Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»
Маркетинг фанининг ҳозирги замон таърифлари
Download 6.72 Mb.
|
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа
Маркетинг фанининг ҳозирги замон таърифлари
Маркетинг - бу қатъий фаннинг ва бозорда самарали фаолият кўрсатишнинг мужассамлашишидир. Бу атама дастлаб 1902 йилда АҚШда пайдо бўлган, 20 йилдан кейин эса бу атамадан жаҳоннинг кўпгина мамлакатлари фойдалана бошладилар. Маркетинг (market) сўзи инглиз тилидан таржима қилинганда “бозордаги фаолият” маъносини англатади. Маркетинг - мураккаб, динамик, кўп қиррали тушунчадир, бу эса маркетингга тамоман универсал тавсиф бериш мумкин эмаслигидан далолатдир. Сўнгги йилларда чоп этилган маркетингга доир адабиётларда маркетингнинг жуда кўп таърифлари берилган. Улардан баъзи бирларини келтиришни лозим топдик. Таниқли Америка олими - маркетолог Ф.Котлер маркетингнинг таъри-фини қуйидагича ифодалайди: “Маркетинг - товарларни яратиш, таклиф этиш ва айрабошлаш асосида айрим олинган киши ва гуруҳларнинг талаб ва эҳтиёжларини қондиришга қаратилган иқтисодий ва бошқарув жараёнидир”. Бошқарув муаммолари бўйича етакчи назариётчи олимлардан бири Петер Друккернинг таърифи эса қуйидагича: “Маркетингнинг мақсади сотишга қаратилган ҳаракатларни йўқ қилишдан иборатдир. Унинг мақсади харидорларни шундай ўрганиш ва тушунишдан иборатки, товар ва хизматлар унинг талабига айнан мос тушиб, пировардида ўзини-ўзи сотади”. Француз маркетинг мактабида қўлланиладиган таъриф ҳам Петер Друккер таърифига жуда яқин туради. Унга кўра: «Маркетинг -бу сотишни таьминлаш ва сотувга товарлар ва хизматларни истемолчиларнинг талабига мос ҳолда чиқариш орқали уларнинг талабини қондириш мақсадида ўтказиладиган чора-тадбирлар мажмуидир». Америка Маркетинг Ассоциациясининг 1985 йилда маркетингга берган таьрифи эса қуйидагича: «Маркетингнинг моҳияти инсонлар ва ташкилотлар талабини қондириш мақсадида товар ва хизматлар ишлаб чиқаришни режалаштириш ва уни амалга ошириш, нарх белгилаш, товарлар ҳаракати ва сотилишини уюштиришдир». Келтирилган таьрифлардан кўриниб турибдики маркетинг -серқирра жараёндир. Шу билан бир қаторда маркетинг бозор муносабатлари субъектларининг бизнес фалсафаси, фикрлаш стратегияси ва тактикаси фаолияти экан десак хато қилмаган бўламиз. Демак, маркетинг бир вақтнинг ўзида «ҳам мушоҳада ва ҳам ҳаракат жараёни» экан. Ҳозирги бозор иқтисодиёти юқори даражага кўтарилган мамлакатларда маркетинг тамойиллари оддий товар ишлаб чиқаришдан бошлаб то мураккаб технологияларгача бўлган жараёнларда яққол кўринмоқда .Бугунги бозор иқтисодиёти тоборо чуқурлашиб бораётган шароитда фирмалар, корхоналар ва бошқа бозор субъектларининг рақобатга бардош бериб, самарали фаолият кўрсатишининг бирдан-бир йўли маркетинг имкониятларидан кенг фойдаланиш эканлиги ҳеч кимга шубҳа туғдирмайди. Республикамизда ҳам сўнги йилларда мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган товарларга талаб ва таклифни ўрганиш бўйича маркетинг татқиқотларини ўтказиш механизмини ишлаб чиқиш борасида талайгина ишлар амалга ошрилди. Бу эса бизнинг давлатимизда ҳам маркетингнинг бозор қонун-қоидаларига мувофиқ хўжалик юритиш тизимининг асосий воситасига айланиш даври бошланганлигидан далолатдир. Бу ерда маркетингнинг қуйидаги асосий тамойилларига амал қилиш талаб этилади: 1. Истеъмолчилар эҳтиёжи бўйича қарорлар қабул қилганда талабнинг ҳолати динамикаси ва бозор коньюктурасини диққат билан ўрганиш. Бу тамойилга амал қилиш мавжуд талаб ва кутилаётган талаб даражаси бўйича бозор ҳолатини, рақобатчиларнинг бозордаги фаолиятини, мижозларнинг бозордаги ҳулқ-атвори ва уларнинг мазкур корхона товарига муносабатларини яхши билишни кўзда тутади. Бу ерда маркетингнинг бош вазифаси мижозларнинг нимани ҳоҳлашларини тушуниб етишдан иборатдир. 2. Ишлаб чиқаришнинг талаб структураси ва бозор талабига максимал даражада мослигини таъминлашга шароит яратиш. Маркетингнинг ҳозирги замон концепцияси корхонанинг бутун фаолияти (ишлаб чиқариш, илмий-техник, сотиш ва ҳоказо) истеъмолчилар талаби ва унинг келгусидаги ўзгариши билан боғлиқ билимларни ўз ичига олади. Маркетинг истеъмолчилар талаби мавжуд бўлган товарларни яратиш, ишлаб чиқариш ва сотиш жараёнлари демакдир. Маркетинг хизмати корхонанинг ишлаб чиқариш, илмий техникавий, молиявий сиёсатини белгилашда муҳим аҳамият касб этади. Бу ерда талабнинг ҳолати ва ўсиш даражасини таҳлил қилиш асосида у ёки бу маҳсулотни ишлаб чиқариш зарурияти бор ёки йўқлиги ҳақида хулоса қилинади. 3. Асосий истеъмолчиларга мазкур корхонанинг товарлари ҳақида маълумот бериш ва уларнинг айнан шу корхона товарларини сотиб олишларига асосан реклама ва рухсат этилган бошқа воситалар орқали таъсир кўрсатиш. Янги товарни яратдим ва ишлаб чиқардим, бу яратган ва ишлаб чиқарган товарларим бозорга ўзи йўл топади деб ўйлайдиган корхона раҳбарлари янгилишадилар. Албатта, кўпгина корхоналарнинг асосий вазифаларидан бири самара берадиган янги товарларни ишлаб чиқариш ҳисобланади. Лекин, бу товарларни муваффаққият билан бозорга силжитиш ҳам муҳим вазифалардан саналади. Бугунги кунда маркетинг тадбиркорлик соҳасида ҳам ўз ўрнини топмоқда. “Тадбиркор - истеъмолчи” бозори муносабатларида маркетингнинг ўрнини 1-чизмада келтирамиз. Download 6.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling