Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Download 6.72 Mb.
bet158/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

Маркетингда назорат

Маркетинг назорати - бу маркетинг мақсадларига эришишни таъминлайдиган стратегия ва маркетинг режаси натижаларини ўлчаш, баҳолаш ва уларга ўзгартиришлар киритиш жараёнидир. Назорат маркетинг бошқаруви босқичини тугаллайди ва бир вақтнинг ўзида маркетинг фаолиятини режалаштиришнинг янги босқичини бошлашга имкон яратади. Шунингдек, маркетинг фаолиятининг кучли ва кучсиз томонларини аниқлаш, маркетинг режасининг бажарилиши даражасини таҳлил қилиш, келгуси режалаштирилаётган даврга маркетинг фаолияти стратегияси ва мақсадларини тўғри танлашда қўлланилади.


Назорат натижалари бўйича маркетинг фаолиятига ўзгартиришлар киритилади. Масалан, сотилган товар кутилганидан кам бўлса, у ҳолда сабаби аниқланиб, бу ҳолатни ижобий томонга ўзгартириш учун нималар қилиш кераклиги аниқланади. Агар сотилган товар кутилганидан кўп бўлса, бу ҳолда ҳам унинг сабаби аниқланади. Бу ҳолатда, товарга мумкин қадар юқорироқ нарх белгилаш зарурдир. Бу эса сотиш ҳажмини камайтириб, юқорироқ даражада фойда олишни таъминлайди.
Кўпчилик ҳолларда маркетинг назоратининг тўртта тури кўрсатиб ўтилади. Масалан, Е.П. Голубковнинг “Основы маркетинга” дарслигида (Е.П. Голубков. Основы маркетинга. М.: Издательство “Финпресс”, 1999) ҳам айнан маркетинг назоратининг тўртта тури келтирилган. Ана шу манбага таяниб 1-жадвалда маркетинг назоратининг турларини ва уларнинг тавсифини келтирамиз.


1-жадвал
Маркетингда назорат турлари



¹

Назорат тури

Бош жавобгар

Назоратдан мақсад

Мазмуни

1

Йиллик режа назорати

Раҳбарият-нинг бош ва ўрта бўғини

Режадаги натижаларга эришилганлиги ёки йўқлигини текшириш

Сотув ҳажми таҳлили
Бозор ҳиссаси таҳлили
Сотув ҳажмининг хара-жатларга нисбатан таҳлили Молиявий таҳлил
Истеъмолчилар ва бозорда бошқа иштирок этувчи-ларнинг фикрларини ўрганиш

2

Фойда даражаси назорати

маркетинг фаолияти назоратчиси

Компаниянинг сармояни қаерда йўқотаётганлиги ёки олаётганлигини текшириш

Фойдалилик даражасини товарлар, минтақалар, истеъмолчилар, савдо каналлари ва ҳоказолар бўйича аниқлаш

3

Самара-дорликни назорат қилиш

Тармоқлар бўйича раҳбарлар. Маркетинг фаолияти назоратчиси

Маркетинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш ва юксалтириш

Сотиш билан шуғулланувчи ходимлар иши таҳлили Реклама фаолияти самарадорлиги таҳлили
Сотишни рағбатлантириш самарадорлиги таҳлили
Товар тарқатиш самарадорлиги таҳлили

4

Страте-гик назорат

Бош раҳбарият, маркетинг аудитор-лари

Компания бозорга, товарларга ва товар тарқатиш каналларига нисбатан ўз имкониятларидан тўла фойдаланаёт-ганлигини ёки фойдаланмаётган-лигини текшириш

Маркетинг фаолияти самарадорлиги таҳлили, маркетинг фаолиятининг аудитор назорати




Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling