2. Лойиҳавий молиялаштиришнинг асосий иштирокчилари ва
уларнинг
функциялари.
Лойиҳавий
молиялаштириш
турлари.
Инвестицияларни лойиҳавий молиялаштиришни ташкил этиш.
Жахондаги кўпгина банклар фаолиятида ўз зиммасига қандай риск
даражасини олишига қараб, лойиҳавий молиялаштириш қуйидаги уч турга
ажратилган:
1. Регресс ҳуқуқисиз кредитлаш (нон-ресоурсе финанкинг);
2. Тўлиқ регресс ҳуқуқи билан кредитлаш (фулл-ресоурсе финанкинг);
3. Чекланган регресс ҳуқуқи билан кредитлаш (лимитед-ресоурсе
финанкинг).
Қарз олувчига нисбатан ҳеч қандай регрессиз бўлган лойиҳавий
молиялаштиришда кредитор ўз зиммасига лойиҳани амалга ошириш билан
боғлиқ барча сиѐсий, иқтисодий, ижтимоий, савдо - сотиқ рискларини олади.
Бунда кредитор фақатгина лойиҳа, кредит ва фоиз тўловлари учун бўлган пул
оқимларини назарда тутади. Лойиҳавий молиялаштиришнинг бу кўриниши
қарз олувчи учун энг нархи баланд ҳисобланади, чунки кредитор бундай риск
даражасини ўзига олар экан, унга тенг келувчи компенсацияга ҳам ҳақли
бўлади.
Қарз олувчига нисбатан тўлиқ регрессли лойиҳавий молиялаштириш
жаҳон амалиѐтида кўпроқ тарқалган. Бу турнинг афзаллик томонлари шундан
иборатки, қарз олувчи лойиҳани молиялаштириш учун пул воситаларини
нисбатан тезроқ олиш имкониятига эга бўлади. Молиялаштиришнинг бошқа
турларидан пул маблағларини жалб қилишнинг нархи арзон бўлиши билан
фарқланиб туради.
Қарз олувчига нисбатан тўлиқ регрессли лойиҳавий молиялаштириш
қуйидаги ҳолларда ишлатилиши мумкин:
♦
Республика ѐки регионал аҳамиятга эга, инфраструктурани
шакллантириш бўйича даромадсиз бўлган, паст рентабелли лойиҳаларни
молиялаштириш учун пул маблағлари керак бўлганда;
♦
Экспорт кредит шаклида пул маблағларини тақсим этишда, чунки
экспорт кредитларни бериш бўйича махсус ташкилотлар қўшимча учинчи тараф
гаровсиз лойиҳа рискларини ўз зиммасига олиш ҳуқуқига эгадирлар ва
кредитни фақатгина шундай шаклда беришга тайѐрлар;
♦
Лойиҳа бўйича кафолатларнинг етарли бўлмаганида;
♦
Инвестицион харажатларининг кўпайишига катта таъсирчанлиги
бўлган кичик лойиҳаларга пул маблағлари тақдим этилганда.
Қарз олувчига нисбатан чекланган регрессли лойиҳавий молиялаштириш
лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ бўлган барча лойиҳаларни назарда
тутади. Лойиҳа рисклари лойиҳа иштирокчилари орасида шундай тақсимланган
бўладики, уларга боғлиқ бўлган рискларни ўзлари қабул қилишга тайѐр
бўладилар.
Жаҳон амалиѐтида лойиҳавий молиялаштиришнинг бир қанча турлари
мавжуд (13.1.1 - жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |