Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 2.43 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гуруҳли туризм.
Тур (50%)
Қўшимча хизматлар (30%) Товарлар (20%) ТУРИСТЛИК МАҲСУЛОТ (100%) 96 Гуруҳли туризм. Нисбатан арзон, кўп сонли туристлар учун ҳамёнбоп, аммо гуруҳли туризмда гуруҳнинг барча аъзолари ўрнатилган тартибга бўйсу- нишлари лозим. Жозибадор туристлик маҳсулот яратиш туроператорларнинг энг муҳим ва энг биринчи вазифасидир. Туристлик ташкилотлар фаолиятининг ушбу соҳаси ишлаб чиқариш жараёнлари билан бевосита боғлиқ. Ташкилотнинг товар сиёсати ишлаб чиқариш ва сотиш ўртасидаги келишилган, шунингдек турлар ассортименти, хизмат кўрсатиш дастури ва турмаҳсулот бирлиги билан боғлиқ қарорлар қабул қилишини талаб этади. «Туристлик маҳсулот яратишда турист нима сотиб олади?» деган саволга аниқ жавоб бериш лозим. Ахир турист меҳмонхонадаги жойлаштириш учун эмас, янги ҳиссиётлар ва нотаниш нарсалар билан танишиш учун, ресторандаги бифштекс ёки гўштли қийма учун эмас, балки эътибор, қўлайлик, хизматлар учун пул тўлайди. Шунинг учун турмаҳсулот яратиш туристнинг истеъмолчилик хусусияти ва сифатларини ўрганишдан, туристлар учун энг жозибали томонларни очишдан бошланади. Айнан шу кўрсаткичлар туристлик маҳсулотни ишлаб чиқиш ва сотишдаги энг муҳим йўналтирувчилари ҳисобланади. Мутахассислар томонидан туристлик маҳсулотнинг бир нечта истеъмол- чилик хусусиятлари ажратиб кўрсатилади: асосланганлик, барча хизматларни такдим этиш турист эҳтиёжларига асосланган, саёҳат мақсади ва тегишли шароитлар билан мослашган бўлиши лозим; ишончлилик, ахборот, маълумот ишончлилиги, маҳсулот реал таркиби- нинг рекламага мувофиқ келиши; самарадорлик, турист томонидан кам ҳаражатлар эвазига кўпроқ самарага эришилиши; яхлитлик, маҳсулотнинг якунланганлиги, унинг турист талабини тўла қондира олиш хусусияти; аниқлик, маҳсулот истеъмоли, унинг йўналтирилганлиги ҳам турист учун, ҳам хизмат кўрсатувчи ходим учун тушунарли бўлиши лозим. қўллашдаги оддийлик; эгилувчанлик маҳсулот ва хизмат кўрсатиш тизимининг истеъмолчи- ларнинг турли типларига мос келиши ва хизмат кўрсатувчи ходимнинг ўзгаришига нисбатан бефарқлиги; нафлилик, маҳсулотнинг бир ёки бир нечта мақсадга эришиш учун хизмат қилиши (масалан дам олиш ва ўрганиш) туристнинг у ёки бу эҳтиёжларини қондира билиш қобилияти. Ушбу хусусиятлар сотилиши устидан назорат биринчи навбатда туристнинг саёҳатдан қониқиш даражасини ўрганиш (сўров, анкета) ҳисобланади. Аммо туристлик хизмат устидан назоратнинг ўзи турмаҳсулотни режалаштириш босқичида бошланади. Юқоридаги таъкидланган хусусиятлар билан бир қаторда турмаҳсулотнинг меҳмондўстлик каби бетакрор хусусияти ҳам тан олинган. Ушбу хусусиятсиз ҳар қандай энг мукаммал турмаҳсулот ҳам ўз қиёфасини йўқотади ва турист ўзининг у ёки бу эҳтиёжининг қониқтирили- 97 шининг кўтилаётган даражасига эриша олмайди. Туристлик индустрияда меҳмондўстлик – бу касбий талаб, бу туристларга уларга хизмат қилишдан хурсанд эканлигини билдиришдир. Меҳмондўстликнинг ажралмас қисмлари бўлиб эътибор, ҳурмат, ходимларнинг илтифотлилиги ҳисобланади. Меҳмондўстлик серқирра тушунча бўлиб, у бир неча ташкил этувчи омиллардан иборат: - Дам олиш имкониятлари, билим олиш ва вақтичоғлик ҳақидаги маҳаллий ва ҳудудий бозорларнинг сифатли ахбороти. - Потенциал истеъмолчиларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ва туристлик ҳудуд тўғрисида ижобий тасаввур яратиш (реклама, телекўрсатувларда қатнашиш ва ҳ.к.) - Хизмат кўрсатувчи ходимнинг туристларга илтифот кўрсатишга интилиши (ҳаммаси мижоз учун шиори бўйича хизмат кўрсатиш). - Туристлик маҳсулотни тақдим этувчиларнинг туристлар ҳажми ва илтимосларига эътиборли муносабати. (биз сиз учун нима қила оламиз? тамойили бўйича). - Хизматларни олишда туристнинг мослашувини енгиллаштириш (турфирма ички ахбороти, туристга тушунарли бўлган тилда тайёрланган буклетлар, саёҳатномалар). - Туристларга марҳаматли муносабатда бўлиш ушбу хусусият хизмат кўрсатиш тамойилларидан бирига айланиш лозим. Юқорида таъкидланган тамойилларнинг барчаси хизмат кўрсатиш технолгиясига киритилиши лозим. Турни ташкиллаштириш технологиясида туристлар ва хизмат кўрсатувчи ходимнинг ўзаро таъсир муҳити ҳам туристлар томонидан хизматлар қабул қилинишининг психологик жиҳатлари ҳам бирдек муҳимдир. Бу шуни англатадики, туристнинг шахсий қизиқишлари, унга бўлган самимий муносабат доимо биринчи ўринга қўйилиши лозим. Шу нуқтаи назардан халқаро туризмда қўйидаги эътибор аломатларини туристларга кўрсатиш аллақачон амалиётга айланган: ҳар бир турист учун қутловчи сувенирлар меҳмонхона хизматидан фарқли ўлароқ (меҳмонхонада хатто ёстиқ устидаги шоколод ҳам сувенир) турларда сувенирлар саёҳат мақсадидан келиб чиқиб берилади. Масалан: касбий саёҳат, яъни иш юзасидан саёҳатларда проспектлар ёки туристларни қизиқтирувчи маҳсулот намуналари, фольклор турларда эса миллий ҳарактердаги сувенирлар бўлиши мумкин. тур якунида туристларга босиб ўтилган маршрутлар ҳамда махсус тайёрланган дипломлар, ёрлиқлар, нишонлар тақдим этиш. реклама варақлари, буклетлар, йўл кўрсатувчилар ва дам олиш масканлари ҳақидаги маълумотлар туристлар учун доимий равишда тарқатилиши лозим. саёҳатнинг илк кунларида асосий ва қўшимча хизматлар бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш учун туристлар билан гиднинг учрашувини ташкил этиш. Буларнинг барчаси жуда самимий тус олади ва туристлар учун жозиба кашф этади. Хизмат кўрсатишни ташкил қилишда озодлик тамойилини инобатга олиш жуда муҳимдир, яъни саёҳат чоғида барча кўнгилсиз 98 нарсалардан озод бўлиши лозим. Масалан, туристларни транспортга билетлар буюртмасидан, концерт ва театрларга билетлар буюртмасидан, ҳар қандай турдаги хизматларни кутишидан бутунлай холос қилиш лозим. Хизмат кўрсатишнинг оптималлиги меҳмондўстликка алоқадор бўлган истеъмолчи хусусиятларидан бири. Хизмат кўрсатишнинг оптималлашуви қўйидагиларни назарда тутади: барча хизмат турларининг ягона классга мос келиши; барча хизматларнинг тур мазмунига мос келиши; тур истеъмолчиларининг маълум мақсадли гуруҳига йўналтирилганлиги; хизмат кўрсатиш дастурини олдиндан келишиш; дастурларнинг ўзгарувчанлиги у ёки бу хизматларни алмаштириш имкони мавжудлиги; тақдим этиладиган хизматлар сони бўйича хизматларнинг мақсадга мувофиқ таркиби; хизмат кўрсатишда мажбурийлик аломатларининг йўқлиги; Ушбу тамойилларнинг барчасини туристлик маҳсулотни ишлаб чиқариш босқичидаёқ инобатга олиш муҳимдир. Бунда нотўғри тайёрланган маҳсулотга нафақат талаб мавжуд бўлмаслиги, балки бундай маҳсулот ташкилотдан бўлажак потенциал мижозларнинг ихлосини ҳам қайтариши мумкинлигини унутмаслик лозим. Бугунги кунда туристлик бозорда ҳукум сураётган рақобат шароитида юқоридагилар кучли омиллар бўлиб ҳисобланади. Download 2.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling