириш усуллари. 9. Мутлақ ва нисбий кўрсаткичларни ҳисоблаш усули. 10. Иқтисодий таҳлилда ўртача миқдорлардан фойдаланиш. 11. Гуруҳлаштириш усули. 12. Иқтисодий таҳлилда баланс усули. 13. Иқтисодий таҳлилда график усулдан фойдаланиш. 14. Занжирли боғланиш усули. 15. Аналитик маълумотларни жадвалда келтириш усуллари. Иқтисодий таҳлилнинг методи Иқтисодий таҳлил диалектикани ўрганишнинг муҳим воситаси ҳисобланади. Иқтисодий таҳлилнинг услубий асослари диалектика ва иқтисодий назария фанига таянади. Маълумки, билиш назарияси шунга асосланганки, у ҳам бўлса, обйектив (мавжуд) дунёни билишдир. Бу дегани билиш жараёни диалектик хусусиятга эга бўлиб, воқеликнинг инъикосидир. Билиш назариясининг мантиқийлиги диалектик тарзда қуйидаги формулада акс этади, яъни: жонли мушоҳада, абстракт тафаккур, амалиёт. Метод жуда кенг маъно ва тушунчага эга. Умуман метод деганда реал воқеликда юз бераётган ҳодиса ва жараёнларни ўрганишга ёндашиш усули тушинилади. Фаннинг методи деганда эса, ушбу фаннинг обйектини тадқиқ қилиш усули тушунилади Иқтисодий таҳлил методи деганда эса, бизнес-режанинг бажарилишига ва маҳсулот ҳажмининг ўсишига таъсир кўрсатувчи омилларни системали ва комплекс тарзда ўрганиш, ўлчаш ва умумлаштириш усули бўлиб, улар ҳисоб, ҳисобот ва ҳисобдан ташқари маълумотларни махсус усуллар орқали қайта ишланилиб, амалга оширилиши тушунилади. Маълумки, таҳлил қилинаётган обйектнинг фаолиятига ички ва ташқи омиллар таъсир кўрсатади. Шуни таъкидлаш лозимки, таҳлилда омиллар деганда у ёки бу иқтисодий кўрсаткичга ижобий ҳамда салбий таъсир кў рсатувчи фаол ҳаракат қилувчи кучлар назарда тутилади. “Сабаб” термини нисбатан кенг кў ламдаги комплекс омиллар тизимига нисбатан қўлланилиб, бу комплексни ташкил этувчилар эса омиллар деб аталади. Таҳлилнинг муҳим методологик жиҳатларидан бири унинг нафақат сабаб-оқибат алоқаларини ўрганиш, балки уларга миқдорий тавсиф бериши, яъни фаолият натижаларига омиллар таъсирини миқдоран ўлчашни таъминлаш саналади. Бу аналитик тадқиқотлар даражасини оширади. Иқтисодий таҳлилнинг муҳим методологик жиҳати, корхонанинг хўжалик фаолиятидаги иқтисодий жараён ва ҳодисаларнинг сабаб-оқибат алоқаларини комплекс, тизимли тадқиқ қилиш учун зарурий саналувчи кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиш ва ундан фойдаланиш ҳисобланади. Хўжалик фаолияти ва унинг натижавий кўрсаткичларига таъсир этувчи омиллар беқиёсдир. Аммо, уларнинг барчасини ҳисоблаш мақсадга мувофиқ эмас. Иқтисодий таҳлил жараёнида омилларнинг айрим томонлари, хусусиятларини инобатга олиб туркумлаш ва ҳар бирини алоҳида - алоҳида таърифлаш лозим. Иқтисодий адабиётларда омиллар қатор белгилари бўйича таснифланади. Буларга қуйидагиларни киритиш мумкин: ижобий ва салбий омиллар; корхона фаолиятига боғлиқ (ички) омиллар, боғлиқ бўлмаган (ташқи) омиллар; ишлаб чиқаришнинг интенсив ва экстенсив омиллари; ишлаб чиқариш ва муомала жараёнлари омиллари. Улар ўз навбатида иқтисодий мазмуни бўйича миқдор ва сифат омилларга бўлинади (3.1-чизма). Xodimlar soninin o‘sishi Mеhnat unumdorligining o‘sishi Moddiy tеxnikani jalb qilish Moddiy- tеxnika samaradorligini oshishi Yer maydonining ko‘payishi Yer hosildorligining oshishi Download 154.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling