Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти
Инвестицияларни лойиҳавий молиялаштиришнинг мазмуни ва
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
investitsiya
1. Инвестицияларни лойиҳавий молиялаштиришнинг мазмуни ва моҳияти. Йирик инвестиция лойиҳаларини лойиҳавий молиялаштиришнинг ўзига хос хусусиятлари. Инвестициялар иқтисодиѐтнинг ўсишини, ишлаб чиқаришнинг ривожланишини таъминловчи муҳим омилдир. Иқтисодий ислоҳотларнинг самараси ҳам оқилона ва бақувват инв,естиция сиѐсатини ўтказишга кўп жиҳатдан боглиқдир. Мамлакатимиз иқтисодиѐти ҳозирги кунда умуман ўзгача шаклга келди. Банк - молия тизими такомиллашмокда. Иқтисодиѐтга кўпгина янги тушунчалар кириб келмоқда. Шулар жумласидан инвестицияларни лойиҳавий молиялаштириш тушунчасидир. Инвестицияларни лойиҳавий молиялаштириш - бу пул маблағлари мобилизацияси шаклларининг бир кўриниши бўлиб, унда йирик масштабли лойиҳаларни амалга оширишда бир қанча молия-кредит институтлари иштирок этади ва инвестицион сарф-харажатлар эса қайтадан ташкил этилаѐтган объектларнинг бўлажак даромадлари ҳисобига қопланади. Мазур ва бошқаларнинг "Управление проектами" китобида эса "лойиҳавий молиялаштириш, бу инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида молиявий ресурсларни кредит кўринишида тақдим этишдир" деб таъриф берилган. Бу ерда, кредит қарз олувчига нисбатан ҳеч қандай регрессиз, чекланган ѐки тўлиқ рефессли бўлиши мумкин деб ѐзилган. Регресс деганда, қарзга олинган суммани тақдим этилишига бўлган талаб тушунилади. Йирик лойиҳаларни молиялаштиришини ташкил этиш учун лойиҳа ташаббусчиси лойиҳанинг бошқа иштирокчилари ва банклар билан биргаликда мўлжалланган лойиҳанинг техник иқтисодий асоси (ТИА) ва бизнес-режасини батафсил ўрганадилар. Лойиҳавий молиялаштиришнинг қуйидаги тамойиллари мавжуд: ♦ Инвестицион лойиҳада лойиҳани амалга оширишга тайѐр ишончли шерикларнинг иштирок этиши; ♦ Лойиҳанинг техник - иқтисодий асосланиши ва лойиҳа смета 199 ҳужжатларининг юқори талаб даражасида ишлаб чиқилиши; ♦ Лойиҳани етарли даражада капитализацияси; ♦ Лойиҳанинг қурилиш-монтаж ва эксплуатация мезонларини батафсил ўрганиб чиқиш (транспорт, маҳсулотни ишлаб чиқариш, маркетинг ва бошқалар); ♦ Лойиҳа рискини баҳолаш ва уни лойиҳа иштирокчилари ўртасида тақсимлаш; ♦ Гаров ѐки бошқа таъминотнинг мақсадга мувофиқ мавжудлиги. Лойиҳавий молиялаштиришда лойиҳани амалга оширишга керак бўладиган пул маблағларининг асосий ҳисоб – китоб ишлари, лойиҳа ташаббускорларининг имкониятлари, қарз маблағларига бўлган эҳтиѐж, бўлажак (кутиладиган) фойда, потенсиал инвестицион ва савдо - сотиқ рисклари лойиҳалаштиришнинг олди, инвестиция ва эксплуатацияга берилиши брсқичларида бахоланиши мумкин. Лойиҳавий молиялаштириш усуллари Ғарбий Европа мамлакатларида ўтган асрнинг 80 - йилларининг бошида турли хил молиявий операцияларни бажариш мақсадида фойдалана бошланди. Бу операциялар лойиҳа ташаббусчиларига қарз тўловларига бўлган харажатларни камайтиришга, молия - кредит институтларининг ѐрдамидан фойланишга имконият яратган эди. Демак, лойиҳавий молиялаштириш деганда – бу корхона ва ташкилотнинг иқтисодий ва техник ҳаѐтийлигини таъминлаш, ўз навбатида корхона қарзини тўлашга етарли бўлган пул тушумларини бошқариш тушунилади. Амалиѐтдаги кредит операциялари жараѐнида банк биринчи ўринга қарз олувчининг кредит тарихини ўрганишга, унинг иқтисодий, молиявий аҳволига ва таъминот турлари ва гаровга берилаѐтган мулкни баҳолашга диққат- еътиборини қараца, лойиҳавий молиялаштиришда эса асосий эътибор лойиҳа таҳлилига ажратилади. Лойиҳавий таҳлилнинг асосий объекти, бу лойиҳавий ҳужжатлар (лойиҳани техник - иқтисодий асослаш)дир. Лойиҳавий таҳлилнинг асосий мақсади бу инвестицион лойиҳасини молиявий ва иқтисодий самарадорлигини аниқлаб бериш, инвестицион лойиҳасининг смета - харажатлари ва молиялаштириш манбаларини аниқ белгилаш ҳамда рискларни баҳолашдир. Лойиҳа таҳлилининг асосий йўналишларига техник ташкилий, ҳуқуқий, экологик, тижорат иқтисодий, молиявий йўналишларини киритишимиз мумкин. Йирик масштабли лойиҳаларни амалга оширишда кўпгина иштирокчилар жалб қилинган бўлади: ♦ лойиҳа ташкилотчилари; ♦ ташкилотчилар таъсис этган лойиҳавий компания; ♦ кредиторлар (тижорат банклари, банк консорсиуми); ♦ пудратчилар (бош пудратчи, субпудратчилар); ♦ асбоб - ускуналарни етказиб берувчилар; ♦ суғурта компаниялари; ♦ лойиҳавий компания чиқараѐтган акция ва бошқа қимматли қоғозларни сотиб олувчи институционал инвесторлар; ♦ молиявий маслаҳатчилар; 200 ♦оператор – компаниялар, объектни эксплуатация (ишлаб чиқариш) га киритгандан сўнг, унинг инвестицион фаолиятини бошқаради. Инвестицион лойиҳаларни баҳолашда лойиҳанинг ишончлилигини таъминловчи қуйидаги мезонлардан фойдаланилади: ♦ Техник - иқтисодий асосланганлик ва молиявий режанинг қониқарлилиги; ♦ Лойиҳа томонидан ишлатиладиган маҳсулот ва хом ашѐ манбалари ва қийматларининг кафолатланганлиги; ♦ Лойиҳанинг маъқул нархларда ѐқилги билан таъминлаганлиги; ♦ Лойиҳа маҳсулотлари ва хизматларини сотишм учун бозорнинг мавжудлиги ва бозоргача транспорт харажатлари маъқул нархларда мавжудлиги; ♦ Қурилиш материалларини кутилган нархларда сотиб олишмумкинлиги; ♦ Пудратчи, фойдаланувчи ва бошқарувчи персоналлартажрибали ва ишончлилиги; ♦ Лойиҳа ишончсиз технологияларини ўз ичига олмаслиги; ♦ Ҳамкорлар ва манфаатдорлар томонлар билан шартномавий келишувлар тузилган, лицензия ва рухсатномалар олинганлиги; ♦ Валюта рискларининг тақсимланганлиги; ♦ Лойиҳа қўшимча таъминоти сифатида қимматли активларга эгалиги; ♦ Йетказилаѐтган ресурс ва активларнинг тегишли сифатлари таъминланганлиги; ♦ Тегишли суғурта тўловлари қараб чиқилганлиги; ♦ Форс — мажор ҳолатлари, тўхтаб қолишлар хавфи (етказиб беришда, қурилишда ва бошқалар) харажатларнинг ўсиши ҳисобга олинган ва уларнинг тақсимланганлиги; ♦ Лойиҳанинг инвесторларни қониқтирувчи кўрсаткичларга эгалиги; ♦ Фоиз ставкалари ва инфляциянинг ҳақиқий ҳолати ҳисобга олинганлиги. Ҳақиқий инвестицион лойиҳа ҳар доим ҳам юқорида санаб ўтилган барча мезонларга мос келавермайди. Юқоридаги мезонлар лойиҳавий молиялаштиришни муваффақиятли кечиши учун бешта аеосий тамойилларни белгилаб олишни тақозо этади. ♦ Инвестицион лойиҳаларнинг хаѐтийлиги; ♦ Лойиҳани амалга оширишда тажрибали, кучли ва виждонли ҳамкорларнинг иштироки; ♦ Лойиҳа барча рискларининг ҳисоби ва тақсимоти; ♦ Барча ҳуқуқий жиҳатларни тартибга солиб бориш; ♦ Лойиҳани амалга оширишда сифатли бизнес - режанинг мавжудлиги ва аниқ мувофиқлашган ҳаракат режаларини ишлаб чиқиш. Тижорат банклари инвестицион кредитларининг асосий қисми инвестицион лойиҳаларни кредитлаш (ѐки лойиҳавий кредитлаш) асосида амалга оширилади. Лойиҳаларни кредитлашнинг бу шакли келажакда ташкил этилаѐтган ѐки қайта қурилаѐтган корхоналар олиши мумкин бўлган даромад ҳисобига инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш ғояси ѐтади. Ушбу даромадлар ҳисобига банклар томонидан ташкил этилган инвестицияларни молиялаш ва 201 қайтаришлилик таъминланади. Жаҳон тажрибасида банклар фаолиятининг ушбу йўналиши ѐқилғи энергетика мажмуаси, қазиб олувчи ва қайта ишловчи ҳамда капиталга муҳтож бўлган сонаот тармоқлари, ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва замонавийлаштириш учун зарур бўлган давлатлар ва ҳудудлар учун жуда долзарб ҳисобланади. Лойиҳавий кредитлаш механизми ривожланаѐтган мамлакатларга молиявий ѐрдам кўрсатишда Жаҳон тикланиш ва тараққиѐт банки томонидан муваффиқиятли фойдаланмоқда. Ҳозиргикундаинвестициялойиҳаларини молиялаштиришнинг янги усули синдицирлаштирилган кредитлаш (синдикатга уюшган бир неча кредиторларнинг кредитлари мажмуи) пайдо бўлди. Иқтисодий адабиѐтларда бу сўзнинг аниқ атамаси йўқлиги сабабли, кўпчилик ҳолларда молиялаштиришнинг бу турини синдикатлаштирилган кредит деб ҳам аталади. Синдикатлашмоқ, синдикат тузиб бирлашмоқ маъносини билдириб, инвестицияларни молиялаштириш тизимида йирик инвестиция лойиҳаларини биргалиқда молиялаштиришни ташкил этиш усулларидан бирини англатади. Инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда синдикатлаштирилган кредитнинг асосий хусусияти шундан иборатки, бунда бир неча кредиторларнинг мавжудлиги, молиялаштириш учун берилган кредит суммаси ва у билан боғлиқ рискларнинг иштироки кредиторлар (банклар) ўртасида тақсимланишидадир. Инвестициялойиҳаларнимолиялаштиришда синдикатлаштирилиши мумкин бўлган кредитларга лойиҳавий молиялаштириш ҳам киради. Лойиҳавий молиялаштиришда кредитни қайтаришнинг манбаи бўлиб, лойиҳани амалга ошириш натижасида олинган фойда ҳисобланади. Ҳозирги вақтда йирик инвестиция лойиҳаларини рўѐбга чиқариш, фақатгина мақсадли молиялаштирилгандагина самарали амалга оширилиши мумкин. Мақсадли молиялаштириш кредит ресурсларидан фойдаланишдаги ўша жавобгарликни бартараф этади. Мақсадли молиялашнинг афзаллиги шундаки, бунда кредитор нафақат қарз ресурсларини таклиф қилади, балки уларни қулай шартларда товарлар билан таъминлайди. Молиявий глобализация даврида инвестиция лойиҳаларийи халқаро кредитлаш жараѐнида лойиҳавий молиялаштириш тобора самарали молиялаштириш шакли бўлиб келмоқда. Лойиҳавий молиялаштириш деганда, одатда, банк томонидан инвестиция лойиҳасини молиялаштиришдаги махсус кредитлаш тури тушунилиб, бунда регрессиз ѐки қарздорга бўлган кредитнинг чегараланган регрессида йирик инвестиция лойиҳаларини мақсадли молиялаш (кредитлаш) тушунилиб, бунда қарз олувчининг тўлов мажбуриятларининг таъминоти бўлиб, мазкур лойиҳа фаолиятидан олган даромадлари ҳамда бу лойиҳага тааллуқли активлар ҳисобланади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling