Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


Қурилишнинг уч босқичи: тайѐргарлик босқичи, қурилиш


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/152
Sana15.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1775374
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   152
Bog'liq
investitsiya

3. Қурилишнинг уч босқичи: тайѐргарлик босқичи, қурилиш 
босқичи, қурилиш маҳсулотини реализацияси.
Капитал қурилишда шартномавий нархлаш Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Махкамаси 12 сентябр 2003 йилдаги №395 сонли «Капитал қурилишда 
хўжалик муносабатлари механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлар 
тўгрисида»гиқарорига асосан амалга оширилади. 
Мазкур қарорга асосан, Ўзбекистонда капитал қурилишдаги шартномавий 
нархлар ягона услубияти барча мулк шакллари учун қабул қилиниб келади. 
Шартномавий нархлар - бозордаги мавжуд шароитларни ҳисобга олган, 
материал қийматнинг конъюнктураси, ишлатиладиган машина ва механизмлар 
қиймати ҳамда пудрат ташкилотларини фойдасини англатади. Буюртмачи ва 
пудратчи ташкилотларнинг келишувига асосан, қурилишда қуйидаги икки нарх 
тури қўлланилиши мумкин: 
- қатъий ва якуний шартномавий нарх. Бунда қурилишнинг бутун 
муддатига қабул қилинган шартномавий баҳо ўзгармайди. Бундай баҳолар, 
асосан, муддати бир йилдан ошмайдиган қурилиш объектлари учун тавсия 
этилади. Ушбу нархлар таркибида прогноз ўзгартиришлар киритишни инобатга 
олувчи пудратчи ташкилотларнинг риски ҳам ҳисобга олинади; 
- очиқ шартномавий нархлар. Бундай нархлар қурилиш шартномаси 
шартлари асосида қурилиш материаллари, иш хақи тўловлари шартлари ва 
бошқа харажатларнинг вужудга келишиҳисобига аниқлаштириладиган нархларга 
айтилади. 
Қурилиш маҳсулотларида шартномавий баҳоларни бутун қурилиш 
объектига алоҳида объектларнинг шартНомавий баҳоси асосида қўллаш 
мақсадга мувофиқдир. Айрим ҳолларда, махсус капитал қурилиш объектларида 


103 
шартномавий нархлар иш ҳажмига мос ҳолда локал смета асосида ҳам 
шаклланиши мумкин. 
Шартномавий нархлар қурилиш буюртмачиси ва пудратчисининг ўзаро 
келишувчи асосида белгиланади. 
Амалиѐтда, баъзи ҳолларда қурилишда нархларни аниқдашда тармоқдаги 
ишчилар ўртача ойлик иш ҳақи фондидан келиб чиқиб аниқланади. 
Қурилишшартномасиинвестиционфаолият 
иштирокчиларининг 
ўзаро 
муносабатларини тартибга солиб туради, мазкур ҳужжат бўйича пудратчи 
буюртмачи буюртмасини белгиланган муддатларда бажаради. 
Бош пудрат шартномаси объектларнинг қурилиш даври учун тузилади ва 
томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини акс эттиради. Шартномада қурилиш 
қиймати, унинг келиб чиқиш ҳисоб-китоби, форс-мажор ҳолатлари, томонлар 
мажбуриятлари кўрсатиб ўтилади. 
Шартнома уни имзоловчи иштирокчиларнинг ташкилий-ҳуқуқий, 
технологик мажбуриятларини белгилаб беради. Қурилиш шартномалари 
қуйидаги хусусиятларни ўз ичига олади: 
- инвестицион фаолиятда қурилиш муносабатлари қуйидагилар асосида 
шаклланади: томонларнинг мустақиллиги, шартнома предметини аниқлаш, 
томонлар мажбуриятларини белгилаш ва бошқалар; 
- шартномавий муносабатларининг бажарилишининг ҳуқуқий негизи, 
хўжалик рискларини суғурталаш, кафолатлар тақдим этиш; 
- буюртмачи 
ва 
пудратчининг 
ҳуқуқларини 
белгилаб 
олиш; 
Бош пудрат шартномасида қуйидагилар акс эттирилади: 
-томонларнинг мажбуриятлари, етказилган зарарларни қоплаш тартиби; 
-мавжуд муаммоларни ҳал қилиш йўллари, хўжалик судига даъво 
аризасини киритиш тартиби; 
-шартнома иштирокчиларининг малакасини тасдиқлаш. 
Қурилишда пудрат шартномалари танлов асосида тузилади ва 
имзоланади. Конкурс шартлари буюртмачи томонидан аниқлаб олинади. 
Шартнома имзоланишигача қурилишни молиялаштириш ва ҳужжатлаштириш 
ишлари ҳам аниқлаб олиниши талаб этилади. 
Қурилиш 
ишларида 
олиб 
бориладиган 
тендерлар 
Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.09.1998 й.даги 375-сонли қарорига 
мувофиқ амалга оширилади. Тендерларнинг тартиби қарорнинг 5-иловасида 
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилиш ишларида конкурс 
савдолар -тендерларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида»ги Низомда 
келтирилган. Қурилиш ишларида тендер ўтказишдан мақсад белгиланган 
муддат ва қиймат доирасида қурилиш, монтаж, таъмирлаш ишларини сифатли 
амалга оширувчи қурилиш ташкилотини танлов асосида танлаб олишдан 
иборат. 
Тендер 
савдоларини 
ўтказиш 
марказлаштирилган 
давлат 
маблағларидан, маҳаллий ҳукумат маблағларидан фойдаланган ҳолда қурилиш 
ишларини бажариш учун мажбурий шарт қилиб белгиланган. Тендерда 
қуйидаги томонлар қатнашади: 
- буюртмачи - қурилиш ишларига буюртма берувчи ва тендерни 
чақирувчи, буюртмаловчи юридик шахс; 


104 
- тендерни уюштирувчи - буюртмачи томонидан тендерни ташкил этиш, 
уюштиришга буюртма олган шахс; 
- "даъвогар" - тендерда ғолиб чиқиш мақсадида қатнашувчи қурилиш 
ташкилоти; 
- тендер комиссияси - тендердаги таклифларни баҳоловчи ва голибни 
аниқловчи доимий ѐки вақтинчалик таркибга эга орган. 
Буюртмачи тендерни ташкил этиш мақсадида Давлат архитектура ва 
қурилиш кўмитаси ва инженер-консултатив фирмаларни ѐллаши мумкин. 
Тендер уюштирувчи томон қуйидаги функцияларни бажаради: 
- тендер савдоси жараѐнини ташкил этиш ва расмийлаштириш; 
- тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш; 
- тендергатаклифномалар тарқатиш, тендерни эълон қилиш; 
- тендер комиссияси таркибини белгилаш; 
- тендерга келиб тушувчи таклифларни қабул қилиш. Тендерни ўтказиш 
билан боғлиқ барча харажатлар буюртмачи томонидан тўланади. Тендерни 
ўтказишда буюртмачига қулайлик яратиш ва даъвогарларнинг ўз 
мажбуриятларини бажаришни таъминлаш мақсадида тендер ҳужжатлари 
тўплами пулга сотилади. Тендер ҳужжатлари қуйидагилардан иборат бўлади: 
-тендер эълонининг матни; 
-тендерга таклифномалар; 
-қурилиш шартномасининг шартлари; 
-савдода қатнашиш учун ариза формаси; 
-савдода қатнашиш инструксияси; 
-пудратчи тўғрисидаги маълумотларга талаблар; 
-таклифларни техник, молиявий баҳолаш ва ғолибни аниқлаш мезонлари; 
-қурилиш шартномаси лойиҳаси; 
-тендернинг техник ҳужжатлари. 
Тендер комиссияси таркиби буюртмачи томонидан белгиланади. Комиссияга 
буюртмачи вакиллари, лойиҳалаштириш, илмий изланиш, инженер-консултацион, 
молиявий ташкилотлар, маҳаллий назорат органлари мутахассислари аъзо бўлиши 
мумкин. Комиссияга тендерда ғолибни аниқлаш вазифаси юклатилади. Қурилиш 
ишларига тендер объект қурилиши молиявий маблағлар билан таъминланган ва 
зарур ҳужжатлар билан тасдиқланган ҳолдагина ўтказилади, улар кредит 
шартномаси, ҳисоб-китоб счѐтидан кўчирма, банк маълумотномаси, маҳаллий 
ҳокимият органлари қарорлари бўлиши мумкин. Тендер очиқ ва ѐпиқ шаклда 
ўтказилади, очиқ шаклда мулкчилик шаклидан қатъий назар барча субъектлар 
қатнашиши мумкин, ѐпиқ шакл иштирокчилари ва унинг ўтказилиши фақатгина 
Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. Очиқ тендерлар ўтказилишидан 1 -3 
ой олдин эълон қилинади, эълонлар чоп этиладиган даврий нашрлар руйхати Дав. 
Арх.қурилиш кўмитаси билан келишиб олинади. Ёпиқ тендерларда эса 
буюртмачи аввалдан белгиланган даъвогарларга савдода қатнашишга 
таклифномалар жўнатади ва тендер фақатгина уларнинг орасида ўтказилади. 
Тендерлар буюртмачи жойлашган бинода ўтказилади, айнан шу ерда 
тендерга келиб тушган таклифлар - оферталар баҳоланади, таҳлил қилинади. 
Оферталар ѐпиқ конвертларда тендер комиссияси номига юборилади, улар бир 


105 
вактда бир жойда очилади ва ўқилади. Тендер форумида даъвогарлар ѐки 
оферентлар вакиллари қатнашиши мумкин. Оферталар қуйидаги мезонлар 
бўйича баҳоланади: таклиф қилинаѐтган қурилишлар хизматлари қиймати; 
қурилишни бажариш муддати; қурилиш ишлари тартиби; тажрибали 
субпудратчиларни жалб қилиш имкониятлари; бошқа техник, тижорат 
аспектлари ва афзалликлари. Тендерда ғолиб яширин овоз бериш йўли билан 
аниқланади. Тендер натижалари комиссия томонидан тасдиқлангач, тендер 
савдолари тугалланган деб ҳисобланади. 
Тендерга биронта ҳам оферта келмаса ѐки келган оферталар тендер 
талабларига мос келмаса, тендерлар ўтказилмайди, кейинга қолдирилиши 
мумкин. Шунингдек,таклиф этилаѐтган нархларнинг энг кичиги объектнинг 
хақиқий баҳосидан сезиларли даражада катта бўлса ҳам, тендерлар қайтадан 
ўтказилиши мумкин. Тендер муваффақиятли тугагач, ғолиб аниқланган, 
буюртмачи ғолибга хабарнома - тендер офертасининг аксептини йўллайди ва у 
билан қурилиш шартномасини имзолайди. 
Оферентларга бериладиган тендер ҳужжатлари экспертизадан ўтказйлиши 
зарур, экспертиза ҳужжатларнинг тўлиқлигини, тендер регламентига мослигини, 
конкурс савдолари шартларининг бажарилишини назорат қилиш мақсадида 
ўтказилади. Экспертиза ўтказувчи орган - Дав.арх. қурилиш кўмитаси. 
Республикамизда тендер ҳужжатлари экспертизаси ушбу кўмитанинг 
2002.16.09 йилдаги №7 қароридаги Низомга мувофиқ амалга оширилади. 
Қурилиш ҳажми катта ва мураккабликларга эга бўлса, қўмита четдан 
экспертларни жалб қилиши мумкин. Тендер ҳужжатлари экспертизаси 
ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилгандан сўнг одатда 2 кун ичида ўтказилади, 
экспертизанинг умумий муддати 10 кундан ошмаслиги керак, қайта 
экспертизанинг умумий муддати эса 5 кундан ошмаслиги керак. Экспертизада 
қуйидагилар текширилади: 
- тендер ҳужжатлари тўлиқлиги; 
- ҳужжатларда ягона терминология қўлланилиши;
- референтларга қўйиладиган талабларга риоя қилиш; 
- -офертани 
техник ва молиявий баҳолаш мезонларининг 
обективлиги;
-тендер 
ҳужжатларининг 
техник 
қисмини 
тузишда 
фойдаланиладиган ҳужжатлар таҳлили; 
-тендеркомиссиясини тузиш тўғрисидаг.и қарор; 
-молиялаштириш манбаларини тасдиқловчи ҳужжатлар. 
Експертиза билан боғлиқ барча харажатлар буюртмачи томонидан 
қопланади, кейинчалик улар тендер предметининг умумий қийматига қўшиб 
юборилади. Тендер якуни бўйича хулоса тайѐрланади. 
Експертиза такдим этилган тендер ҳужжатларига асосан олиб борилди. 
Экспертизага қуйидагилар тақдим этилди: 
1. Савдода қатнашишга таклифнома; 
2. Контракт умумий шартлари; 
3. Савдо қатнашчилари - оферентларга инструксия; 
4. Оферентнинг тендерда қатнашишига буюртмаси формаси; 


106 
5. Контракт лойиҳаси; 
6. Тендернинг техник қисми; 
7. Эълон матни. 
Экспертиза натижалари ижобий бўлса, объектнинг тендер ҳужжатлари 
тасдиқлашга тавсия қилинади. Агар камчиликлар бўлса, объектнинг тендер 
ҳужжатларини қайта ишлашга юборилади. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling