Мавзу. Иқтисодий таҳлилнинг методи ва унда қўлланиладиган анъанавий усуллар


-чизма. Таҳлилда қў лланиладиган усуллар таснифи


Download 154.81 Kb.
bet5/8
Sana18.12.2022
Hajmi154.81 Kb.
#1029908
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3.docx МАВЗУ (10)

3.3-чизма. Таҳлилда қў лланиладиган усуллар таснифи

Анъанавий усуллар гуруҳига иқтисодий таҳлил пайдо бўлгандан буён анъанага айланиб, амалий тажрибада кенг қўлланилиб келаётган усуллар киритилади. Уларнинг таркибига мутлоқ ва нисбий фарқларни аниқлаш, таққослаш, гуруҳлаштириш, балансли боғланиш, занжирли боғланиш, индекс, фоизлар ва ҳоказо усулларни киритишимиз мумкин бўлади.


Иқтисодий-математик усуллар иқтисодий таҳлил фанининг такомил- лашиб бориши натижасида вужудга келган бўлиб, бунда турли дастурий таъминотлар ва математик усуллардан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.


Иқтисодий таҳлилнинг махсус усуллари


Таҳлилнинг усули унга бў йсинувчи махсус усуллар орқали ифодаланади. Корхоналар фаолиятини таҳлил қилишда турли махсус усуллар қў лланилади. Шулардан энг асосийлари қуйидагилардир:



  1. Таққослаш усули корхона фаолиятини таҳлил қилишнинг энг асосий усулидир. Таққослаш – инсон атроф-муҳитни англай бошлаган усуллардан бири бў либ, ундан доимо фойдаланилади. Унинг муҳимлиги қуйидаги мақолда ҳам қайд қилинади: “Барча нарса қиёслашда англанади”. Бу усул иқтисодий ҳодисалар тадқиқида ҳам кенг тарқалди: баҳолаш учун қўлланиладиган ҳар бир кўрсаткич, ҳар бир рақам, назорат ва прогноз худди шундай бошқалар билан таққослашдагина аҳамиятлидир.Таққослаш усулларини санаб ўтамиз:

    • ҳақиқатдаги кўрсаткичларни бизнес-режа даражасидаги кўрсаткичлар билан таққослаш натижасида бизнес-режанинг бажарилиш даражаси ва сифати аниқланади;

    • жорий йилда амалдаги кўрсаткичларни ўтган давр ҳисоботи билан таққослаш натижасида ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати аниқланади;

    • ишлаб чиқаришда энг мукаммал намунага эга бўлган корхонанинг иқтисодий модели билан таққослаш. Бу ўринда таққослаш комплекс тарзда олиб борилмайди, балки ушбу корхонанинг айрим кўрсаткичлари билан таққосланади;

    • корхона ишининг якуни, илғор техник-иқтисодий меъёрлар, ўтган давр ҳисоботи айрим даврларда қилинган ишларнинг энг яхши натижалари ушбу корхонанинг илғор участкаларидаги иш натижалари, корхона ҳамда ушбу тармоқдаги илғор ишчиларнинг иш натижалари билан таққослаш;

    • ушбу корхонанинг кў рсаткичлари тармоқ бўйича аниқланган ўртача кўрсаткичлар билан таққосланади.

Аввал қайд қилинганидек, иқтисодий таҳлилнинг вазифаларидан бири тизимли назорат ва қўйилган мақсадларга эришиш бўйича корхоналар фаолиятини ҳар томонлама баҳолаш ҳисобланади. Бунда ҳақиқатдагимаълумотларни режадаги билан таққослаш зарурлигига шартланган. Бундай таққослаш ой, чорак ёки йил режасини бажариш даражасини аниқлашга, мўлжал параметрлардан оғишни аниқлаш, ечимини талаб қилувчи муаммоларни аниқлашга имкон беради.

  1. Гуруҳлаштириш. У ҳар қандай ижтимоий-иқтисодий текширишнинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади. Гуруҳлаштириш, айниқса, амалий жиҳатдан ишлаб чиқаришда кенг қў лланилади. Масалан, юқорида таъкидланганидек товар маҳсулоти ишлаб чиқаришга таъсир қилувчи омилларни гуруҳлаштириш (меҳнат, меҳнат воситалари ва меҳнат предметлари омиллари) мисол бўлади.

Иқтисодий таҳлил корхона фаолиятида кўп сонли воқеликларни гуруҳлаштириш усули билан тартибга солиб ўрганади. Бунда воқеликларни ижтимоий-иқтисодий табиати чуқур татқиқ этилиб, уларнинг бир турдаги хусусиятлари, жиҳатлари ва миқдорлари аниқланиб, шу мезонлар бўйича гуруҳлар ва кичик гуруҳларга ажратилади. Таъкидлаш керакки, воқеликлар тасодифий белгиларига кўра гуруҳларга бўлинмайди. Бу ҳолат таҳлил натижаларига жиддий таъсир этади.
в) Етакчи ҳалқани ажратиб қўйиш усули. Корхона фаолияти таҳлил қилинаётган вақтда ниҳоятда кўп далил ва ҳодисалар учрайдики, уларни тўла таҳлил қилиш имкони йўқлиги учун бу усулдан фойдаланилади. Бу усул у ёки бу ҳодисаларнинг сабабини аниқлашдан ташқари техникани ҳамда ишлаб чиқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш вазифаларини муваффақиятли ҳал этиш имконини беради;
г) Мутлақ ва нисбий миқдорлар. Мутлақ миқдорлар орқали иқтисодий кўрсаткичларнинг умумий ҳажми аниқланади. Нисбий кўрсаткичлар эса бизнес-режанинг бажариш даражасини ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш суръатини белгилайди.
Иқтисодий таҳлилда кўрсаткичларни ўрганиш мутлақ миқдорлардан фойдаланиш билан бошланади. Мисол учун, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми (натурал ва қиймат ўлчовларида), товар айланиш ҳажми, маҳсулот ишлаб чиқариш таннархи, ялпи тушум, ишчилар сони ва ҳоказо.
Мутлақ кўрсаткичлар ҳодиса бирликларининг ўлчов, оғирлик, ҳажм, давомийлик, майдон, қиймат ва бошқа ҳодисаларнинг ўлчамига нисбатсиз миқдорий ўлчовини акс эттиради, нисбий эса – катталиклар ўрганилаётган ҳодиса ва катталикларнинг бошқа давр ёки бошқа обйект бўйича олинган қандайдир бошқа ҳодиса ёки катталикларга нисбатини ифодалайди.
Мутлақ миқдорларсиз таҳлил ишларини амалга ошириб бўлмайди. Иқтисодий таҳлилда мутлақ миқдорлар воқеликни билиш, тушуниш, ўқиш ва ўртача ҳамад нисбий кўрсаткичларни ҳисоблашда асосий ахборот базаси бўлиб фойдаланилади. Шунингдек, мутлақ ўзгариш иқтисодий таҳлилда муайян кўрсаткични аввалги даврларга нисбатан мутлоқ миқдордаги фарқларини кўрсатиб беради.
Нисбий кўрсаткичлар бир хил тур ва мазмундаги кўрсаткичларнинг ўзаро нисбатини аниқлаб фоиз, коеффисиент, индекс кўринишида акс эттириб беради. Ушбу усул режа бажарилиши, ўсиш суръатлари ҳамда салмоғлар асосида воқеликларни таркибий тузилиш ҳолати кабиларни ўрганишда кенг қўлланилади. Нисбий кўрсаткичлар бир катталикни бошқасига бўлиш натижасида олинади ва у таққослаш базасига қабул қилинади. Бу режа, базис йил, бошқа корхонанинг, ўртача соҳавий маълумотлари бўлиши мумкин. Нисбий катталиклар коеффитсийентлар (база 1) ёки фоизлар (база100) шаклида ифодаланади.

  1. Динамика методи. Муҳим ҳодисалар, жараёнларнинг ҳар бирининг ривожланишида, деб қараш кераклигини кўрсатади. Демак, бу таҳлил қилиш жараёнида корхона фаолияти ривожланаётганда, деб қаралади ва бу билан унинг ишидаги айрим ўзгаришлари очилади;

  2. Индекслар. Улар ёрдамида маълумотларни қатор йиллар бўйича таққослаш мумкин. Бу ўринда базали ва занжирсимон индекслардан фойдаланилади. Масалан, базали индексга маҳсулот ишлаб чиқариш суръатининг ўсиши мисол бўла олади. Бунда ҳар йили ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми солиштириб бўладиган баҳода ўтган йилларда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми билан таққосланади. Базисли индекс бўйича ҳисоб қилинганда таққослаш учун база (асос) 100 га тенг, деб олиниб, кейинги кўрсаткичлар ана шу базисли миқдорга фоиз ёки коеффитсийент ҳисобида олинади.

ж) Бартараф этиш (елиминирование) усули. Хўжалик фаолиятига юқорида айтиб ўтилгандек, жуда кўп омиллар таъсир қилади: асосий, қўшимча, ташқи ва ҳоказо. Бу усул ёрдамида ушбу омилларни бир- биридан ажратиб, алоҳида таҳлил қилишга имкон беради. Ушбу усул турли усуллар билан амалга оширилади, жумладан, занжирли боғланиш усули билан ҳам.
з) Занжирли алмаштириш усули. Бу усулнинг моҳияти қуйидагидан иборат: яъни ҳисоб формуласи таркибига кирган ўтган йил доирасидаги айрим олинган миқдорий кўрсаткичларини айнан шу кўрсаткичларнинг ҳақиқатдаги даражасига кетма-кет алмаштирилади. У ёки бу омилнинг таъсири кетма-кет айириш йўли билан аниқланади: иккинчи ҳисобдан биринчи ҳисоб айрилади, учинчи ҳисобдан иккинчи ҳисоб айрилади ва ҳоказо. Биринчи ҳисобда ҳамма кўрсаткичлар ў тган йил доирасида олинади, сўнгги ҳисобда эса-ҳақиқатдаги бажарилиши. Занжирли алмаштириш усулида таҳлил қилинаётган кўрсаткичлар ўаро қатъий функсионал боғлиқликда бўлиши талаб этилади. Яъни, бир ёки бир нечакўрсаткич таъсирида натижавий кўрсаткич юзага чиқиши керак.
Занжирли алмаштириш усулида фақат натижавий кўрсаткичга фақат икки омил таъсир миқдори ўрганилмайди, балки уч ва ундан кўп бўлган омилларнинг таъсири ҳам ҳисоб-китоб қилинади. Ушбу ҳисоб-китоб моделини 3.1-жадвалда кўрса бўлади.
Ушбу моделни аниқ мисолда ўрганиб чиқамиз. Маълумки, маҳсулот ҳажми ўзгаришига ишчилар сони, ишланган киши кунлари, соатлари, бир соатда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми каби омиллар таъсир қилади.
Занжирли алмаштириш усулини қўлланилишини товар маҳсулотига таъсир этувчи меҳнат омилларини таҳлил қилиш орқали кўриб чиқишимиз мумкин (3.2-жадвал).

Download 154.81 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling