220
Инновацион янгиликларни ишлаб чиқариш жараѐнида қўллашнинг
самарадорлиги ишлаб чиқариш субъектларининг иқтисодий-ижтимоий ва
экологик самарадорлигининг ўсиб боришига олиб келади.
2. Инновация фаолияти - тадбиркорлик тараққиѐтини юксалтириш
омили сифатида. Хўжалик юритувчи субъектларнинг инновация фаолияти
зарурияти.
Инновация – бу ихтиро, янги технологик махсулот, хизмат шаклидаги ѐки
ташкилий-иқтисодий, ишлаб чиқариш,
ижтимоий характердаги, тайѐр, ҳал
этилган, хўжалик субектида фойдаланилаѐтган, унинг рақобатбардошлигини
ўсишини таъминлайдиган, якуний фаолият натижасидир.
Инновацион
фаолият – бу илмий тадқиқотлар, техник ихтиролар яратиш орқали, корхонани
унинг молиясини маркетинг инструментларидан фойдалган ҳолда самарали
бошқариш ва якуний натижада хўжаликнинг рақобатбардошлигини ўсишини
таъминлаш мақсадида унинг иқтисодий фаолиятига
жорий этишга олиб
келадиган, инновацион янгиликни яратишга йўналтирилган жараѐндир.
Корхонада инновацион инфратузилмага эга бўлганда мавжуд муҳит
доирасида, унга мос лойиҳани жорий этилиши корхонада инновацион
фаолиятни амалга ошганини ифода этади. Инновацион фаолиятнинг кириш
қисмида унинг муҳим элементи бўлган кадрлар,
молиявий, ахборот, моддий-
техник кўринишдаги ресурслар ва солоҳиятли кадрлар туради. Лойиҳани
якуний чиқиш қисмида янги технология, маҳсулот, хизмат, янги ташкилий ва
бошқарув шаклида ѐки интелектуал мулк шаклидаги патендлар, лизензиялар,
ноу-хау ва индувидуаллаштириш воситалари кўринишидаги инновация туради.
Бу билан хўжалик субъекти инновацион
фаолият натижасида бозорда
муфоқиятли ривожаниши учун рақобат устунлигига эга бўлади, ўз салоҳиятини
оширади ва илмий кадрларни ривожлантиради.
Корхона учун бозорга инновацияни чиқаришдан мақсад интелектуал
мулкка эгалик қилиш хуқуқи билан унинг рақобатбардошлигини ва ялпи
даромад хажмини ўсиши бўлиши керак. Бу ўз
навбатида янги инновацион
лойиҳаларни амалга ошириш учун корхонада зарурий ресурсларни
шакллантиради.
14.1.1-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: