Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


Хўжалик юритувчи субъектларнинг инвестицион фаоллигини


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/152
Sana15.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1775374
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   152
Bog'liq
investitsiya

2. Хўжалик юритувчи субъектларнинг инвестицион фаоллигини 
таъминлаш вазифалари 
Корхоналарни молиялаштиришнинг инвестиция усулларидан кенг 
фойдаланишга ҳаракат қилиши лозим. Ўзини ўзи молиялаштириш инвестицион 
усулида корхонанинг ўз капитали (фойда, амортизация) ва ички активларни 
сафарбар этиш (харажатларни ва айланма маблағларни камайтириш) 
инвестицион манбаини ташкил этади. Кўриниб турибдики, ўз фаолиятини 
қанчалик самарали ташкил этганлиги ва ишлаб чиқаришни тўғри ташкил 
этилганлиги корхонанинг ўз-ўзини молиялаштириш салоҳиятини белгилайди. 
Бозор иқтисодиѐтига ўтиш билан корхоналар фаолиятининг ўзгариши,
шунингдек, Ўзбекистон иқтисодиѐтининг ўзига хос хусусиятлари, аҳоли 
қобилиятининг пасайиши, рақобат муҳитининг тўла шаклланмаганлиги, бундай 
шароитда нархлар шаклланишидаги нисбатларнинг бузилиши, хом-ашѐ 
базасининг кескин камайиб кетиши ва шу кабилар саноат корхоналарида 
ташкилий бошқарув муносабатларига янада юқорироқ талабларни қўймоқда. 
Чунки ушбу муносабатларнинг такомиллашиши, пировард натижада
корхоналарнинг самарали ҳаракатланиши таъминлайди. 
Бундан ташқари, ҳозирги даврда хўжалик юритувчи субъектлар олдида 
қатор вазифалар қўйилади: 
- иқтисодий ўсишни ҳар хил муқобилларидан бирини танлаш ва амалга 
ошириш; 
- корхона ўз маблағлари, айниқса айланма маблағлари дефицити 
шароитида ҳаракатланмоқда, бу эса шубҳасиз, капитал айланиш ва уни ички 
жамғаришга йўналтирилишини чеклаб қўйиш; 
- бозор ноаниқлиги шароитида моддий. меҳнат харажатлари, инфляция 
индексларини аниқлаш ва ҳисоблаш, маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш, 
харажатлар қийматини прогнозлаш, молия-иқтисод омилларни мувофиқ 
нисбатини таъминлаш ва х.к. 
Бу ҳол саноат корхоналарида янги шароитга мослашиш механизми тўла 
шаклланмаганлигидан далолат беради, бунг эришиш эса корхоналардан ўз 
фаолиятларини бозор талабларидан келиб чиққан ҳолда ислоҳ этишни талаб 
этади. Саноат корхоналарида ушбу жараѐн бошланган, аммо охирига 


53 
етказилмаган. 
Амалиѐтда 
саноат 
корхоналарининг 
ҳаракатланиши 
жараѐнларида уларга бир қатор ташқи муҳит омиллари таъсир этади. 
Бунда энг муҳими, бозорнинг реал эҳтиѐжларини ва корхонанинг 
потенциал имкониятларини баҳолаш корхонанинг унга мос стратегиясини 
ишлаб чиқишни ва амалга оширишни таъминловчи механизмини яратишдир. 
Саноат корхоналарининг ташқи муҳит омилларига қуйидагиларни 
кииритш мумкин: улар ички ва ташқи бозор конъюктурасидаги ўзгаришлар; 
иқтисодиѐтда иқтисодий муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий ва меъѐрий 
база; ишлаб чиқариш ресурсларининг қимматлашишига олиб келадиган 
бошқарилмайдиган инфляцион жараѐнлар; корхоналарни хусусийлаштириш 
оқибатлари; хўжалиу юритувчилар ўртасидаги рақобат кураши; ўзаро боғлиқ 
тармоқ ва корхоналардаги аҳвол; ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ва 
инновацион даражаси; бозор инфратузилмаси ва товар ҳаракати каналларидаги 
ўзгаришлар; корзона маҳсулотига бўлган талабнинг ўзгаришидан иборат. 
Ташқи муҳитдаги ўзгаришлар саноат корхоналарига икки ѐқлама таъсир 
этиши мумкин, яъни ривожланишига янги имкониятлар ѐки хавф туғдириши 
мумкин. Шунинг учун корхонанинг ривожланиш стратегиясини ишлаб 
чиқишда ташқи муҳитнинг таҳлили комплекс таснифга эга бўлиб, иқтисодий, 
сиѐсий, бозор, технология, ижтимоий ва халқаро соҳаларни қамраб олиши 
лозим. Бунда икки масалани аниқлаб олиш муҳимдир: биринчидан, ташқи 
муҳитда вужудга келган имкониятлардан фойдаланиш учун корхона ички 
имкониятларга эга эканлиги масаласи, иккинчидан эса, корхонанинг қайси бир 
заиф жиҳатдан ташқи хавф билан боғлиқ муаммоларни кескинлаштириб 
юбориши мумкинлиги масаласи. 
Шундай қилиб, саноат корхоналарини ўраб турган ташқи муҳитдаги 
ўзгаришлар бир тарафдан ишлаб чиқаришни бир тарафдан ишлаб чиқаришни 
узоқ давр мобайнида бир сифат даражасида ҳаракатланиб туришига имкон 
бермайди, иккинчи тарафдан эса, такрор ишлаб чиқаришни эски усул ва 
механизмларини такомиллаштириш асосида ҳар доим янада юқорироқ сифат 
даражасига ўтиб ҳаракатланишини талаб этади. Аслини олганда янги 
шаролитларга мослашиб бориш бошқаришни стратегик шаклига ўтишни 
назарда тутади ва у қуйидаги тамойилларга таянади: қонунийлик, бошқарув 
стратегиясининг узлуксизлиги, мақсадга йўналганлиги, стратегик янгиланиш
ижтимоий йўналганлиги, тизимийлик. Агар ушбу тамойилларга назар 
ташласак, бундай бошқарув турида ишлаб чиқаришнинг доимо янгиланиб 
туриши, ташқи муҳитга мослашиши ундаги ўзгаришларга муносиб жавоб 
қайтаришга асосланганлигини кўришимиз мумкин. 
Саноатда ишлаб чиқаришга чиқитсиз, хом-ашѐни комплекс қайта 
ишлайдиган технологияларнинг татбиқ этилиши юқори сифатга эга бўлган 
ѐғлар, унинг асосида ишлаб чиқариладиган мой маҳсулотлари ва бошқа турдаги 
хилма-хил маҳсулотлар ишлаб чиқаришга имкон беради. 
Бундан ташқари, саноат корхоналаридаги ишлаб чиқариш омилларини 
инновация асосида такомиллаштириб бориш ҳар доим истеъмолчи дидига мос, 
яъни бозор талабига мос келадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш 
имкониятини яратади. 


54 
Республикамизда асосий капиталга жалб қилинган инвестицияларнинг 
умумий ҳажмида саноат, транспорт ва алоқа тармоқларига жалб қилинган 
инвестициялар юқори салмоқни эгаллайди ва ушбу ҳолат саноат ва 
инфратузилмани ривожлантириш масаласига мамлакатимиз ҳукумати 
томонидан катта эътибор қаратилаѐтганлиги билан изоҳланади. Аммо, қишлоқ 
хўжалиги ва қурилишга жалб қилинган инвестицияларнинг жами 
инвестициялардаги салмоғи жуда паст. Бу эса, қишлоқ хўжалиги ишлаб 
чиқаришининг инвестиция талабларини қондирилмаѐтганлигидан ва қурилиш 
индустриясини 
ривожлантиришга 
етарли 
даражада 
эътибор 
берилмаѐтганлигидан далолат беради. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling