Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Download 6.72 Mb.
bet151/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

Бозор тўғрисида Талабни башорат
маълумотлар қилиш ва ўрганиш

Маркетинг

тадбиркор

Истеъмолчи




Ишлаб чиқариш ва Эҳтиёжни
савдо-сотиқ дастурини қондириш (талабни)
тайёрлаш


1-чизма. “Тадбиркор-истеъмолчи” бозори муносабатларида
маркетингнинг ўрни.

Бу чизма маълумотларида кўрсатилганидек, маркетинг бозор тўғрисида маълумотлар бериш, ишлаб чиқариш дастурини тайёрлаш ва талабни башорат қилиш орқали тадбиркорга истеъмолчилар талабини қондиришда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.




3. Маркетингнинг турлари

Ҳозирги кунда маркетинг истеъмолчилар талабини қондириш билан боғлиқ бўлган ҳамма фаолият турларида қўлланилади. Ана шуларнинг айримлари билан танишамиз.


Агар маркетинг айрим олинган корхона даражасида қўлланилса микромаркетинг деб аталади. Айрим олинган давлат ёки ҳалқаро миқёсда қўлланилган ҳолларда макромаркетинг дейилади.
Шахс маркетинги деганда аниқ шахсга нисбатан жамоатчилик фикрини қўллаб қувватлаш ва ўзгартиш билан боғлиқ фаолият юритиш тушунилади. Кўпгина шахслар, хусусан сиёсий фаолият билан шуғулланувчилар, артистлар, врачлар, спортсменлар, бизнесменлар ўзининг донғини таратиш ва бизнесини ривожлантириш мақсадида персонал маркетингдан фойдаланадилар.
Ғоялар маркетинги асосан чекиш ва спиртли ичимликлар истеъмол қилиш даражасини камайтириш, наркотик моддалар истеъмолини тўхтатиш, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш билан боғлиқ социал ғояларга қаратилади.
Жой маркетинги деганда харидорларнинг айрим олинган ҳудуд, жойларга нисбатан мижозлар муносабатини ўзгартириш, ташкил этиш ва сақлаб қолиш билан боғлиқ фаолият тушунилади. Масалан, қадимий шаҳарларимиз ҳисобланмиш Самарқанд, Хива, Бухоро шаҳарларига хорижий мамлакатлардан туристларнинг ташрифини янада кўпайтириш мақсадида туристик ташкилотлар маркетинг фаолиятини юритадилар.
Бозорни қамраб олиш ҳажми бўйича оммавий маркетинг, дифференциялаштирилган ва мақсадли маркетинглар тўғрисида фикр юритиш мумкин.
Оммавий маркетинг - ҳамма харидорлар учун мўлжалланган, кўп миқдорда ишлаб чиқариладиган бир тур товарларнинг маркетингидир. Масалан, бир вақтлар “Кока-кола” компанияси ҳамма бозорларда сотиладиган бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқарган. Бундай ёндашув маҳсулотларни энг паст нархда сотишга имкон беради.
Дифференциялаштирилган маркетинг деганда ҳамма харидорлар учун мўлжалланиб, лекин ҳар хил хусусиятга эга бўлаган, бир неча хил маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилиши ва маркетинги билан тавсифланадиган маркетинг тури тушунилади. Масалан, ҳозирги кунда “Кока-кола” компанияси ҳар хил қадоқланган бир неча тур спиртсиз газлаштирилган ичимликлар ишлаб чиқармоқда.
Мақсадли маркетинг - маркетингнинг шундай турики, бунда маҳсулотлар маълум бир бозор сегменти учун ишлаб чиқарилади ва уларнинг маркетинги ана шу бозор сегментига мўлжаллаб ташкил этилади.
Шунингдек, маркетингнинг тури талабнинг ҳолатига қараб ҳам ҳар хил бўлади.
Ўзгартирувчи (конверсион) маркетинг - истеъмолчиларнинг талаби салбий бўлган ҳолларда қўлланилади. Унинг мақсади истеъмолчиларнинг салбий муносабатини ижобий томонга ўзгартиришдан иборатдир. Масалан, тамаки фирмалари таркибида нисбатан канцероген моддалари кам бўлган сигареталар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва реклама тадбирларини кучайтириш йўли билан истеъмолчиларни жалб қилишга ҳаракат қиладилар.
Рағбатлантирувчи маркетингдан товар ва хизматларга талаб бўлмай қолган ҳолларда қўлланилади. Рағбатлантирувчи маркетингнинг асосий инструменти - нархларни кескин пасайтириш, рекламани кучайтириш ва товарни силжитишнинг самарали услубларидан фойдаланишдир.
Ривожлантирувчи маркетинг товарларга яширин талаблар мавжуд бўлган ҳолатларда қўлланилади. Масалан, зарарсиз сигареталар ва ёқилғини тежайдиган автомобилларга бўлган талабни яширин талабга киритиш мумкин. Бу ерда ривожлантирувчи маркетингнинг асосий инструменти бўлиб ўзгарган талабга мос янги товар ишлаб чиқариш, рекламадан фойдаланиш, аниқ истеъмолчилар гуруҳига мўлжалланган товарлар ишлаб чиқариш ва ҳоказолар ҳисобланади.
Ремаркетинг - товарнинг ҳаддан ташқари кўпайиши натижасида унга бўлган талаб пасайган вақтларда қўлланилади.
Демаркетинг – талаб жуда юқори бўлган шароитда қўлланиладиган маркетинг туридир. Унинг вазифаси талабни вақтинчалик чеклашга қаратилади. Демаркетингнинг асосий инструменти нархни ошириш ва реклама тадбирларини тўхтатиб қўйишдан иборатдир.
Қўллаб-қувватловчи маркетинг - талаб ва таклиф бир-бирига мос келган шароитда, мавжуд талабни узоқроқ муддатга сақлаб қолишда фойдаланиладиган маркетинг туридир.
Акс таъсир этувчи маркетинг - инсон ҳаёти учун зарарли бўлган маҳсулотларни истеъмол қилмасликка ундаш керак бўлган пайтларда қўлланиладиган маркетинг туридир. Масалан, инсонларни наркотик моддаларни ва спиртли ичимликларни истеъмол қилишдан воз кечишга чақириш мақсадида нархнинг кескин оширилиши, уларнинг зарари ҳақида доимий ахборотлар бериб туришда мазкур маркетинг туридан фойдаланилади.



Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling