Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Download 6.72 Mb.
bet48/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

Коммуникациялар шакли



Реклама

Ғоялар, товарлар, хизматларга қизиқишни қўллаб-қувватлаш ёки шакллантириш ва уларни харид қилишга ундаши кўзда тутилган, пули тўланган, ўз қиёфасини йўқотган ахборот.

Паблик рилейшнз

Фирма имиджи ва унинг маҳсулотлари хақида ижобий фикрлар шакллантириш мақсадида ташкил қилинган фаолият.

Паблисити

Оммавий ахборот воситаларида компания, унинг товар ёки хизматлари хақида бепул хабар.

Тарғибот

Кучайтирилган ташвиқот билан биргаликда кузатиладиган фикрлар, ғоялар, таълимотлар, қарашлар, назариялар тарқалиши.

Сотувни рағбатлантириш бўйича чора-тадбирлар

Магазинлар ва улгуржи савдогарларни товарга эга бўлиш, харидорларни эса – уни сотиб олишга ундаши кўзда тутилган бир вақтда содир бўладиган ҳаракатлар.

Тўғридан-тўғри маркетинг

Муайян истеъмолчи билан тўғридан-тўғри, бевосита ёки почта орқали алоқани кўзда тутадиган, турли реклама воситалари ёрдамида товарни сотиш тизими; одатда ундан зудлик билан тўғридан-тўғри реакция олишга йўналтирилади.

Шахсий сотув

Товар ёки хизматни уни харид қилишга ундаш мақсадида оғзаки тақим этиш (тўғридан-тўғри маркетинг варианти)

Сотув жойида реклама

Бевосита савдо жойининг ўзида жойлаштирилган, турли воситаларда намойиш этилган реклама хабари.

Мерчендайзинг

Чакана савдо жойларини расмийлаштириш, товар ассортиментини қўллаб-қувватлаш ва савдо расталарида жойлаштириш, савдо корреспондентларини рағбатлантир бўйича фаолият.




Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling