Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/152
Sana15.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1775374
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   152
Bog'liq
investitsiya

 
 
 


186 
3. Ўзбекистон Республикасининг ―Лизинг тўғрисида‖ги қонунининг 
мазмун-моҳияти.
Лизинг хизмати бозорининг ривожланиб, мамлакат салоҳиятида аҳамиятли 
ўринни эгаллаши учун мазкур соҳага учун тегишли қонун қабул қилиниши 
зарурияти мавжуд эди. 1998 йилнинг декабр ойида Ўзбекистон Республикаси 
«Лизинг тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Олий Мажлиснинг сессиясига муҳокама 
учун киритилди. 1999 йил 14 апрелда эса Олий Мажлиснинг қарори билан 
Ўзбекистон Республикасининг «Лизинг тўғрисида» ги қонуни кучга кирди.
Қонун 25 моддадан иборат бўлиб, булар: 
1 модда: Лизинг тўғрисидаги қонун ҳужжатлари. 
2 модда: Лизинг тушунчаси. 
3 модда: Лизинг объектлари. 
4 модда: Лизинг субъектлари. 
5 модда: Лизинг турлари. 
6 модда: Қўшимча лизинг. 
7 модда: Лизингобъектини ҳисобга олиш ва рўйхатдан ўтказиш. 
8 модда: Лизинг фаолияти. 
9 модда: Лизинг шартномаси. 
10 модда: Лизинг шартномасини ўзгартириш ва бекор қилиш. 
11 модда: Лизинг берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. 
12 модда: Лизинголувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. 
13 модда: Сотувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. 
14 модда: Лизинг объектининг олди-сотди шартномаси хусусиятлари. 
15 модда: Лизинг объектига бўлган мулк ҳуқуқи. 
16 модда: Лизинг берувчи ва лизинг олувчининг ўз ҳуқуқларидан учинчи 
шахслар фойдасига воз кечиши. 
17 модда: Лизинг объектини жадал амортизация қилишни қўллаш. 
18 модда: Лизинг объектини суғурталаш. 
19 модда: Лизинг объекти билан боғлиқ хавфлар. 
20 модда: Лизинг шартномаси бўйича таъминлаш. 
21 модда: лизинг объектидан гаров сифатида фойдаланиш. 
22 модда: Лизинг тўловлари. 
23 модда: Лизинг олувчидан пул суммаларини ундириш ва лизинг 
объектини олиб қўйиш. 
24 модда: Лизинг субъектларининг жавобгарлиги. 
25 модда: Низоларни ҳал этиш. 
Амалдаги қонунчиликда лизинг олувчи ва сотувчининг бир шахсда бир 
йўла мужассамлашувига (қайтарма лизинг) йўл қуйилади. Айнан мана шу 
ҳолатда лизингнинг бир қарашда ижара эмас, балки молиялаш моҳияти 
ҳаммадан кўра кўпрок намоѐн бўлади. Масалан, тадбиркорнинг ишлаб 
чиқариш воситалари (бирор ускуна) бўлади. Бироқ, унда ишлаб чиқариш учун 
хомашѐ, бирор бутловчи қисмлар ѐки кўрсатилган хизматлар ҳақини тўлаш 
учун етарли маблағи бўлмаслиги мумкин. Бундай пайтда ўз ускунасини 
лизинг ташкилотига сотиб, уни қайтадан лизинг шартномаси асосида ижарага 


187 
олииши, яъни қайтариладиган лизинг туридан фойдаланиш йўли билан 
вазиятдан чиқиши мумкин.
Ривожланган давлатларда лизинг кўп пул маблағларини жалб этмасдан
ишлаб чиқаришни кенгайтиришни таъминлаш ва уни янгилашга имкон берувчи 
ишлаб чиқариш секторини техник қайта қуроллаштиришнинг самарали 
воситаси эканлиги намоѐн бўлмокда. Ушбу воситани қўллаш на
ривожлантириш учун тараққий этган давлатларда камида икки кўринишдаги
муҳим солиқ енгилликлари мавжуд бўлган ва иқтисодиѐтнинг лизинг 
секторини ривожлантиришга йўналтирилган мақсадли тадбирдан фаол 
фойдаланмоқдалар.
Ўзбекистоннинг лизинг тўғрисидаги қонунларига киритилган янги
ўзгартиришлар бозор инфратузилмаси қулай инвестиция иқлимини вужудга 
келтирибгина қолмай, ХМК ва бошқа инвесторларнинг кичик бизнесга кенг 
миқѐсда инвестиция қўйишларига ҳам замин яратди. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling