Мавзу. Иқтисодий таҳлилнинг методи ва унда қўлланиладиган анъанавий усуллар


Иқтисодий таҳлилда қў лланиладиган усуллар ва уларни гуруҳларга ажратиш


Download 154.81 Kb.
bet4/8
Sana18.12.2022
Hajmi154.81 Kb.
#1029908
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3.docx МАВЗУ (10)

Иқтисодий таҳлилда қў лланиладиган усуллар ва уларни гуруҳларга ажратиш


Иқтисодий таҳлил қилиш жараёнида турли усуллар ва методикалар қўлланилади. Бу усул ва методикалардан фойдаланиш жараёнида таҳлил методининг асосий жиҳатларининг комплекслиги ва тизимлашганлиги яққол кўринади. Хўжалик жараёнларининг умумий бирлиги, ўзига хос тузилиш ва таркибга эгалиги ҳамда мураккаб тавсифдаги ўзаро боғлиқлиги таҳлил усуллари ва методикаларини қўллашда асосий эътиборда туради.


Таҳлилнинг усул ва методикаларини қўллашда корхонанинг хўжалик ва бошқа турдаги фаолиятини бир бутун тизим эканлиги, унинг умумий якуний натижаси мавжудлиги назарда тутилган ҳолда фаолиятнинг турли томонлари ва элементлари ҳам алоҳида, ҳам биргаликда ўрганилиб, уларнинг ўзаро боғлиқлиги, бири иккинчисининг таъсиридан
келиб чиқиши, яъни кетма-кетлиги аниқланиб, барча омиллар асосий ҳамда асосий бўлмаган гуруҳларга бўлиниб, улар ўзаро уйғунлаштирилган ҳамда тизимга солинган ҳолда якуний натижага омилларнинг биргаликдаги бевосита ва билвосита таъсири ҳисобланади.
Таҳлил усулларини қўллаш ўрганилаётган жараёнларнинг бир- бирига боғлиқлиги, ўзгариш сабаби, таъсир кўрсатган омиллар ва қўшимча сабабларни аниқлашга ёрдам беради.
Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида аксарият, етук иқтисодчи олимларимиз таҳлилнинг усулларини иқтисодий адабиётларда шартли равишда икки гуруҳга ажратиб кўрсатишмоқда. Иқтисодий таҳлилининг усулларини қуйидаги икки гуруҳга ажратиш мумкин:
Анъанавий усуллар гуруҳи.
Иқтисодий-математик усуллар гуруҳи.
Иқтисодий таҳлил усулларини қуйидаги чизмада янада аниқроқ акс эттириш мумкин (3.3-чизма).


Таҳлилда қў лланиладиган усуллар

Анъанавий усуллар

Иқтисодий-математик усуллар

Солиштириш

Чизиқли

Фарқлаш

Коррелясия ва регрессия

Баланс

Дастурлаш

Занжирли алмаштириш

Ўйин назарияси

Қайта ҳисоблаш

Ялпи хизмат назарияси

Мутлоқ фарқ

Матрисалаш

Индекс

ва бошқалар

Нисбий кў рсаткичли




ва бошқалар




Download 154.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling