Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


-Мавзу. МАРКЕТИНГ ТАДҚИҚОТЛАРИ ВА МАРКЕТИНГДА НАЗОРАТ


Download 6.72 Mb.
bet156/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

3-Мавзу. МАРКЕТИНГ ТАДҚИҚОТЛАРИ ВА МАРКЕТИНГДА НАЗОРАТ


Режа:

  1. Маркетинг тадқиқотлари ўтказишнинг мақсади ва йўналишлари

  2. Маркетинг тадқиқотлари ўтказиш усуллари ва босқичлари

  3. Маркетингда назорат




  1. Маркетинг тадқиқотлари ўтказишнинг мақсади ва йўналишлари

Маркетинг тадқиқотлари деганда маркетинг фаолиятининг турли жиҳатлари бўйича маълумотларни системали йиғиш, тартибга солиш ва таҳлил қилиш тушунилади. Маркетинг тадқиқотлари маркетологларни ахборотлар орқали бозор, истеъмолчилар, рақобатчилар ва маркетинг ташқи муҳитининг бошқа элементлари билан боғловчи функция ҳисобланади. Айниқса, бозор муносабатлари тобора чуқурлашиб бораётган бугунги кунда ҳар бир корхона учун маркетинг тадқиқотлари ўтказишнинг аҳамияти беқиёсдир. Чунки, маркетинг тадқиқотларига асосланиб, корхоналар маҳсулотларига бўлган талабни ва бу маҳсулотнинг рақобатбардошлиги қандай эканлиги ҳақида маълумотлар оладилар. Умуман олганда, маркетинг тадқиқотлари корхона фаолияти ҳақидаги ноаниқликларни камайтиришга ёрдам бериб, корхонанинг самарали фаолиятини таъминлайди.


Маркетинг тадқиқотларининг йўналиши кенгайиб бормоқда. Лекин, қуйидаги йўналишларидаги тадқиқотлар корхона учун энг муҳим ҳисобланади:
1. Бозор сиғими ва унинг потенциали.
2. Аҳоли даромадлари.
3. Истеъмолчиларнинг ҳулқ атвори.
4. Бозор улушларининг фирмалар ўртасида тақсимланиши.
5. Реклама ва унинг самарадорлиги.
6. Нарх сиёсати ва нарх эгилувчанлиги.
7. Ахборот оқимлари.
8. Товар ҳаракати каналлари.
9. Янги маҳсулотларга истеъмолчиларнинг муносабати.
10. Халқаро бизнес ва экспорт.
11. Ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асосий тенденциялари.
12. Сотишни рағбатлантириш.
13. Маҳсулот ва фирмаларнинг рақобатбардошлиги.
14. Фирма ходимларининг фаолияти.
15. Маркетинг инфраструктураси.
Юқорида келтирилганлардан кўриниб турибдики, маркетинг тадқиқотлари корхона фаолияти билан боғлиқ ҳамма йўналишларда олиб борилади ва пировардида корхонанинг кучли ва кучсиз томонларини аниқлашга имкон беради. Корхоналар маркетинг тадқиқотларини олиб боришлари ва маркетинг тадқиқотлари ўтказиш учун ихтисослашган компанияларга буюртмалар беришлари ҳам мумкин. Одатда, йирик ва етарли молиявий ресурсларга эга бўлган корхоналар маркетинг тадқиқотларини мустақил ўтказадилар. Бундай корхоналарга Республикамизда фаолият кўсатаётган “УзДЭУ”, “UzBAT”, “CoCa-Сola” каби қўшма корхоналарни кўрсатиш мумкин.




  1. Download 6.72 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling