Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
investitsiya
203 13.1.1-жадвал Лойиҳавий молиялаштириш турлари Классификацияси Турлари Кўлами бўйича Банк лойиҳавий молиялаштириш; Корпоратив лойиҳавий молиялаштириш; Ресурс манбалари бўйича ♦ Саноат корхонасини ўзининг пул маблағлари орқали; ♦ Банк кредитлари орқали; ♦ Инвестициялар орқали; ♦ Қарз облигациялари орқали; ♦ Фирма кредитлари орқали; ♦ Лизинг орқали. Архитектураси бўйича Параллел молиялаштириш; Босқичма-босқич молиялаштириш. Регресс бўйича Регресс ҳуқуқисиз кредитлаш; Тўлиқ регресс ҳуқуқи билан кредитлаш; Чекланган рефесс ҳуқуқи билан кредитлаш. Лойиҳавий лойиҳалаштиришни кўлами бўйича ҳам турларга бўлиш мумкин: - банк лойиҳавий молиялаштириш; - корпоратив лойиҳавий молиятириш. Лойиҳавий молиялаштиришнинг биринчи кўринишида лойиҳани асосан банклар амалга оширадилар. Шу билан бирга асосий қарз берувчилар бўлиб банклар қолишади. Иккинчи кўринишда эса, лойиҳани мавжуд корпорациялар амалга оширади. Бунда етакчи ўринни банклар эмас, балки корпорациялар эгаллаган бўлишади. Корпоратив лойиҳавий молиялаштириш – инвестицион лойиҳасининг молиявий манбаси компаниянинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади, биринчи ўринда амортизация фондлари ва тақсимланмаган даромад (фойда) ҳисобланади. Банк лойиҳавий молиялаштириш - инвестицион лойиҳасининг молиявий манбаси асосан ѐки қисман банк кредитлари ҳисобига амалга оширилади. Банк кредитлари аниқ шартлар асосида берилади. Лойиҳавий молиялаштиришни жаҳон амалиѐти тажрибасидан келиб чиққан ҳолда молиялаштириш тартибига (Архитектураси бўйича) қараб икки турга бўлиш мумкин: - параплел молиялаштириш; - босқичма босқич молиялаштириш. Биринчи тур молиялаштириш, одатда, ҳамкорлиқсаги молиялаштириш деб ҳам аталади, яъни бир нечта кредит муассасалари инвестиция лойиҳасининг 204 амалиѐтга татбиқи учун қарз маблағларини ажратади. Бу бир томондан банкларга берадиган кредит суммаларининг меъѐрий чегарасига риоя қилишига имконият берса, иккинчи томондан ўз кредит рискларини камайтиради. Амалиѐтда ҳамкорликдаги молиялаштиришнинг икки шакли қўлланилади: 1) мустақил параллел молиялаштириш, яъни ҳар бир банк қарздор билан кредит шартномасини тузади ва инвестиция лойиҳасининг ўзигатегишли қисмини молиялаштиради; 2) ҳамкорликдаги молиялаштириш, яъни кредиторлар ягона синдикат (консорсиум)га бирлашади; ягона кредит шартномаси тузилади; синдикат (консорсиум)ни шакллантиришни, кредит шартномасини имзолашни менеджер - банк амалга оширади; келгусида кредит шартномасининг амалга оширилиши устидан назорат ва зарур ҳисоб-китоб операцияларини синдикат (консорсиум) таркибига кирувчи махсус агент-банк амалга оширади ва бунинг эвазига комиссион ҳақ олади. Бугунги кунда лойиҳавий молиялаштиришнинг иккинчи тури кенг тарқалгандир. Лойиҳавий молиялаштиришнинг босқичма-босқич молиялаштириш тури йирик нуфузли банкнинг иштирокида амалга оширилади. Бундай нуфузли биринчи тоифали тижорат банклари инвестициия лойиҳаларини экспертизаси бўйича тажрибали мутахассисларнинг мавжудлиги, кредитлаш имкониятининг юқорилиги сабабли лойиҳаларни кредитлаш учун катта миқдорда аризалар олишади. Лекин бу йирик тижорат банклари ҳар доим ҳам барча лойиҳаларни молиялаштириш имкониятига эга бўлмайди ѐки бу ҳолат уларнинг балансига салбий таъсир этиши мумкин. Шунинг учун ҳам кўп ҳолларда бундай банклар лойиҳаларни кредитлаш жараѐнининг ташаббускори вазифасини бажаради. Корхонага қарз берилгандан сўнг ташаббускор - банк концессия шартномаси бўйича қарздорга нисбатан ўз талабларини бошқа кредиторга узатади. Инвестиция лойиҳасини баҳолагани, кредит шартномасини ишлаб чиққани ва қарз бергани учун ташаббускор -банк коммиссион ҳақ олади. Бу қайд қилинган лойиҳавий молиялаштириш турларида асосий рол ташаббускор - банк сифатида иштирок этувчи йирик тижорат банки ва халқаро молиявий институтлар зиммасига тўғри келади. Сўнгги даврларда «лойиҳа облигациялари» деб номланувчи қимматли қоғозларни муомалага чиқарувчи ва жойлаштирувчи молиявий компания ва банклар ҳам лойиҳавий молиялаштиришнинг асосий иштирокчиларига айланган. Дастлабки вақтларда бундай облигацияларни муомалага чиқариш инвестиция лойиҳаларини бошланғич давридан молиялаштириш учун эмас, балки банкдан олинган лойиҳавий кредитни қайта молиялаштириш мақсадида амалга оширилар эди. 1990 йилларнинг ўрталаридан бу облигациялар инвестиция лойиҳаларини бошланғич давридан молиялаштириш учун муоммалага чиқарилмоқда. Ривожланаѐтган давлатларда лойиҳавий молиялаштириш ўз хусусиятига эга, яъни кўп ҳолларда улар концессия шартномасига асосланади. Бу шартноманининг мазмуни шундан иборатки концессионер (лойиҳачи компания) келишилган давр мобайнида (20, 30 ва ундан ортиқ йилларга) инвестиция фаолиятининг объектини қуриш, молиялаштириш, бошқариш ва хизматини 205 ташкил этиш билан боғлиқ жавобгарликни ўз зиммасига олади. Сўнг эса объект давлатга (давлат корхонаси) топширилади. Концессия даврида концессионер объектдан фойдаланиб даромад олади, инвестиция лойиҳасини молиялаштириш бўйича харажатларини қоплайди. Лойиҳаларни молиялаштиришнинг бундай усули сўнгги вақтларда саноати ривожланган давлатларда ҳам кўп инфраструктурали лойиҳаларни молиялаштириш схемасининг таркибий қисми ҳисобланади. Демак лойиҳавий молиялаштиришда турли инвестор ва кредиторларнинг маблағлари иштирок этиши мумкин, яъни маблағларнинг синдикатлашуви рўй беради. Шу жиҳатдан ҳам лойиҳавий молиялаштиришни синдикатлашган кредитлаштириш деб аташимиз ҳам мумкин. Ҳозирда еврокредит бозорида ҳаракат қилувчи банк синдикат ва консорсиумларининг лойиҳаларни молиялаштиришдаги роли кундан-кунга ўсиб бормоқда. Республикамизда инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришда ҳам еврокредитлар ва бошқа ривожланган чет давлат банкларининг кредитлари, хорижий инвесторларнинг маблағлари, Республика акционер-тижорат ва хусусий банкларининг кредитлари иштирок этмоқда. Лойиҳавий молиялаштириш тўғрисида якун ясаб қуйидагиларни қайд этишимиз мумкин: - лойиҳавий молиялаштиришнинг асосий тури бу синдикатлашган кредитлаштириш бўлиб, унда турли инвестор ва кредиторлар ўз риски ва маблағлари билан иштирок этади; - лойиҳавий молиялаштиришнинг жаҳон амалиѐтида турлича усуллари ва манбалари мавжуд бўлиб, ҳар бир давлат ўз иқтисодий ва инвестицион сиѐсати, бозор механизмининг амал қилиш даражасига қараб бу усуллардан фойдаланиши мумкин; - лойиҳавий молиялаштириш объекти бўлиб аниқ мақсадни кўзлаган, иқтисодий ва молиявий жиҳатдан самарали бўлиши режалаштирилган лойиҳалар ҳисобланади. - лойиҳавий молиялаштиришда энг асосий жараѐн бу лойиҳа ҳужжатларининг техник, иқтисодий, молиявий, экологик таҳлили ҳисобланиб, бу жараѐннинг қанчалик чуқур ва савияли ўтказилиши лойиҳанинг келгуси тақдирини белгилаб беради. Download 2.08 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling