Амалий машғулотни олиб бориш технологияси
|
Машғулот вақти – 2 соат
|
Талабалар сони: 25 гача
|
Машғулот шакли
|
Амалий машғулотларда чуқурлаштириш ва билимни кенгайтириш жараёни.
|
Машғулот режаси:
|
Маркетингнинг мақсади.
Маркетингнинг концепцияси.
Маркетинг функциялари ва элементлари.
Маркетингнинг фалсафаси ва асосий қоидалари.
|
Ўқув машғулотининг мақсади: Мавзу бўйича билимни чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш.
|
Педагогик вазифалар:
Маркетингнинг мақсадини ёритиб беради;
Маркетингнинг концепцияси чуқур ўргатади;
Маркетинг функциялари ва элементларини тушунтириб беради;
Маркетингнинг фалсафаси ва асосий қоидалари ҳақида маълумот беради.
|
Ўқув фаолияти натижалари:
Маркетингнинг мақсадини тушуниб оладилар;
Маркетингнинг концепциясини чуқур ўрганадилар;
Маркетинг функциялари ва элементларини тушуниб оладилар;
Маркетингнинг фалсафаси ва асосий қоидалари ҳақида маълумотларга эга бўладилар.
|
Ўқув услуби
|
Хабар бериш орқали ўқитиш, дискуссия, блиц-сўров, «Доира стол», график органайзер: мантиқан тизимли чизма.
|
Ўқитиш шакли
|
Гуруҳларда ишлаш, фронтал ва жамоа, жуфтликларда ишлаш;
|
Ўқув воситалари
|
Маъруза матнлари, компьютер технологиялари, график органайзерлар, фломастерлар.
|
Ўқитиш шартлари
|
Техник воситалар билан таъминланган гуруҳлар билан ишлаш учун мўлжалланган аудитория, ёритилган хона.
|
Мониторинг ва баҳолаш
|
Мустақил ўрганиш учун саволлар берилади, уй вазифаси учун слайдлар тақдим этилади.
|