Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


 Туристлик маҳсулотлар ҳақида тушунча


Download 2.43 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/190
Sana16.11.2023
Hajmi2.43 Mb.
#1778155
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   190
 
8.2. Туристлик маҳсулотлар ҳақида тушунча 
 
Туристлик маҳсулот туризм мақсадлари ва жараёнида туристнинг эҳтиёж-
ларини қондириш учун етарли бўлган, энг камида иккита ёки ундан кўпроқ 
бирламчи ёки кўплаб туристлик хизматлар, ишлар, товарлар ва таъминот 
воситалари, бошқа туристлик заҳиралардан ташкил топган туристлик 
хизматлар, ишлар ва товарлар (турпакет, туристлик хизматлар пакети) нинг 
тартибга туширилган ҳамда мақсадга йўналтирилган мажмуидан иборат.
Туристлик маҳсулот (турпакет) хизматлар ҳаракатининг 24 соатдан ортиқ 
вақтига эга ва ёки тунаб қолиш (жойлаштириш) ва жойдан -жойга кўчиб ўтиш 
(юк ташиш) ни ўз ичига олади. Туристлик маҳсулот барча кўрсатилган 
хизматлар ва барча ҳаражатларни ўз ичига олган умумий нарх бўйича таклиф 
этилади, унинг истеъмол хусусиятлари эса шартнома шартларига мос келади. 
Агар туристлик хизматлар кўрсатиш жараёнини синчиклаб кузатадиган 
бўлсак, унда туризм ташкилотчилари айнан хизмат кўрсатиш билан эмас
балки улар туристларнинг эҳтиёжларига қараб туристлик хизматларни
жамлайдилар ва уларнинг комбинацияларини тузадилар, банд қиладилар, 
бунинг эвазига улар фоиз кўринишида мукофот оладилар. Шундай қилиб, 
туризм ташкилотчилари туристлар ва хизмат кўрсатувчилар ўртасида 
воситачи вазифасини ўтайдилар. Туризм ташкилотчилари нима билан савдо 
қиладилар ва туристлик йўлланма ёки ваучерни ҳарид қилган турист бевосита 
нимага эга бўлади деган савол туғилади. Агар ушбу жараённи диққат билан 
ўрганилса, унда турист ушбу йўлланма ёки ҳужжатнинг бошқа тури эвазига 
келажакда туристлик хизматдан (ўрнатилган муддатда) фойдаланиш хуқуқига 
эга бўлади. Бу ҳолда туристлик маҳсулотнинг янги таърифи пайдо бўлади. 
Туристлик маҳсулот - турга бўлган ҳуқуқдир.
Ўзбекистон Республикасининг «Туризм тўғрисида»ги Қонунининг
3-моддасига асосан: «Тур - муайян йўналиш бўйича туристлик хизматлар 
мажмуи (жой бандлаш, жойлаштириш, овқатлантириш, транспорт,
рекреация, экскурсия хизматлари ва бошқа хизматлар) билан таъминланган 
аниқ муддатлардаги туристлик саёҳат».
Юқоридаги 
фикрлардан 
келиб 
чиқиб, 
турмаҳсулотнинг 
асосий
элементлари бўйича туристлик ҳаражатлар таркиби қуйидаги ҳолатда бўлади:


95 

Download 2.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling