Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Самарқанд иқтисодиѐт ва сервис институти


 Қурилиш ишлаб чиқаришнинг давомийлиги. Қурилишда хўжалик


Download 2.08 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/152
Sana15.11.2023
Hajmi2.08 Mb.
#1775374
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   152
Bog'liq
investitsiya

3. Қурилиш ишлаб чиқаришнинг давомийлиги. Қурилишда хўжалик
юритишнинг ҳиссадорлик жамиятлари шаклларини жорий этиш. 
 
Ўзбекистон Республикасининг "Бюджет тизими тўғрисида" ги Қонунига 
асосан Давлат бюджетидан қуйидаги устувор йўналишлар бўйича инвестиция 
лойиҳаларига бюджетдан маблағлар ажратилиши мумкин: маҳаллий хом ашѐ ва 
минерал ресурсларни тежовчи ишлаб чиқариш инфратузилмасининг замонавий 
тизимларини ривожлантириш, истеъмол бозорларини энг зарур товарлар ва 
хизматлар билан тўлдириш (ѐқилғи энергетика, металлургия, машинасозлик
газ, кимѐ, қайта ишлаш саноати, аграр – саноат комплекси, сув хўжалиги 
қурилиши, фармацевтика саноати, ва ҳ.к.) 
Ноишлаб 
чиқариш 
объектлари 
бўйича: 
аҳолининг 
ижтимоий 
инфратузилма хизматларига бўлган биринчи навбатдаги эҳтиѐжларини 
қондириш (соғлиқни сақлаш, фан, таълим соҳаси, маданий - маиший 
объектларини қуриш), аҳоли учун уй-жой қурилиши, магистрал ва кўчаларни 
қурилиши учун сарфланади. 
Бюджет маблағларига бўлган эҳтиѐжни аниқлашда қуйидаги харажатлар 
ҳисобга олинади: 
-ўтган йилда бажарилган ишлар ҳажми учун кредиторлик қарзларини 
тўлаш; 
-қурилишларнинг 
аниқ 
рўйхатларига 
киритилган 
объектларда 
бажариладиган ишлар бўйича жорий йилнинг ҳисобот ойидаги кредиторлик 
қарзларини тўлаш; 
-ҳисобот ойи капитал қўйилмалари хажмларини ўзлаштириш асосида 
кутилаѐтган ўзлаштиришнинг 50% миқдорда аванс тўлаш, яъни, фойдаланишга 
тайѐр ҳолда қуришда объектни маблағ билан таъминлаш, маблағ билан 
таъминлаш жадвалига мувофиқ буюртмачининг аванси (30 фоизгача), жорий 
маблағ билан таъминлаш (аванс бериш ҳисобга олинган ҳолда 50 фоизгача), 
пудратчининг ўз маблағлари ва банкнинг кредитлари ҳисобига амалга 
оширилади.
Пудратчи билан узил - кесил ҳисоб - китоб қилиш, буюртмачи томонидан 
қурилиш тамом бўлганда ва бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган 
объект фойдаланишга топширилганидан кейин амалга оширилади. (Ўз.Р.ВМ 
12.05.2004 йилдаги 226 - сон Қарори). 
Бундан аванс микдори ҳарид қилинадиган асбоб-ускуналар, буюртмачи 
томонидан материаллар етказиб бериш, пудрат ташкилотларига аванс тўлаш 
миқдорини ҳисобга олган ҳолда аниқлаштирилиши мумкин. 


107 
Капитал қўйилмаларни маблағ билан таъминлаш учун буюртмалари 
ҳар чоракда Молия Вазирлигига тўловлар схемаси билан биргаликда маблағ 
билан таъминлаш ҳисоб-китобини ҳамда марказлаштирилган капитал 
қўйилмаларини маблағ билан таъминлашга ажратилган бюджет маблағларидан 
фойдаланилиши тўғрисида ҳисобнинг белгиланган шакли бўйича ахборот ҳам 
тақдим этадилар. Давлат бюджети ҳисобидан маблағ билан таъминлашни 
расмийлашт^риш учун буюртмачилар маблағ билан таъминловчи банкларга 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 
395 - сонли қароридаги 2 - иловасига мувофиқ қуйидагиларни такдим этадилар: 
- қурилишларнинг аниқ мўлжалли рўйхати; 
- қурилишнинг титул рўйхати; 
- буюртмачи билан пудратчи ўртасида тузилган шартнома нусхаси
- пудрат ташкилотининг қурилиш таваккалчиликларини суғурталаш 
юзасидан шартнома нусхаси; 
- қурилиш 

монтаж ишларини бажаришга Давлат архитектура 
қурилиш кўмитасининг рухсати. 
Бюджет 
маблағларини 
ўтказиш 
юзасидан 
буюртмачиларнинг 
топшириғини бажаришда банк шифрлари ва суммалари бўйича харажат 
жадвалига мувофиқлигини текширади, лойиҳа-смета ва қурилиш - монтаж 
ишларига, асосий фондларни сотиб олишда харажатларга ҳақ тўлашнинг йиғма 
ҳисобини юритади. 
Ҳисоб – китоб операцияларини амалга ошириш ва капитат 
қўйилмаларини маблағ билан таъминлаш жараѐнида маблағ билан таъминловчи 
банклар марказлаштирилган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини, 
қурилиш муддатларига, ажратилган маблағларини қайтариш муддатларига риоя 
қиладилар, бажарилган ишлар хажмини назорат тартибида ўлчайдилар. Назорат 
банклар томонидан маблағ билан таъминловчи томон билан тузилган шартнома 
асосида банкка воситачилик ҳақи тўланган ҳолда амалга ошираверади. 
Мамлакатимиздаинвестицияларнибюджетдан 
молиялаштиришни 
босқичма-босқич камайтириш, бюджет маблағларидан фақат ижтимоий 
аҳамиятга эга ва муҳим стратегик лойиҳаларни молиялаштиришга қаратилган 
чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Давлат аҳамиятига эга бўлган объектларни барпо этиш, ишга тушириш
қайта қуроллантириш, замонавийлаштириш, янги фаолият объектига 
айлантириш мақсадида маблағлар қуйидагилар капитал қўйилмалар ҳисобига 
таъминланади: 
1. Марказлаштирилган капитал қўйилмалар, улар қуйидагиларни ўз ичига 
олади:
• давлат бюджети маблағлари; 
• давлат бюджетидан ташқари фондлар маблағлари; 
• ҳукумат кафолати остида бериладиган хорижий кредитлар; 
• ҳукумат қарорларига кўра белгиланадиган бошқа манбалар. 
2. Марказлаштирилмаган капитал қўйилмалар: 
• мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар маблағлари; 
• тижорат банкларининг, шу жумладан, хорижий тижорат 


108 
банкларининг кредитлари; 
• жисмоний шахслар, шу жумладан, хорижий жисмоний шахслар 
маблағлари; 
• қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа манбалар. 

Download 2.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   152




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling