Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти «Маркетинг»
«Доира стол атрофида» усулини ўтказишнинг қоидаси
Download 6.72 Mb.
|
Менежмент ва маркетинг фаниданМажмуа
«Доира стол атрофида» усулини ўтказишнинг қоидаси
1. Сўзга чиққан талабани диққат билан тингланг ва бўлманг. 2. Сўзга чиққан талабанинг фикрига қўшилмасанг ўз фикрингни билдиргани сўзга чиқишга рухсат сўра! 3. Сўзга чиқувчининг фикрига қўлсанг, кўрилаётган мавзу бўйича вз фикрингни қўшимча тарзда баён эт! 2-илова «Яхши тадбиркор» Сиз ўзингизни тадбиркор деб ҳисобланг ва тижорат фаолиятингизнинг йўналишини аниқланг. Бизнесни энди бошлашни мақсад қилган Америка тадбиркорларига ёрдам бериш учун ёзилган «Майда тадбиркорлик ишларини бошқариш (АҚШ)» брошюрасидан олинган мана бу саволларга жавоб беринг: 1. Сизнинг ғоянгизни амалга ошириш мумкинми? Амалга оширмоқчи бўлган ишингизни таърифланг ва у ҳақда қисқача маълумот беринг. Бозорга олиб чиқармоқчи бўлган товарлар ва хизматларингизни аниқланг.
Бу саволларга «ҳа» деган жавоблар сизнинг тўғри йўл танлаганингиздан далолат беради. «Йўқ» деган жавоблар эса анча қийинчиликлар борлиги. 2. Бозор таҳлили. Кичик бизнесдаги ютуқлар асосан бозорни билишга кўп даражада боғлиқ бўлади. Бозорни билиш учун тадқиқотлар ўтказиб, натижалар таҳлил қилиниши керак. Бозор таҳлили потенциал мижозлар ҳақида маълумот тўплашни ва сизнинг товарларингизга (хизматлар) талабни ўрганишни кўзда тутади. Қанчалик ахборотларни кўп тўпласангиз, сизнинг бозорда ўз ўрнингизни эгаллашингиз учун шунча кўп имконият мавжуд бўлади. Ҳар қандай ишда ҳам вақт ва пул сарфлашдан олдин бозорни ўрганинг. Қуйидаги саволлар эса сизнинг товарингиз (хизматлар)га талаб мавжудми ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш ва бозорни таҳлил қилиш учун керакли ахборотларни олишга ёрдам беради.
«Йўқ» жавоб сизнинг редангизда кучсиз жойлар мавжудлигидан далолат беради. Шу сабабли бу саволларга «ҳа» деб жавоб бермагунча ишни бошламаганингиз мақсадга мувофиқ ҳисобланади. 3. Товарлар таҳлили. Бозорни таҳлил қилиб, сиз товарларингиз ва хизматларга талаб мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқладингизми. Қуйидаги саволларга сизга бозорга чиқариладиган товарларни аниқлашда ёрдам бериши керак.
Юқорида айтиб ўтилганидек бу ерда ҳам «йўқ» деган жавоб бўлмаслиги керак. 4. Молиялаштириш. Ҳар йили кўп корхоналар касодга учрайди. Бунинг сабаблари кўп, лекин асосийси маблағларнинг етишмаслиги ҳисобланади. Кўпгина тадбиркорлар етарли маблағга эга бўлмасдан туриб иш бошлашга ҳаракат қилишади. Шу ҳолатга тушмаслик учун қуйидаги учта савол асосида ўзингизнинг молиявий ҳолатингизни таҳлил қилинг.
Жавобларингизни таќлил қилинг ва асосланган хулоса ёзинг. 3-илова
Download 6.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling