Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»


Муаммоли маърузада таълим олаётганлар фаолиятини баҳолаш кўрсаткичлари ва мезонлари


Download 6.72 Mb.
bet44/266
Sana02.06.2024
Hajmi6.72 Mb.
#1834817
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   266
Bog'liq
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа

Муаммоли маърузада таълим олаётганлар фаолиятини баҳолаш кўрсаткичлари ва мезонлари





Ф.И.Ш.



Баҳо

Мезонлар

Ўтилган материални билиш

Фаоллик

Муаммони тушуна олиш

Балл миқдори




Баллар

0,5

0,2

0,3

1




%

40

30

30

100



2-илова
Билимларни фаоллаштириш учун саволлар:

  1. Товар нархи нима ва у қандай белгиланади?

  2. Нима учун нарх маркетинг мажмуининг муҳимроқ элементига айланди?

  3. Сиз нархларнинг қайси асосий турларини биласиз?

  4. Нархнинг ўсиб бораётган қиймати қай тариқа нарх даражасини аниқлаш усулларига таъсир этади?



3-илова
Муаммони ифодалаш учун саволлар:
1. Компаниянинг ташқи иқтисодий фаолиятида экспорт нархлари белгилашда қайси омилларни ҳисобга олиш зарур?
2. Экспорт нархлари белгилашда қайси ҳаракатлар амалга оширилади?
Муаммо: Оптимал экспорт нархини қандай белгилаш?
Кичик муаммолар ечимини ифодалаш учун саволлар:
Кичик муаммо: Компания товар нархини қандай белгилайди?

    1. Талаб ва бошқа ташқи омиллар нарх белгилашга қандай таъсир кўсатади?

    2. Мавжуд товарлар ва янги товарлар учун компаниялар қайси нарх шаклланиш стратегияларидан фойдаланади?

    3. Компаниялар нарх белгилашда қай тариқа харажатлар, талаб ва рақобатга йўналтирилган усуллардан фойдаланади?

Ечим: Нарх билан боғлиқ қарорларга қатор ташқи омиллар, хусусан, харидорлар кутаётган нарх, уларнинг нарх ва сифат ўртасидаги алоқа ҳақидаги тасаввури, рақобатчиларнинг нархга реакцияси, савдонинг реакцияси, шунингдек, иқтисодий шароитлар таъсир кўсатади.
Нарх белгилаш учун компания харидолрлар муқобил нархларга қандай жавоб қайтариини билиши лозим. Энг идеал ҳолатда фирма турли нарх даражаларида қанча миқдорда товар сотилишини кўрсатадиган талаб эгри чизиғи тузишга ҳаракат қилади. Бу компанияга ишлаб чиқариш харажатларини ҳисобга олган ҳолда умумий тушум миқдорини ҳисоблаб чиқиш, турли нарх даражасида олиш мумкин бўлган фойдани аниқлаш ва энг маъқул келадиган нарх белгилашга имкон беради. Талаб эгри чизиғи нарх сезувчанлигини ҳам тавсифлайди. Компаниялар тушумни ошириш учун харидорлар нарх сезувчанлиги паст бўлганда қимматроқ нарх белгилаши, нарх сезувчанлиги кучли бўлганда эса – арзонроқ нарх белгилаши мумкин. Энг юқори кўрсаткич таҳлили ёрдамида охирги сотилган товар бирлигидан энг юқори тушум миқдори уни ишлаб чиқариш харажатларига тенг бўлган нуқтада фойдани максимал қиладиган нарх белгиланади.
Мавжуд товарлар учун нарх шаклланиш стратегиялари тўғри келадиган нарх даражаси белгилаш ва аввалги нарх ўзгаришига нисбатан қарор қабул қилиш ёки барқарор нархларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилади. Янги товарлар учун одатда «қаймоғини олиш» ва «бозорга кириб бориш» номи остидаги нарх шаклланиш стратегиялари қўлланади. Бунда «қаймоғини олиш» стратегияси дастлаб қиммат нарх белгиланган ҳолларда фойдаланилади ва талаб эластик бўлмаган ёки компания патент ҳимояси билан таъминланган ҳолларда мақсадга мувофиқ. «Бозорга кириб бориш» стратегияси дастлаб арзон нарх белгилашни кўзда тутади ва талаб эластик бўлган ҳолларда мақсадга мувофиқ саналади. Нарх шаклланиш стратегиялари ассортимент гуруҳлари учун ҳам ишлаб чиқилади. Ассортимент гуруҳидаги турли товарлар ўртача нарх ёки нуфузли товарларни афзал кўадиган тежамкор харидорлани қизиқтириш мақсадида турли нарх сегментларига қараталади.
Хулоса: Шундай қилиб, компания аввало, қуйидагиларни амалга ошириши лозим:
· нарх шакллантириш мақсадларини аниқлаш;
· нархни белгилаб берадиган омилларни (харажатлар, талаб ва ҳ.к.) ажратиб кўрсатиш;
· шу ахборотни ҳисобга олган ҳолда ўз нархларини шу доирада белгилайдиган нарх доирасини белилаб берадиган нарх шакллантириш стратегиясини ифодалаш;
· ёки талабга, ёки харажатларга йўналтирилган усул асосида нарх даражасини белгилаш;
· истеъмолчиларга таклиф этиладиган якуний нарх ва савдо чегирмаларни белгилаш;
· нарх белгилангандан сўнг истеъмолчи ва рақобатчилар реакциясини аниқлаш;
· якуний босқичда компания қўйилган мақсадларга эришиш учун нархларни назорат қилади.

Download 6.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   266




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling