Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти
-мавзу. Номоддий активларга сафарбар этиладиган инвестицияларни
Download 2.08 Mb. Pdf ko'rish
|
investitsiya
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таянч сўз ва иборалар Номоддий актив, гудвилл, инвестиция фаолияти, инвестиция объекти, инвестицион жараѐн.
15-мавзу. Номоддий активларга сафарбар этиладиган инвестицияларни
молиялаштириш Режа 1. Номоддий активлар, уларнинг таркиби ва роли. Номоддий активлар - инвестиция объекти сифатида. 2. Эркин бозор ва кучли рақобат муҳитида номоддий активларни кенгайтириш зарурияти. 3. Номоддий активларни баҳолаш ва ―гудвилл‖. Гудвилл таркиби. Гудвилл – инвестиция объекти сифатида. Таянч сўз ва иборалар Номоддий актив, гудвилл, инвестиция фаолияти, инвестиция объекти, инвестицион жараѐн. 1. Номоддий активлар, уларнинг таркиби ва роли. Номоддий активлар -инвестиция объекти сифатида. Номоддий активлар - корхона томонидан улардан ишлаб чиқариш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ѐки товарларни сотиш жараѐнида фойдаланиш мақсадида ѐхуд маъмурий ва бошқа функцияларни амалга ошириш учун узоқ муддат мобайнида тутиб туриладиган, моддий-ашѐвий мазмунга эга бўлмаган мол-мулк объектлари. Номоддий активларнинг таърифи активдан хўжалик фаолиятида фойдаланилишини ва у моддий моҳиятга эга бўлмаслигини талаб этади. Моддий моҳиятга эга бўлмаган (пул маблағлари кўринишида бўлмаган) активлар, агарда юридик ҳуқуқлар, жумладан мулк ҳуқуқи билан ўзаро муносабатда бўлиши мумкин бўлган ва улардан узоқ муддат давомида фойдаланилган тақдирда номоддий активлар таърифига жавоб беради. Активларни бухгалтерия ҳисобига номоддий активлар сифатида қабул қилишда бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартлар бажарилиши керак: а) моддий-ашѐвий тузилиш (шакл)га эга бўлмаслиги; б) активлардан маҳсулот ишлаб чиқаришда, ишлар бажариш ѐки хизматлар кўрсатишда ѐхуд корхонанинг маъмурий ва бошқа функциялари учун узоқ муддат, яъни давомийлиги 12 ойдан юқори фойдали хизмат муддати ѐки агар у 12 ойдан ошадиган бўлса, оддий операцион цикл мобайнида фойдаланиш; в) корхона ушбу активни кейинчалик қайта сотишни мўлжалламайди; г) ишончлилик, яъни корхонада актив ва унга бўлган мутлақ ҳуқуқнинг мавжудлигини тасдиқловчи тегишли равишда расмийлаштирилган ҳужжатлар (патентлар, гувоҳномалар, бошқа муҳофаза қилувчи ҳужжатлар, патент, товар белгисидан воз кечиш (сотиб олиш) шартномаси)нинг мавжудлиги; д) корхона томонидан бошқа активлардан идентификациялаш (бўлиш, ажратиш) имконияти, яъни активни ундан фойдаланиладиган хўжалик фаолиятидан алоҳида фойдаланишнинг мумкин бўлиши. Номоддий актив идентификацияланадиган бўлиб ҳисобланади, агарда у: 229 а) ажраладиган бўлса, яъни уни корхонадан ажратиб бўлса ҳамда сотиш, бериб юбориш, ижарага бериш, алоҳида ѐки улар билан боғлиқ актив, контракт ѐки мажбурият билан бирга айрибошлаш (гудвиллдан ташқари) мумкин бўлса; б) ушбу ҳуқуқлар бериладиган ѐки корхонадан ѐхуд бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятлардан ажраладиган бўлишидан қатъи назар, шартномавий ва бошқа юридик ҳуқуқлардан пайдо бўлади. Номоддий активларнинг бухгалтерия ҳисоби бирлиги бўлиб инвентарь объекти ҳисобланади. Номоддий активларнинг инвентарь объекти бўлиб битта патентдан, гувоҳномадан, ҳуқуқдан воз кечиш шартномасидан ва шу кабилардан келиб чиқадиган ҳуқуқлар жами ҳисобланади. Бир инвентарь объектини бошқасидан ажратилиши (идентификацияланиши)нинг асосий белгиси бўлиб, улар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ѐки хизматлар кўрсатишда мустақил вазифаларни бажарилиши ѐхуд корхонанинг маъмурий ва бошқа функциялари учун ишлатилиши ҳисобланади. Иккита ѐки бир нечта корхона мулкида бўлган номоддий активлар объекти ҳар бир корхона томонидан умумий мулкдаги унинг улушига тенг миқдорда номоддий активлар таркибида акс эттирилади. Номоддий активлага қуйидаги объектлар киритилиши мумкин: а) патент эгасининг ихтиро, саноат намуналари ва фойдали моделларга бўлган мутлақ ҳуқуқи; б) муаллиф ѐки бошқа ҳуқуқ эгасининг ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базаларига бўлган мутлақ ҳуқуқи; в) муаллиф ѐки бошқа ҳуқуқ эгасининг интеграл микросхемаларнинг топологияларига бўлган мутлақ ҳуқуқи; г) ҳуқуқ эгасининг товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгисига бўлган мутлақ ҳуқуқи, шунигдек товар ишлаб чиқарилган жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи; д) ҳуқуқ эгасининг селекция ютуқларига бўлган мутлақ ҳуқуқи; е) гудвилл ж) табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқи, яъни ер ости бойликлари, атроф-муҳитдаги бошқа ресурслар, атроф-муҳит тўғрисидаги геологик ва бошқа маълумотлар ва шу кабилардан фойдаланиш ҳуқуқи; з) мол-мулкдан фойдаланиш ҳуқуқи, яъни ер участкалари, бинолар ва шу кабилардан фойдаланиш ҳуқуқи; и) бошқа номоддий активлар (маҳсулот ишлаб чиқариш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш, иқтисодий ва бошқа имтиѐзлардан фойдаланиш ҳуқуқи ва шу кабилар). Номоддий активлар таркибига таъсис ҳужжатларига мувофиқ тан олинган ташкилий харажатлар (юридик шахсни ташкил қилиш билан боғлиқ харажатлар) ҳам ҳисобга олинади. Номоддий активлар таркибига корхона ходимларининг интеллектуал ва ишчан сифати, уларнинг малакаси ва меҳнатга қобилияти киртилмайди, чунки улар ўзларининг эгаларидан ажралмас ҳисобланади ва уларсиз фойдаланиш мумкин эмас. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling