Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти
Лизинг муносабатларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
investitsiya
3. Лизинг муносабатларини ташкил этиш ва амалга ошириш тартиби.
Лизинг тўловлари суммасини аниқлаш. Лизинг муносабатларини ташкил этиш, ускуна ва техника сотиб олиш устувор йўналишларининг шаклланишини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Бу ускуна ва техникадан фойдаланиш, уни таъмирлаш ѐки унга техника хизмати соҳаларини ривожлантириш ва рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайди. Жаҳон тажрибаси кўрсатадики, лизинг жараѐни қоидага кўра, уч босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда ҳар бир лизинг шартномасининг мазмуни ва амлага оширилишидаги ўзига хосликлар муфассал ўрганилгандан сўнг юридик битим (лизинг шартномаси) тузиш бўйича тайѐргарлик ишлари олиб борилади. Шундан сўнг қуйидагилар расмийлаштирилади: - лизинг берувчи бўлажак лизинг олувчидан оладиган талабнома; - лизинг олувчининг тўловга қобилияти ва лизинг лойиҳаси самаралиги тўғрисидаги хулоса; - лизинг берувчи ускуна етказиб берувчига юборадиган буюртма-наряд; 195 - лизинг операцияси ўтказиш учун ссуда бериш ҳақида банк билан лизинг берувчи тузадиган кредит шартнома. Лизинг жараѐнининг иккинчи босқичида икки ѐки уч томонлама шартномада лизинг битимидаги барча мунозарали шартлар юридик жиҳатдан асосланади. Шунингдек, қуйидагилар расмийлаштирилади: 1. Лизингга олинадиган ускуна (мулк) олди-сотди битими; 2. Уни фойдаланишга олганлик далолатномаси, лизинг шартномаси; 3. Лизингга берилаѐтган ускуна, техника (лизинг мулки)га техника хизмати кўрсатиш ҳақида битим. Лизинг жараѐнининг учинчи босқичи анча масъулиятли ҳисобланади ва лизинг мулкидан фойдаланиш даврини қамраб олади. Унда барча лизинг операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоб-китоби ва ҳисобот олиб бориш, лизинг берувчига лизинг тўловларини беришни амалга ошириш, лизинг муддати ўтгач лизинг мулкидан келгусида фойдаланиш масаласини расмийлаштириш кўзда тутилади. Лизинг шартномаси иштирок этувчи томонларнинг муносабатлари акс этадиган асосий ҳужжат ҳисобланади. У лизинг берувчи ва лизинг олувчи ўртасида тузилади ва унда лизинг мулки ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун берилиши кўрсатилади. Лизинг шартномаси битим объекти фойдаланишга берилгани ва кўрсатилган муддат мобайнида ишлашлиги сифатида лизинг мулки кучга киради. Мулкнинг қабул қилинганлиги тўғрисидаги далолатнома имзоланган вақтдан кучга киради. Мулкнинг қабул қилинганлиги тўғрисидаги далолатнома лизинг олувчи томонидан расмийлаштирилади, лизинг шартномасини унда қатнашувчи барча томонлар имзолайди, яъни лизинг берувчи, лизинг олувчи, етказиб берувчи – лизинг мулкини шилаб чиқарувчи. Лизинг мулки фойдаланишга олинганлиги далолатнома имзолангач ва расмийлаштирилганидан сўнг, лизинг берувчи лизинг олувчи олдида масъулиятга эга бўлмайди, чунки у олинадиган лизинг мулкидан мустақил равишда фойдаланилади. Лизинг мулкидан фойдаланиш жараѐнида юзага чиқадиган ва синиш, йўқолиш, муддатидан олдин ишдан чиқиш, бузилиш ва шикастланиш билан боғлиқ барча рискларни, етказилган зарадан қатъий назар, лизинг олувчи ўз зиммасига олади. Қоидага кўра, лизинг тўловларининг умумий ҳажми ва таркибига: - лизинг мулкини тиклаш қиймати (амортизация); - фойдаланганлик учун лизинг берувчига тўланадиган тўлов; - лизинг шартномаси бўйича жалб қилинган кредит ресурслари тўлови; - лизинг берувчи комиссион мукофоти; - агар лизинг берувчи томонидан суғурталанган бўлса, лизинг мулкини суғурталаш учун тўлови; - кўрсатиладиган хизмат учун тўловлар киритилади. Шартномада лизинг берувчининг бошқа кўзда тутилган харажатлари ҳам лизинг тўловлари таркибига киритилиши мумкин. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling