Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   190
 
6.3. Турмаҳсулотни ҳисоблаш жараёни
Ушбу холатда соддалаштирилган, аммо барча жараёнларни тушунтиришга 
имкон берувчи технология таклиф этилади. Ўз таркибига Тошкент, Бухоро ва 
Самарқанд шаҳарларини олувчи “Буюк ипак йўлидаги қадимги шаҳарлар” 
номли турмаҳсулотни кўриб чиқамиз. Мазкур йўналишни Франция 
туристларига тавсия этилади. Саёҳат муддати – 7 кун ва 6 кеча. Ҳисоб-китобни 
бир нафар турист учун амалга оширамиз. Асосий турмаҳсулот (турпродукт) 
таркибига қўйидагиларни киритамиз. 
Биринчи, транспорт хизматлари 
(TSer) 
– Париждан Тошкентгача учиб 
келиш ва орқага. Билетнинг нархи икки тамонга учишига 980 долларни ташкил 
этади.
Иккинчидан, трансферт хизматлари 
(SerTr) – 
бу туристни аэропортдан 
меҳмонхонагача элтиш ва орқага ҳамда туристни мамлакат бўйлаб танспрортда 
олиб юриш ҳаражатларидир. Айтайлик, бир кунлик мазкур ҳаражатлар – 30 
долларни ташкил қилсин. 
Учинчидан, меҳмонхоналарда яшаш 
(Acc) – Т
ошкентда (2 сутка), 
Бухорода (2 сутка) ва Самарқандда (2 сутка), ўртача битта икки ўринли номер 
суткасига – 30 доллар. Мазкур ҳаражат таркибига эрталабки нонушта 
ҳаражатлари ҳам киритилган. 
Тўртинчидан, юқорида қайд қилинган учта шаҳар ресторанларида 
овқатланиш  (тушлик ва кечки овқат – 20 доллар). 
Бешинчидан, учта шаҳарда таржимон – экскурсия етакчиларнинг (SerG)
хизматлари – суткасига 5 доллар миқдорида. 


71 
Олтинчиси, диққатга сазовор жойларга ташриф буюриш (TurS) – 
музейлар, Кўкалдош мадрасаси, Улуғбек обсерваторияси, Регистон майдони
Шоҳи-Зинда ансамбли, Лаби-ховуз мажмуи ва бошқа тарихий, архитектура
маданият объектлари (жами – 50 доллар). 
Еттинчиси, турни ташкил этган турфирма ҳаражатлари ва фойдаси 
(IaP), туретакчининг кутиб олиши-кузатиши – 100 доллар. 
Саккизинчиси, бошқа давлатда туристни ташриф буюрган барча кунлари 
учун ихтисослашган компанияга суғурта тўлови (бадали) (SK) – суткасига 2 
доллар миқдорида. 
Шундай қилиб, турмаҳсулот суммаси: 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling