Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»
Эътибор берилаетган Мақсадга эришиш Сунгги мақсад
Download 6.72 Mb.
|
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тижорат фаолияти ва рағбатлантириш тадбирлари Сотилаетган маҳсулот ҳажмини ошириш ҳисобига фойда келтириш
- Маркетингнинг функциялари ва элементлари
Эътибор берилаетган Мақсадга эришиш Сунгги мақсад
асосий обеъкт воситаси Тижорат фаолиятини жадаллаштириш концепсияси
Тижорат фаолияти ва рағбатлантириш тадбирлари Сотилаетган маҳсулот ҳажмини ошириш ҳисобига фойда келтириш
Маркетинг тадбирлари комплекси Истеъмолчиларнинг талабини қондириш ҳисобига фойда олиш 2-чизма. Тижорат фаолиятини жадаллаштириш ва маркетинг концепцияларининг қиёсий тавсифи Ҳозирги кунда маркетинг амалиётида ижтимоий ва ахлоқий масалаларни ҳисобга олиш зарурияти ижтимоий-ахлоқий маркетинг концепциясининг ривожланишини келтириб чиқарди. Бугунги кунда атроф-муҳитнинг ифлосланиши, аҳоли сонининг тез суръатлар билан ўсиши маркетингнинг ана шу концепциясидан фойдаланишни тақозо этади. Бу концепция фирманинг фойдалилиги, истеъмолчилар эҳтиёжларини қондириш даражаси ва жамият манфаатлари каби уч омилнинг ўзаро уйғунликда бўлишини талаб қилади. Маркетингнинг функциялари ва элементлари Маркетинг функциялари унинг амалдаги фаолиятини ифодалайди. Асосан, маркетингнинг тўртта функцияси мавжуд: аналитик, ишлаб чиқариш, сотиш, назорат. Аналитик функциянинг асосий мазмуни кенг қамровли маркетинг тадқиқотларини (marketing research) ўтказишдан иборатдир. Бу тадқиқотлар асосан учта йўналишда олиб борилади: бозорни комплекс тадқиқ қилиш, фирманинг ишлаб чиқариш ва сотиш имкониятларини ўрганиш, маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш. Маркетинг аналитик функциясининг сўнгги натижаси ҳар қайси бозорда фирманинг мақсадли ривожланиши ва бунга эришиш стратегиясини шакллантиришдан иборат бўлади. Масалан, фирма ўзининг глобал ривожланишининг асосий-ҳаракатлантирувчи воситаси сифатида ҳар хил бозорда “қаймоғини олиш” ёки “бозорни бутунлай қамраб олиш” стратегияларидан фойдаланиб, диверсификация стратегиясини танлаши мумкин ва ҳоказолар. Умуман, у ёки бу стратегияни танлаш фирманинг имкониятлари, бозордаги мавжуд ҳолат, компаниянинг ўз олдига қўйган мақсади кабилар билан аниқланади. Ишлаб чиқариш функцияси маълум ассортиментдаги товарларни яратиш, жиҳозларни янгилаш, янги технологияларни ишлаб чиқиш, товар сотилгандан кейинги хизматни ташкил этиш ва ҳоказоларни ўз ичига олади. Сотиш функцияси товар ҳаракати тизимини ташкил этиш, нарх сиёсати, товарни силжитиш бўйича чора тадбирлар ишлаб чиқиш, кадрларни ишга қабул қилиш, ўқитиш, малакасини ошириш учун қайта тайёрлаш каби масалаларни ўз ичига олади. Маркетинг назорат функцияси фирманинг маркетинг дастурини амалга ошириш жараёнида, яъни қўйилган мақсадга эришишдаги маркетинг фаолиятининг ютуқ ва камчиликларини аниқлаш учун ўтказилади. Агар камчиликлар аниқланса бу камчиликларни тугатиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилади. Маркетингни кенг маънода тушунадиган бўлсак, бу - товарларни айрабошлаш асосида айрим олинган киши ва гуруҳларнинг талаб ва эҳтиёжларини қондиришга қаратилган иқтисодий-бошқарув жараёни экан. Бу жараёнларнинг асосини маркетингнинг қуйидаги элементлари ташкил этади: эҳтиёж, хоҳиш, талаб, товар, айрабошлаш, битим, бозор (3-чизма). Бу элементларнинг ўзаро боғлиқлиги 3-чизмада келтирилди. Эҳтиёжлар шахсий ва ишлаб чиқариш эҳтиёжларига бўлинади. Эҳтиёж (шахсий) - бу шахснинг ўзини ва оиласининг етарли даражада турмуш тарзини таъминлаш мақсадидаги маълум ҳаётий зарурий хоҳишларидир (истакларидир). Шахсий (индивидуал) эҳтиёж - мураккаб социал-иқтисодий категория бўлиб, у истеъмол доирасидаги субъектларнинг физиологик, демографик ва психологик хусусиятларини ҳамда уларнинг ижтимоий ҳаётдаги ролини ўзида мужассамлантиради. Download 6.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling