Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти
Download 2.43 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Люкс класс».
- Биринчи класс
- Туристлик класс
- Иқтисод класси.
8.4. Хизмат кўрсатиш класслари
Хизмат кўрсатиш класслари тақдим этилаётган хизматлар сифатини белгилаш учун ишлатилади. Туристлик маҳсулот турли туман хизматлар йиғиндисидан иборат бўлганлиги учун уларни туристга сотишда даражасини белгилаш билан боғлиқ муаммолар келиб чиқади. Турлар ва хизматларнинг даражасини белгилаш бўйича бизнинг мамлакатимиз бозорларида ҳам халқаро бозорда ҳам норматив стандартлар мавжуд эмас. Шунинг учун туроператор ва турагентлар турни силжитиш ва сотишда шартли равишда тур бўйича хизматларни люкс, биринчи класс, туристлик класс, эконом (иқтисод) класс қилиб белгиланади. «Люкс класс». Ушбу класс бўйича турларни ташкил қилишда одатда энг юқори даражали хизматлар жалб қилинади: 5 юлдузли хашаматли меҳмонхоналар, биринчи класс ва бизнес авиация самалётларида учиш, хашаматли ресторанларда овқатланиш, алоҳида транспорт люкс класс машиналарида, алоҳида гид хизматлари ва ҳ.к. Бундай турлар VIP-хизмат кўрсатиш туркуми (разряди) бўйича тақдим этилади. Биринчи класс – бу ҳам нисбатан юқори даражали хизмат кўрсатиш бўлиб, 4-5 юлдузли меҳмонхоналарга жойлаштириш, бизнес класс даражадаги самалётларда учишни, обрўйли ресторанларда овқатланишни, индивидуал трансфертни, гид хизматларини назарда тутади. 99 Туристлик класс 2-3 юлдузли меҳмонхоналарда жойлаштиришни доимо авиарейсларнинг иқтисод классларида учишни, швед столи бўйича овқатланишни, гуруҳли трансфертни назарда тутувчи энг оммалашган хизмат кўрсатиш туридир. Иқтисод класси. Энг арзон хизмат кўрсатиш туридир. Одатда иқтисод классидан талабалар ва кам таъминланганлар фойдаланади. Ушбу класс дастурлари юқори даражада бўлмаган хизматларни кам миқдорда тақдим этишни кўзда тутади: 1-2 юлдузли меҳмонхонада жойлаштириш, ётоқхона ва хостелларда жойлаштириш, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тамойили бўйича фаолият юритувчи кичик ва кооператив меҳмонхоналарда жойлаштириш, чартер авиарейсларида учиш, кутиб олиш ва кузатиш жамоат транспортида амалга оширилиши мумкин. Бир сўз билан айтганда ҳаммаси тежамли ва арзон. Аммо шуни унутмаслик лозимки, ушбу белгилашларнинг барчаси шартлидир ва кўпинча улар миллий вариантлар ва фарқларга эга. Нима бўлганда ҳам турни сотиб олишда ҳар бир хизмат даражасини ва унинг таркибини аниқлаштириш лозим. Download 2.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling