Мавзу. Иқтисодий таҳлилнинг методи ва унда қўлланиладиган анъанавий усуллар


Download 154.81 Kb.
bet2/8
Sana18.12.2022
Hajmi154.81 Kb.
#1029908
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3.docx МАВЗУ (10)

3.1-чизма.







Таҳлилда қўлланиладиган омилларнинг иқтисодий мазмуни бўйича таснифи


Хўжалик юритиш самарадорлигини ошириш имкониятини аниқлашда ижобий таъсир этувчи омиллар ҳаракатини кучайтириш ва уларнинг салбий таъсирини тугатиш резервлар деб аталади.
Дедуктив усул, асосан молиявий–иқтисодий таҳлилда қўлланилади. Бунда аввало хўжалик фаолиятини белгиловчи умумий кўрсаткичлар ўрганилиб, сўнгра улар бўлакларга бўлинади. Кўрсаткичларни бўлакларга бўлиш аслини олганда таҳлил демакдир.
Индуктив усул кўпинча техник-иқтисодий таҳлилда қўлланилади, яъни аввал, айрим олинган иш участкаларидаги кўрсаткичлар ҳар томонлама текширилиб, сўнгра ана шу аниқ кў рсаткичлардан корхонанинг хўжалик фаолиятини белгиловчи умумлашган иқтисодий кўрсаткичлар даражасига чиқилади.
Иқтисодий таҳлил усули мазкур предметни ўрганиш жараёнига умумий жиҳатдан ёндашувдир. Шу сабабли, таҳлил усулини унга бўйсинувчи махсус усуллари билан аралаштириб бўлмайди. Зеро, аниқ шарт - шароит натижасида у ёки бу усулларнинг ўзгариши эҳтимолдан холи эмас.


Иқтисодий таҳлил методининг ў зига хос хусусиятлари


Иқтисодий таҳлил усулининг энг муҳим хусусиятлари қуйидагилардан иборат:



  1. Хўжалик фаолиятига таъсир этувчи техника, технология, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва барча омилларни текширишни мунтазам ва комплекс тарзда ўтказишга ёндошув таҳлил усулининг энг муҳим хусусиятларидан бири бўлиб ҳисобланади. Бу ўринда мунтазам таҳлилни комплекс таҳлил билан алмаштириш асло мумкин эмас. Обйектни иерархик усул (бўйсуниш тартиби) орқали бошқариш, масалан, цех корхонанинг, корхона бирлашманинг, бирлашма тармоқнинг бир қисми ва ҳоказо сифатида ўрганиш системали таҳлилга мисол бўлади. Комплекс таҳлилда барча кўрсаткичлар ўрганилади.

  2. Таҳлил усулининг ўзига хос характерли хусусиятларидан бири – иқтисодий кўрсаткичларнинг ҳартомонлама бир-бирлари билан сабабий боғланишида эканлигидир. Бу борада таҳлилнинг вазифаси ана шу сабабларни аниқлашдир. Шуни таъкидлаш керакки, ҳатто айрим олинган иқтисодий кўрсаткичга бир қанча сабаблар таъсир кўрсатади. Бинобарин, бу сабаблар ҳаракатини аниқлаш жуда ҳам мураккабдир. Шу сабабли асосий ва ҳал қилувчи сабаб ва омиллар таъсирини аниқлаш керак. Шундай қилиб, таҳлилнинг дастлабки шарти хўжалик фаолиятига таъсир этувчи сабабларни иқтисодий белгиларига қараб тўғри туркумлаш зарур. Масалан, товар маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажмига та'сир қилувчи омиллар уч гуруҳга умумлаштирилади (3.2-чизма).











Ishchi kuchi bilan ta’minlanish

Asosiy vositalar bilan ta’minlanish

Xom- ashyo va matеriallar bilan ta’minlanish

Ish vaqtidan foydalanish

Asosiy vositalarning tеxnik holati

Matеrial samarasi va matеrial sig‘imi

Mеhnat unumdorligi darajasi

Fond samarasi va fond sig‘imi



Download 154.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling